RU

Последние новости

22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  1 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  10 22:08А Серия. "Рома" "Эмполи" меҳмони бўлмоқда, Шомуродов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  22 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  27 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  1 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  66 21:00А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этди, "Интер" билан орадаги фарқ — 1 очко  1 20:59АПЛ. "Челси" минимал ҳисобда "Лестер"ни таслим этди, "Тоттенхэм" эса мағлубиятдан қутулиб қолди  2 20:42Суперлига. "Хоразм" илк турда "Шўртан"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 20:21"Рубин" — "Спартак". Ашурматов захирада  0 20:19"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  20 20:03Ла Лига. "Атлетико" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказган ҳолда, меҳмонда "Хетафе"га мағлуб бўлди  10 19:2615 йилдан сўнг Суперлигага қайтган "Хоразм" мавсумни ғалаба билан бошлади. Стартда "Шўртан" таслим этилди  19 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  5 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  1

А Серияда "Венеция" машмашаси ёхуд жамоа либосида клуб эмблемаси бўлмаслиги мумкинми? Новости

А Серияда "Венеция" машмашаси ёхуд жамоа либосида клуб эмблемаси бўлмаслиги мумкинми?

Қаторасига иккинчи йил "Венеция" либослари диққат марказида — клуб Б Серияда "Nike" билан шов-шув кўтарган бўлса, энди шу ишни "Kappa" билан А Серияда қилмоқда.

Мавсум бошидан венецияликларга форманинг тўлиқ комплектидан фойдаланишга имкон беришмади. Кубокнинг биринчи раунди "Фрозиноне"га қарши баҳсда (1:1, пенальти бўйича 8:7) жамоа футболканинг кўкрак томонида клуб логоси туширилмаган футболка билан майдонга тушганди. Бу иш яна такрорланди: шунга ўхшаш воқеа А Серия илк тури "Наполи" билан ўйинда ҳам (0:2) содир бўлди.

Ёдингизда бўлса, футболканинг оригинал версиясида чап кўкрак томонда давлат герби ва клуб эмблемасини безаб турадиган олтин қанотли шер бор эди. Лекин ҳаттоки, футболкадан оловранг-қора-яшил рангдаги байроқ сурати ҳам олиб ташланди. Ҳаммаси А Сериянинг қатъий қоидаларига асосан бўлган, унда шундай ёзилган:

"Клуб эмблемаси футболкада, шортикда, носкининг ҳар бир пойида ва футболканинг орқа қисмидаги рақамнинг ҳар бирида фақат бир мартадан келтирилиши мумкин. Эмблема, клуб номи (ёки аббревиатураси) футболка ва шортикларда расм кўринишида ҳам келиши мумкин,. Аммо у либос рангидан ажралиб туриши зарур".

Формалар бўйича "Footy Headlines" сайтининг таклифига кўра, "Venezia" ёзуви логотип сифатида рўйхатдан ўтган. Шунинг учун, клуб улардан бирини танлаши керак эди. Клуб эса эмблема ва байроқдан воз кечган, лига билан бўлган музокаралар эса ҳали бу борада ёрдам бергани йўқ.

Энг қизиғи, футболкадаги "Kappa"нинг нақд 7та (!) логоси ҳеч кимнинг ғашига тегмаяпти...

Клуб бу муаммони қандай ҳал қилиши ҳақида ҳали бир қарорга келишмади. Одатда, клублар бундай муаммога дуч келмайди, сабаби кўкрак қисмдаги жой титул ҳомийга берилади. Бироқ "Венеция" — ўзига хос лойиҳа! Ўтган ҳафта клуб янги бош ҳомий билан шартнома имзолаганини эълон қилди — Италиянинг автомобил компанияси (DR Automobiles Groupe).

Лекин ҳомий учун футболканинг орқасидан жой ажратилди — эстетика! Ҳа, айтганча, бир нарсага эътибор беринг: футболка орқасидаги рақамнинг ичига кичик шрифтда клубнинг "VFC" қисқартмаси бостирилган — қоидага кўра, бу борада ҳеч қандай чеклов йўқ.


"Рома" ва "Милан"нинг учинчи либослари нима бўлади?

Аввалроқ Puma қатор клубларга учинчи либосларни янги шаблон бўйича тайёрлаб бергани ҳақида маълумот тарқалганди, лекин у ерда А Серия қоидалари бузилмаган: ҳа, либоснинг олди қисмида клуб номи, аммо эмблема эса футболканинг орқа томонига ўтган ёки усталик билан яшириб қўйилган.

А Серияда яна бир қоида бор: логотиплар футболканинг 100 квадрат сантиметридан кўп бўлмаган ҳудудни эгаллаши зарур. Агарда "Милан" бу ўлчовларни бузмаган бўлса, ҳеч қандай эътирозга ўрин йўқ. 

"Рома"нинг 2019 йилдаги учинчи формасини эслайсизми? Унда логолар бир йўла учта эди: эмблема, ASR ва Lupetto (бўри). Аммо охирги иккитаси расм кўринишида эди, А Серия учун бу рухсат этилган ҳолат. Бироқ ўшанда УЕФА Европа Лигаси учун комплектни ўзгартиришни талаб қилган. Сабаби ушбу ташкилот қоидаларига кўра, футболкада максимум иккита лого бўлиши мумкин. "Рома" ўшанда ASR"дан воз кечганди.


А Сериянинг яна бир янги аъзосида ҳам либос билан муаммолар  

"Венеция" А Серияга 19 йиллик танаффусдан кейин қайтди. Аммо бу мавсум унданда узоқроқ кутилган "қайтишга" гувоҳ бўлдик – "Салернитана" юқори дивизионда 22 йил ўйнамаганди. Ушбу жамоа ҳам сафардаги мағлубият (2:3 "Болонья") ва экипировка билан муаммолардан бошлади.

Ҳужумчи Федерико Бонаццоли негадир ишлаб чиқарувчи корхона Zeus"нинг логотипи тескари туширилган футболкада майдонга тушди. Шундай бўлса ҳам, бу форвардга ўйинда ҳисобни очишга ҳалақит қилмади. Нима бўлишига қарамай, "Венеция" А Серия билан тил топиша олишига ва оригинал комплектда ҳам голлар уришига ишониб қоламиз.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика