RU

Последние новости

10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  2 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  3 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  1 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  1 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  4 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  5 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  1

"Металлург" кичик ҳисобда "Қўқон-1912"ни мағлуб этди Новости

"Металлург" кичик ҳисобда "Қўқон-1912"ни мағлуб этди

Бекободда ўтадиган учрашувни қуйида онлайн матнли транслация тарзида кузатиб боринг.

18:00. "Металлург" - "Қўқон-1912" 2:1

Голлар: Саиджон Абдужабборов, 40. Носир Отақўзиев, 48 (С.Эминов). Саилжон Абдужжаборов, 60.

Бекобод. "Марказий" стадиони.

Ҳакамлар: В.Серазетдинов (Тошкент), Р.Шояхметов (Тошкент), Д.Сайлалов (Тошкент), А.Рубаков (Тошкент).

Назоратчи: А.Арутюнов (Тошкент).

ПФЛ вакили: В.Лёткин.

Огоҳлантиришлар: Мирғиёс Сулаймонов, 80.

"Металлург": 91.Зафар Сафоев, 4.Ҳикмат Ҳошимов (С), 7.Дониёр Одилов (6.Дилмурод Каримов,), 8.Аюбхон Номонов, 9.Шаҳзодбек Нурматов (55.Зоҳид Абдуллаев, 78), 13.Александр Ковалёв, 14.Даврон Каримқулов, 19.Руслан Вагапов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 22.Муроджон Тошматов, 77.Саиджон Абдужабборов. 

Захира: 32.Суҳроб Султонов,  15.Алишер Зиёвуддинов, 17.Нозим Эсонов, 21.Сардор Расулов,  88.Жавлон Мирабдуллаев. 

"Қўқон-1912": 16.Андрей Бакланов (С), 3.Ҳасанбой Эргашев, 5.Жалил Кимсанов, 9.Носир Отақўзиев, 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Дониёр Усмонов (6.Баҳодир Акрамов, 77), 18.Сардорбек Эминов,  19.Владимир Аргун (22.Орифжон Мамаджонов, 54), 23.Фурқатжон Ҳасанбоев (17.Азиз Тўхтабоев, 66), 28.Алексей Николаев, 29.Игорь Голбан.

Захира: 12.Азиз Ашуров, 4.Қаҳрамон Маҳамаджонов,  8.Нодирбек Қўзибоев,  27.Шохруҳ Холматов.



Учрашув якунланди. Шу тариқа майдон эгалари ғалаба қозонди. Эътиборингиз учун ташаккур. 


90+3. Эминов ўнг қанотдан жарима майдони ичига кириб боришга уринаётганида Зиёвуддинов тўпни олиб қўйди.


90+2. Мезбонлар қарши ҳужумга ўтди. Ерлатиб узатилган тўпни Бакланов ушлаб олди ва дарҳол тўпни олдинда турган шеригига узатди. 


90+1. Майдон марказида Қувондиқ Рўзиевни рақиби Зиёвуддинов чалиб йиқитди. Жарима зарбаси. 


90. Бош ҳакам иккинчи бўлим тўхталишлари учун 3 дақиқа вақт қўшиб берди.


90. Рўзиев марказдан тўпни рақиб жарима майдони ичига оширди. Аммо мезбонлар тўпни қайтариб, хавфни бартараф этди.


89. Бекободликлар ҳужумга зўр бермоқда.


87. Бакланов кетма-кет икки вазиятда ўзини кўрсатишга эришди. Аввалига Каримовни сўнгра Тошматовнинг йўллаган зарбаларидан сўнг тўпни қайтариб юборди.


86. Ўзгариш. Аюбхон Номонов ўрнига Алишер Зиёвуддинов тушди.


85. Зоҳид Абдуллаев тўпни эгаллаб олиб Голбандан қочиб кетди ва дарвозабон билан бирга-бир чиқиб бораётганида тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Бакланов эса тўпни ушлаб олди.


83. Эминов чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни қарама-қарши қанотда турган шериги Мамаджонов оширди. Орифжон тўпга етиб келган бўлсада, кейинчалик Тошматов унга эгалик қилди ва вазиятни юмшатди.


82. Баҳодир Акрамовнинг жарима майдони ичида йўллаган зарбаси кутилганидек чиқмади.


80. Огоҳлантириш. "Металлург". Мирғиёс Сулаймонов.


79. Игорь Голбан қўқонликлар ҳимоя чизиғида кўп вазиятларда ишончли харакат қилмоқда. 


78. Ўзгариш. "Металлург". Шаҳзодбек Нурматов ўрнига Зоҳид Абдуллаев тушди.


78. Вагаповнинг чап қанотдан ҳаволатиб узатиб берган тўпини Тошматов бош билан дарвозага йўллади. Аммо зарба кутилганидек чиқмади.


77. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Дониёр Усмонов ўрнига Баҳодир Акрамов тушди.


76. Дилмурод Каримов 25 метрлардан дарвоза томон зарба йўллади. Тўп эса йўл-йўлакай меҳмонларга тегиб майдонни тарк этди.


75. Сардор Эминов чап қанотда ҳужум ташкил этишга уринмоқда. Лекин уни қўллаб-қувватлайдиган ўйинчи етишмаярти, ҳозирча.


73. Шаҳзодбек Нурматов ўнг қанотдан жарима майдони ичига кириб борди. Голбан эса ортидан таъқиб этиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.


68. Зарбаааа.... Қувондиқ Рўзиевнинг 20 метрлардан берган зарбаси кучли аммо ноаниқ чиқди.


67. Виктор Серазетдинов футболчиларга қисқа танаффус эълон қилган холда, уларни сув ичиб олишлари учун руҳсат берди.


66. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Фурқат Ҳасанбоев ўрнига Азиз Тўхтабоев тушди. 


65. Ўзгариш. "Металлург". Дониёр Одилов ўрнига Дилмурод Каримов тушди.


64. Зарбааааа. Саиджон Абдужабборовнинг йўллаган зарбасидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

63. Сардор Эминов ўнг қанотдан ҳужум ташкил этаётганида Абдужабборов уни ортидан чалиб йиқитди. Жарима зарбаси. 


61. Меҳмонлар жарима майдони ичида юзага келган хавфли вазиятни Саиджон гол билан якунлади.


60. ГООООООЛЛЛЛ! Яна Абдужабборов!


58. Муроджон Тошматов бугун анча фаол. Аксарият ҳужумлар айнан у томондан ташкил этилмоқда.


56. Стадионга салқин тушди. 


55. Дониёр Усмонов энди ҳужумга ўтади. Мамаджонов эса қанотни кучайтирса ажаб эмас.


54. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Владимир Аргун ўрнига Орифжон Мамаджонов тушди.


52. Учрашувда ҳисоб тенглашгач, қўқонлик ишқибозлар ҳам янада "жонланди".


50. Мезбонлар ўнг қанотдан бурчак тўпини амалга оширди. Тошматовнинг узатган тўпини Нурматов бош билан дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо тўп тўсин устидан ўтиб кетди.


49. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Жалил Кимсанов.


48. Ўнг қанотдан Сардор Эминовнинг оширган пасидан сўнг Отақўзиев тўпни дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

48. ГОООЛЛЛЛ!!! Носиииииррр Отақўзиииееееввв!

46. Мезбонлар иккинчи бўлим хавфли ҳужум билан бошлади. Нурматов тўп билан жарима майдони ичига кириб бораётганида Ҳасанбой Эргашев тўпни қайтариб юборди. 


46. Иккинчи таймга старт берилди.


Футболчилар майдонга қайтмоқда. Иккинчи бўлим бошланиш арафасида.


Биринчи тайм тугади. Танаффус!


45+1. Эминов чап қанотдан тўпни қарама-қарши қанотга оширди. Отақўзиев тўпга эгалик қилди. Унга рақиби қўполлик ишлатди. Аммо ҳакам шу вақтда биринчи бўлимни якунлади.

45. Виктор Серазетдинов биринчи бўлим тўхталишлари учун 1 дақиқа вақт қўшиб берди.


44. Вагапов чап қанотдан олдинга ўтаётганида Кимсанов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.


40. Муроджон Тошматов ўнг қанотдан тўпни дарвоза томон йўллади. Бакланов тўпни қўлидан чиқариб юборди. Саиджон Абдужабборов эса биринчи бўлиб тўпга етиб келиб дарвоза тўрини ишғол этди.


40. ГОООЛЛЛ! "Металлург" ҳисобни очди.


39. Зарбаааа!!! Одиловнинг зарбасидан сўнг тўп жарима майдони ичида турган Нурматов оёқлари ёнидан ўтиб кетди.  


38. Номонов билан Нурматов қўқонликларнинг жарима майдони ичида "стенка" ўйнади. Голбан тўпни қайтариб, хавфни бироз юмшатди.


36. Дарвоқе, кеча ушбу жамоаларнинг ёшлари ўртасида кечган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.


34. Бекободликлар устунликни ўз қўлларига олишга уринмоқда.


32. Меҳмонлар ўз жарима майдони ичида хавфли вазият юзага келди. Голбан тўпни Баклановга узатди. Андрей эса қаршисида таъқиб қилаётган рақиби олдида тўпни майдон ташқарисига чиқарб юборишга қарор қилди.


30. Муроджон Тошматовнинг амалга оширган жарима зарбасидан сўнг тўп тўсин устидан ўтиб кетди.


29. Яна Игорь Голбан! Фақат бу сафар у ўйин қоидасини бузди. Аниқроғи жарима майдони ташқарисида у рақиби Нурматовга нисбатан қўполлик ишлатди.


27. Голбан марказдан тўпни ч ап қанотга узатган холда Усмоновни олдинга чорлади. Дониёр қаршисидаги рақибини усталик билан алдаб ўтди. Аммо кейинчалик Сулаймонов тўпга эгалик қилди. 

25. Бош ҳакам футболчиларни сув ичиб олишига ундади ва бироз танаффус!


25. Александр Ковалёвнинг 25 мтерлардан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни  Бакланов ҳотиржам тарзда ушлаб олди.


24. Шаҳзодбек Нурматов жарима майдони ичида тўп билан харакатланаётганида Игорь Голбан чаққонроқ харакат қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.


22. Жалил Кимсанов марказда Тошматовга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам "Қўқон-1912" ҳимоячисини оғзаки равишда огоҳлантирди. 


20. Фурқат Ҳасанбоев чап қанотда тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди. Тўп эса майдонни тарк этди.


19. Майдон эгалари қарши ҳужум ташкил этди. Чап қанотдан Муроджон Тошматов олдинга интилди ва тўпни марказдан ёрдамга етиб келган Одиловга узатди. Дониёрнинг зарбасидан сўнг тўп устун олдидан ўтиб кетди.


18. Майдон марказида тўп билан харакатланаётган Қувондиқ Рўзиевни рақиби Аюбхон Номонов ортидан чалиб йиқитди. Жарима зарбаси!


17. "Металлург қарши ҳужум ташкил этди. "Ҳикмат Ҳошимовнинг чап қанотдан ҳаволатиб узатган тўпига биринчи бўлиб Бакланов эгалик қилди.


15. Зарбаааа! Даврон Каримқулов таҳминан 22 метрлардан дарвоза томон зарба йўллади. Тўп эса қўқонликларга тегиб устун ёнгинасидан ўтиб кетди.


13. Аюбхон Номонов жарима зарбасини амалга оширди. Кучсиз чиққан зарбадан кейин Бакланов тўпни ушлаб олишга эришди.


11. Эминовнинг жарима майдони ичига оширган тўпини Дониёр Одилов бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.


10. "Металлург" футболчилари энди ўнг қанотдан ўйин қоидасини бузди. Тўп ёнида Сардор Эминов. 


9. Ҳаволатиб жарима майдони ичига узатилган тўпни Зафар Сафоев баланд сакраб ушлаб олишга эришди.


8. Мирғиёс Сулаймонов чапт қанотдан олдинга ўтаётган Эминовни чалиб йиқитди. Жарима зарбаси! 


6. Юқорида айтиб ўтганимиздек, об-ҳавонинг иссиқлиги боис, футболчилар шошилмаяпти, ҳозирча.


4. Руслан Вагаповнинг чап оёқда берган зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.


3. Олдинги баҳсларда ҳужумчи сифатида харакат қилган Дониёр Усмонов бугун ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнамоқда. 


2. Алексей Николаев тўпни марказда қабул қилиб олиб ўнг қанотдаги шериги Дониёр Усмонов билан "стенка" ўйнади. Аммо унинг жарима майдонидан оширган тўпини Сафоев ушлаб олди. 

1. Мезбонлар бурчак тўпи ишлаб олди. Тошматовнинг узатган тўпини Ҳошимов дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо рақиб ҳимоячилари унга имкон бермади.

"Металлург" футболчилари тўпни ўйинга киритган холда, учрашувни бошлаб берди.

Бугун мезбонлар сариқ, меҳмонлар эса оқ либосда харакат қилади. 

Қўқонликлар "Қў-қон Қў-қон" дея бошлади.

Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келмоқда.

Диққат қилинг! Учрашув бошланиш арафасида.

Мазкур онлайн матнли транслация "Қўқон-1912" матбуот хизмати билан ҳамкорликда олиб борилади.

Бекободда ҳаво жуда иссиқ! Бундай жазирамада футболчиларга осон тутиб бўлмайди.

Жамоалар таркиби маълум! Қуйида танишинг!

Стадионга мухлисларнинг ташрифи давом этмоқда. Қўқондан ҳам бир гуруҳ ашаддий ишқибозлар севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Бекободдаги стадионга қадам ранжида қилганини эътироф этиш лозим.

Ҳар икки жамоа ҳам майдонга чиқиб, чигалёзди машкларини бажармоқда.

Медиа-трибунада электр билан боғлиқ муаммо бор. Стадион маъмурияти ҳамон ушбу муаммони ҳал этмаяпти...

Бекобод шаҳридаги "Марказий" стадиондан онлайн репортажимизни бошлаймиз ва яқин икки соат давомида Сизларни зериктириб қўймасликка харакат қиламиз.

Ассалому алайкум хурматли футбол ишқибозлари!

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика