RU

Последние новости

03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   0 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  4 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  98 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  5 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  12 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  1 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  9 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  17 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  4 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  8

Превью. "Бунёдкор" – "Динамо" Новости

Превью. "Бунёдкор" – "Динамо"

“Динамо” ва “Бунёдкор” олий лигада 16 бора тўқнаш келишган.
Натижалар “қалдирғочлар”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” 14та ўйинда ғолиб бўлган, 1та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” ушбу рақибни ҳозирга бир марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Бунёдкор” томонида - 33:7. Ўзаро ўйинларда “Динамо” 4, “Бунёдкор” эса 43 очкони қўлга киритган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Динамо”нинг ягона ғалабаси – 1:0.

Ўтган йил дастлабки даврада Самарқанддаги баҳсда “қалдирғочлар” зафар қучишган. Акмал Холмуродов ўз дарвозасини ишғол қилиб ҳисобни очган бўлса иккинчи бўлимда Олег Зотеев якуний натижани ўрнатганди – 0:2. Тошкентда эса “Динамо” ўз тарихида биринчи бор бу рақибни мағлуб этганди. Азамат Бобожоновнинг 90+4-дақиқада урган голи “Бунёдкор”нинг аламали мағлубиятини таъминлаганди – 0:1.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
23.08.2014 «Бунёдкор» - «Динамо» 0:1
05.10.2013 «Бунёдкор» - «Динамо» 4:1
03.09.2012 «Бунёдкор» - «Динамо» 2:1
24.09.2011 «Бунёдкор» - «Динамо» 2:0
06.05.2010 «Бунёдкор» - «Динамо» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” ушбу рақиб майдонидаги 8та ўйиннинг 7тасида мағлуб бўлган. Битта учрашувда (2014 йил) Самарқанд клуби сафардан ғалаба билан қайтган.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика