RU

Последние новости

23:45ЕЧЛ. "Қайрат" Астанада "Брюгге"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 23:35Салиба ва Габриэль қуруқ ўйинлар бўйича АПЛ тарихида иккинчи ўринга чиқиб қолди. Олдинда Фердинанд - Видич жуфтлиги бор  2 23:12"Манчестер Сити" ҳужумчиси фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттириши мумкин  0 22:55ЕЧЛ. "Будё Глимт" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда ўнамоқда (онлайн ҳисоб)  37 22:41Терма жамоа ва Суперлига ҳақида ҳақиқат! Ашурматов нима деди?  0 22:32U-23 Осиё кубоги. Хитой Вьетнамни йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди!  7 22:2339 ёшли Жеко Германиядан клуб топди  0 22:01Германияда АҚШдаги Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш ҳақида гапирилмоқда  2 21:21"Андижон" ўртоқлик ўйинида Шимолий Македония клуби билан дуранг ўйнади  3 20:56Инфантинонинг маоши ФИФА президентлиги даврида тўрт баробар кўпайди  7 20:30"Барса" ва "Юве" қизиққан АПЛ клуби ҳимоячисини "Челси" сотиб олмоқчи  1 19:54"Реал" Винисиус бўйича катта трансфер таклифини олди  7 19:26Артета "Интер"га қарши ўйин ҳақида: "100 фоизли натижа бўшашишга олиб келмайди"  4 18:59"Нефтчи" Болгария жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди  11 18:39U-23 Осиё Кубоги. Япония Кореяни ютиб, финалга йўл олди  0

"8+3". Абрамовга нима панд берди? Новости

"8+3". Абрамовга нима панд берди?

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал ЎФА ҳакамлар депaртаменти бошлиғи Эркин Бахтиёров билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Ўзимиздан - Миржалол Қосимов. Чет элдан - Роналду ва Месси. "Барселона"га мухлислик қилганим учун Месси, лекин бу Роналдунинг кучли эканлигини инкор қилолмайди.

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Роналдиньонинг Бразилия терма жамоаси либосида Англияга жарима зарбасидан урган голи (2002 йилги мундиал).


- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким?

- Андрес Иньеста

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Шу пайтгача бўлмаган. Катанецни энди кўрамиз. Унга озгина вақт керак. Ўртоқлик учрашувларидан хулоса чиқариш нотўғри деб ўйлайман.

- Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

- Айнан битта шахсга тўхталмайман. Ҳар гал Жаҳон  чемпионатига чиқишига озгина қолаётган Миллий терма жамоамизни омадсиз дея оламан. 2014 ва 2018 йилларда мундиалга чиқиши учун 1 қадам етмаган мураббийлар.

- Абрамовчи?

- Абрамов? Саудия Арабистонига қарши ўйинда танланган таркибни кўрдик. Менимча, бу кишига омадсизлик эмас, билимсизлик панд берди.

- Сизнингча, бугун ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Асосан, кадрлар етишмовчилигини ўзбек футболининг камчилиги деб ўйлайман. Бунга мураббийлар, ҳакамлар, клублардаги раҳбарлик лавозимларини кўрсатиш лозим.

- Сиз бевосита стадиондан кузатган энг охирги ўйин?

- Ўзбекистон Кубоги-2021 финалида бўлиб ўтган "Пахтакор" - "Насаф" (1:2) учрашувини стадиондан кузатдим.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

- Ф. Вартез, Кафу, Пуйол, Малдини, Жорди Алба - Пирло, Канте, Зидан - Месси, Криштиану Роналду, Роналдо.

- Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Ота-онам. Отамнинг шижоатлари, онамнинг сабрлари. 

- Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Жудаям кўп иккиланаман, қарор қабул қилишим қийин. 

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- Ҳозиргача бўлган вақтни айтадиган бўлсам, бурилиш нуқтаси сифатида 2020 йил 16 ноябрь ЎФА ҳакамлар депaртаменти бошлиғи лавозимга тайинланган кунимни эслайман. Лекин ҳали ҳаммаси олдинда.


"8+3". Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика