Аббьятти: "Брокки исталган чақирувни қабул қилишга қодир"
14 апр 2016 22:26
Новости
Аббьятти: "Брокки исталган чақирувни қабул қилишга қодир"
"Милан" дарвозабони Кристиан Аббьятти жамоасининг янги бош мураббийи ҳақида гапириб ўтди.
"Мен 20 йилдан буён Броккини биламан. Бизнинг ўртамизда доимо яхши муносабат бўлган. Кристиан 2001 йилда "Милан"га келганди. Биз ўшанда Гаттузо, Брокки илан иргаликда битта хонада турардик. Кўпчилик бизнинг хонамизга суҳбатлашгани келарди ва яхши кайфиятда хонани тарк этишарди. Ўшанда ҳақиқатдан ҳам "Милан" жаҳоннинг энг кучли жамоаси бўлган. Брокки нима қўл урса ҳам катта иштиёқ ва ғайрат билан ўша ишга киришади. Брокки жуда камтар инсон. Брокки бошқарувидаги ёшлар жамоасининг машғулотларини кузатганман. Асосий жамоа билан ишлаш Броккининг фойдасига хизмат қилади. Албатта осон бўлмайди. Кристиан Брокки исталган чақирувни қабул қилиб, уни ютиб чиқишга қодир", - дейди Аббьятти.
Комментарии