RU

Последние новости

00:05Шерзод Насруллаев: "Майдоннинг ҳолати яхши эмаслиги бугунги ўйинга таъсир қилди"  0 23:40Элдор Шомуродов: "Ҳар бир учрашувда фақатгина уч очко учун ўйнаймиз"  5 23:22ЖЧ саралаши. Эрондан кичик ғалаба, БАА Қатарда камбек амалга оширди  16 22:59Миллатлар лигаси старт олмоқда! Португалия - Хорватия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари билан танишинг  4 22:24ЖЧ саралаши. B ҳамда C гуруҳидаги ўйинларнинг асосий таркиблари маълум бўлди  6 21:58Сречко Катанец: "Мақсадимиз томошабоп ўйин эмас, ЖЧга чиқиш"  45 21:44Жалолиддин Машарипов: "Яхши ўйнадик дея олмайман, асосийси ғалаба"  20 21:34КХДР бош мураббийи: "Биз кутган натижа бўлмади"  15 21:05ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - КХДР 1:0, Машарипов голини Роналду услубида нишонлади  31 20:54ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон КХДРни мағлуб этиб, учинчи босқични 3 очко билан бошлади  338 20:41Ўртоқлик учрашуви. Россия Вьетнамни қийинчиликсиз мағлуб қилди  3 20:25ЖЧ саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум бўлди  4 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Фаластин дарвозасига йўл топа олмади!  9 18:15ЖЧ-2026 саралаши. Япония Хитой дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди!   8 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ футболчилари "Бунёдкор" стадионига етиб келишди  6

"Пахтакор" сафарда "Ал Айн" билан дуранг ўйнади Новости

"Пахтакор" сафарда "Ал Айн" билан дуранг ўйнади

ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Ал Айн" - "Пахтакор" учрашувининг матнли трансляцияси шу ерда кузатиб боринг.
ОЧЛ. 4-тур. "B" гуруҳи
“АЛ АЙН” – “ПАХТАКОР” 1:1
7 апрель 2015. Дубай. “Хазза Бин Зайд” стадиони. 20:15
Ҳакамлар:
Фаҳад Жобир Ал Марри (Қатар), Сауд Аҳмад Ал Мақалеҳ (Қатар), Ёсир Тулефат (Баҳрайн), Али Реда (Ливан)
Назоратчи:
Ҳалил Ал Гамди (Саудия Арабистони)
Учрашув комиссари:
Винсент Юен (Гонконг)

Голлар:
Кембо Экоко 19, - 1:0 (Рашид Эйса) - Игорь Сергеев 45+1, - 1:1 (Мерзляков).

"Ал Айн":
17.Холид Эйса, 5.Исмоил Аҳмад, 8.Рашид Эйса (11.Саид Ал Хатири, 70), 9.Жирес Кембо Экоко, 10.Умар Абдулраҳмон, 16.Муҳаммад Абдулраҳмон (18.Диаки Иброҳим, 75), 19.Муҳанад Салим, 20.Ҳилол Саид, 23.Муҳаммад Аҳмад Ғариб, 29.Ли Мюнг Жу, 50.Муҳаммад Фаёз.
Захира:
15.Холид Абдулраҳмон, 21.Фавзи Фаёз, 22.Маҳмуд Ал Тенажи, 43.Райан Яслам Ал Жабери, 44.Фарис Жума.

"Пахтакор"
:
12.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 7.Кахи Махарадзе (5.Акбар Исматуллаев, 88), 8.Шерзод Каримов, 10.Жамшид Искандеров, 11.Игорь Сергеев (9.Жалолиддин Машарипов, 60), 15.Жавоҳир Соҳибов, 23.Александр Мерзляков, 24.Давронбек Ҳошимов, 28.Станислав Андреев (18.Баҳодир Пардаев, 74), 29.Владимир Козак.
Захира:
1.Никита Рибкин, 4.Аднан Ораховац, 6.Мурод Холмуҳаммедов, 16.Наврўзбек Алимов.

Огоҳлантиришлар:
Исмоил Аҳмад 5, Кембо Экоко 76 - Козак 56


                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                           
ЯНГИЛАШ

90+4. ЎЙИН ТУГАДИ. "Пахтакор" сафарда "Ал Айн" билан дуранг ўйнади - 1:1.

90+3. Огоҳлантириш. "Ал Айн".
Ҳилол Саид

90+2.
Мезбонлар катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда...



90. Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Ўзгариш. "Пахтакор".
Кахи Махарадзе ўрнига Акбар Исматуллаев тушди

85. ЗАРБААААААА! Экоко! Унинг зарбасидан сўнг Лобанов тўпни қайтарди!

80.
Умар Абдулраҳмон жарима тўпини амалга оширди, ноаниқ зарба

76. Огоҳлантириш. "Ал Айн".
Жирес Кембо Экоко

75. Ўзгариш. "Ал Айн".
Муҳаммад Абдулраҳмон ўрнига Диаки Иброҳим тушди

74. Ўзгариш. "Пахтакор".
Станислав Андреев ўрнига Баҳодир Пардаев тушди

70. Ўзгариш. "Ал Айн".
Рашид Эйса ўрнига Саид Ал Хатири тушди

69.
"Шерлар" жарима тўпини амалга оширишди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди

66.
"Пахтакор" сафарда бўлишига қарамай рақибдан ҳайиқмай ҳужумкор тарзда ўйнамоқда

65. Хавфли вазият! Чап қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни Жамшид Искандеров дарвозага йўллашга уринди, зарба ўхшамади, дарвозабон ўз ўрнида

64. ЗАРБА! Муҳаммад Абдулраҳмоннинг зарбасини Лобанов ушлаб олди.

63.
Экоко ҳимоячиларга тинчлик бераётгани йўқ. Ҳозир унда яна бир вазият бўлди, зарба ноаниқ чиқди.

62. Қандай вазияяяяяяяяяяяяяят! Жарима майдонига узатилган тўпни Махарадзе яқин масофадан дарвозага йўллади, Холид Эйса тўпни қайтарди

61.
Игорь кичик жароҳат олган кўринади...

60. Ўзгариш. "Пахтакор".
Игорь Сергеев ўрнига Жалолиддин Машарипов тушди



59.
Лобанов оёғидан оғриқ сезди ва шифокорлар ёрдамини қабул қилиб олди. Ўйин давом этади посбон ўз ўрнида

58. ЗАРБАААААААА! Умар Абдулраҳмоннинг чап оёқда йўллаган зарбасидан сўнг Александр Лобанов тўпни ушлаб олди.

57.
Козак Муҳаммад Абдулраҳмонга нисбатан қўпол ўйнади. Мезбонлар 25 метрлардан жарима тўпини амалга оширишади.

57. Огоҳлантириш. "Пахтакор".
Владимир Козак

56. Сергеев ҳужумда Ҳилол Саидга нисбатан қўпол ўйнади.

52. Хавфли вазият!!!! Умарнинг қойилмақом паси ўнг қанотга узатилди, марказга етказиб берилган тўпни кореялик Ли Мюнг Жу дарвозага йўллади, ноаниқ!

51.
Жарима майдонига узатилнган тўпни Кримец боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ

50.
"Пахтакор" ўзининг биринчи бурчак тўпини амалга оширди.

46. Иккинчи бўлим бошланди



Дастлабки бўлим статистикаси

Зарбалар: 5:5
Аниқ зарбалар: 2:2
Блокланган зарбалар: 0:2
Хавфли ҳужумлар: 16:23
Бурчак тўплари: 5:0
Жарима тўплари: 6:5
Оффсайд: 1:1


45+2. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 1:1.

45+1. Александр Мерзляковнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Игорь Сергеев боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:1.



45+1. ГОООООООООООООООООООООООЛ! 1:1. СЕРГЕЕВ!!!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

44.
"Пахтакор" кўп ҳужум қилмоқда, лекин тўп фақат қанотдан узатилмоқда, бу эса ҳимоячилар томонидан қайтарилмоқда. Дарвоза сари зарба йўқ.

40. Афсуски Қаршининг "Насаф" клуби мағлуб бўлди - 0:1.

38.
Искандеров тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига узатди, ҳимоячилар ўз ўринларида

35. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТТТТ! Ўнг қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни Лобанов қайтарди, қайтган тўпни Экоко дарвозага йўллади, Ҳошимов дарвоза чизиғи устидан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди!

34.
Мезбонлар ўйиндаги учинчи бурчак тўпини амалга оширишмоқда

32.
"Пахтакор"нинг ҳужумлари охирига етмай қолмоқда...Сергеевга қадар тўп етиб бормаяпти

29.
Андреев чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, жуда ноаниқ пас

28. ЗАРБААААААА! Даврон Ҳошимовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон ушлаб олди!

25. ЗАРБААААААААААА! ЭКОКОООООООООО! ЛОБАНОВВВВВВВВВ! Ҳужумчи жарима майдонига кириб бориб чап оёқда зарба берди, дарвозага кириб кетаётган тўпни Лобанов қайтарди!

20.
"Ал Айн"нинг ҳужумлари жуда хавфли чиқмоқда...Қанотлардан ҳам марказдан ҳам...

19.
Энг қизиғи бироз аввал Қаршида "Насаф" ҳам гол ўтказиб юборди... "Ал Аҳли" сафида Эвертон Рибейро гол урди - 0:1.

19. Оддий гол! Рашид Эйса тўпни жарима майдонига узатди, Экоко тўпни тўхтатмай туриб Лобанов қўриқлаётган дарвозанинг узоқ бурчагига ерлатиб йўллади - 1:0.



18. ГОЛ! 1:0. Жирес Кембо Экоко!

16. ЗАРБАААААААА! Ҳа бу Умар Абдулраҳмон лекин Бекхэм эмас, ноаниқ зарба

15. Кримец!
Жарима майдони ёнида Умар Абдулраҳмонни йиқитди. Хавфли жарима тўпини мезбонлар тепишади.

13.
Рашид Эйса тўпни жарима майдони ичига узатди, Кримец тўпни боши билан қайтариб юборди

10. КАХИ! Махарадзе ҳозир бир нафар рақибни алдаб жарима майдони ичига кириб борди, аммо сўнгги паллада тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди!

8.
Асамоа Гьян томошабинлар орасида ўйини кузатиб бормоқда.

8.
Андреев чап қанотда анча фаол. Унинг аутдан ошириб берган тўпидан сўнг Даврон Ҳошимов дарвозага зарба берди, анчагина ноаниқ!

7.
Самвел Бабаян бугунги ўйинга ёш футболчи Жавоҳир Соҳибовни асосий таркибга киритди.

7.
Майдонда Экоко ётибди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

6.
Жамшиднинг 25 метрлардан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди

5.
Станислав Андреев жарима майдони ёнида йиқитилди. Жарима тўпи ёнида Искандеров.



5. Огоҳлантириш.
"Ал Айн". Исмоил Аҳмад

4. Бугун мезбонлар сафида Асамоа Гьян йўқ, аммо Умар Абдулраҳмон бор...

2. Ўйинни "Ал Айн" футболчилари бошлаб беришди. 



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- "Ал Айн" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйин бошланмоқда.

- Спорт телеканали ўйинни соат 21:30дан бошлаб ёзиб олинган ҳолда эфирга узатади.

- Учрашув соат 20:15да бошланади.







Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика