RU

Последние новости

10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6

7 йил ичида босиб ўтилган йўл: "Барселона" дарвозасидан мусиқа оламига қадам Новости

7 йил ичида босиб ўтилган йўл: "Барселона" дарвозасидан мусиқа оламига қадам

8 ноябрь куни у 46 ёшни қарши олди.

У бунгача футболда ва унинг ташқарисида кўп нарсага эришиб улгурган.

Ким у? Бу Андалусиянинг Кадис провинциясидаги 88 минг йиллик Эль-Пуэрто-де-Санта-Мария шаҳрида туғилган Хосе Мануэль Пинто. Сиз ҳали ҳам шундай дарвозабонни эслайсизми ёки уни мусиқа оламида таниқли реггетон ижрочиси сифатида биласизми?

Пинто футболчилик фаолиятини 17 ёшида "Сафа Сан-Луис»" ёшлар жамоасида бошлаган. Уни “Бетис” селекционерлари пайқаб қолишди ва 1994 йилда Хосе “гелиополитлар” сафига қўшилди. Ёш дарвозабон дастлаб фақат “Бетис” ёшлар жамоасида ўйнаган. Бу уч йил давом этди, шундан сўнг у асосий жамоага қўшилди. Пинто Примерада 1997/1998 йилги мавсумда дебют қилди. Бу 1998 йил 10 майда "Раcинг"га қарши уй учрашувида (0:2) содир бўлди. Қаҳрамонимиз 28-дақиқада захирадан майдонга тушди ва икки тўпни ўз дарвозасидан олиб чиқди, бу эса севилияликларнинг мағлубиятига айланди. 

Хосе Мануэль 1998 йилнинг ёзида  "Бетис"ни тарк этиб, "Сельта" футболчисига айланди. Дарвозабон Виго жамоасида футболчилик фаолиятининг 10 йилини ўтказди. Пинто барча турнирларда клуб либосида 171 та ўйин ўтказиб, 199 та гол ўтказиб юборди ва 44 та ўйинда дарвозасини "қуруқ" сақлади.

Унинг Вигодаги даври кутилмаганда, бир кечада тугади. 2008 йилнинг январь ойида Альберт Хоркернинг жароҳати туфайли "Барселона"да муаммо юзага келди. Жароҳатланган дарвозабонни алмаштириш Пинто чекига тушди.  Хосе Мануэль каталонияликлар сафидаги илк ўйинини “Депортиво”га қарши олиб борди ва унда “Барселона” 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Пинтонинг "кўк-анорранглилар" таркибидаги иккинчи учрашуви ҳам мағлубият билан ниҳоясига етди ("Мальорка", 2:3).

Каталонияликлар учун Пинто иштирокидаги бу икки муваффақиятсиз ўйин қандайдир тарзда дарвозабоннинг жамоадаги истиқболига таъсир қилган бўлса керак. Бироз вақт ўтгач, у жамоа дарвозасининг захира қўриқчиси ролига мустаҳкам ўрнашди. Аммо бунинг бошқа сабаблари ҳам бор эди. 

"Барселона"даги даврининг бошида у УEФАнинг махсус текшируви иштирокчисига айланиб қолди. Чемпионлар лигаси доирасидаги "Копенгаген"га қарши ўйинда кимдир Пинтонинг ҳуштак чалаётганини ва шу воқеадан хурсанд бўлганини тасвирга олди. Тергов натижаларига кўра, дарвозабон икки ўйинга дисквалификация қилинди. Хосе Мануэль кейинчалик деярли ўйнамади.

Пинто икки йиллик танаффусдан кейин, яни Виктор Вальдеснинг жароҳатидан кейин — 2011 йилнинг 20 февралида "кўк-анорранглилар" дарвозасида пайдо бўлди.  

Қаҳрамонимиз бу сафар ўзини яхши ўринбосар эканлигини исботлади. Бироқ у тез орада "Реал Мадрид"га қарши Чемпионлар лигаси ярим финалида янги можаронинг иштирокчисига айланди. Танаффус вақтида бош ҳакам Вольфганг Штарк каталонияликлар захирасида турган Пинтони "Реал" аъзоси Альваро Арбелоа ва “галактикос” вакили Чендо билан жанжаллашиб қолгани учун майдондан четлатди.

Бироқ ҳатто, юмшоқ қилиб айтганда, спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракатлар ва барқарор ўринбосар мақоми Пинтога "Барселона"да муносиб совринлар тўпламини йиғишга тўсқинлик қилмади – нақ 14 та(!). У тўрт марта Испания чемпионатида, уч марта мамлакат Суперкубогида, икки мартадан – Чемпионлар лигасида, Испания кубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида, бир марта УEФА Суперкубогида ғолиб чиққан. Дарвозабон "кўк-анорранлилар" сафида жами 89 ўйин ўтказиб, 74 та гол ўтказиб юборди ва 37 та ўйинни "қуруқ" ўтказди.

Андалусияликнинг Каталония пойтахтидаги шонли кунлари 2014 йилнинг ёзида якунланди. "Барселона" германиялик Марк-Андре тер Штеген билан шартнома имзолади ва Пинто билан шартнома узайтирилмаслиги ҳақида хабар берилди. Ўшанда Хосе Мануэль 38 ёшда эди. Ҳаммаси мантиқий бўлиб туюлди ... Аммо Пинто фақат ўшанда қоронғилик тубига етиб келганини тан олди. Ва у реггетонни ўйлаб топди!

Реггетон – 1990 йилларнинг охирида Пуэрто-Рикода регги, дэнсхолл ва хип-хоп таъсири остида пайдо бўлган ва Лотин Америкаси Кариб ҳавзасида, шунингдек, АҚШда яшовчи Лотин Америкаси аҳолиси орасида кенг тарқалган мусиқий услуб ва рақс. Бу бошқа мусиқа услубларидан олинган синтетик услубдир. Адептларнинг таъкидлашича, унинг ритми регги ритми эволюциясидаги янги қадамдир. Реггетоннинг иккинчи компоненти одатда испан тилида ўқиладиган ҳақиқий реп ёки нутқдир.

"Мен энг яхши бўлиш учун ишлашни ўйладим. Қўшимча иш қилишим керак бўлса ҳам. Ва бир кечада менга ҳеч нарса хаёлга келмади. Бундан ташқари, мен миллион марта таслим бўлишни хоҳлардим. Маълум бир нуқтага етдим – ҳамма нарса қоронғи кўринарди. Ўшанда қила оладиган энг яхши нарса ҳаётимни, фикрларимни ва кучимни ўзгартирган медитация курсини ўташ эди... Кейин ҳаммаси янгидан бошланди. Мен ўзимни тинглай бошладим ва ҳамма нарсага бошқа нуқтаи назардан қарай бошладим, чунки мен ҳамма нарсага жиддий муносабатда бўлардим", – деб эслайди Пинто.

“Мусиқа ва футбол ҳар доим мени завқлантирадиган икки йўналиш бўлиб келган ва улар доимо ёнма-ён юрган. Масалан, мен футболда ёмон ўйнаганимда, мусиқадан илҳомланардим. Мусиқа мени илҳомлантирмаганида эса футбол менга куч берди. Мен бу мукаммал бирлашма эканлигига ишонаман. Футбол ўйнаб юрганимда, барча саёҳатларда ўзим билан мусиқа китобларини олиб юрардим. Гитара, фортепиано, барабан ва шунга ўхшаш барчасини ўргандим", – деб давом этди Хосе Мануэль.

Пинтонинг ишончи комилки, Испанияда ҳар қандай янги мусиқачи учун ўзини кўрсатиш ва чўққига чиқиш қийин. Буни тушунган собиқ дарвозабон мусиқий продюсер бўлишга қарор қилди. Ва маълум бўлишича, бу унинг янги чақируви бўлди. Футбол ҳақида нима дейиш мумкин? Ҳозирда Пинто у ҳақида кам эслайди. 

"Футболни соғинмайман, уни соғинишга вақтим ҳам йўқ. Мен яна бир катта лойиҳага эътибор қаратдим: иккита иштиёқимни, мусиқа ва спортни бирлаштириб, P13Fit деб номланган интизомни яратдим. Бу дунёда ягона ва биз уни янги зумба деб айтишимиз мумкин, аммо торли. Мен бу лойиҳани етти йил олдин Майамида тасаввур қилганман. Футболда координациям ва жисмоний ҳолатимни яхшилаш учун сакраш арқони (скакалка)дан кўп фойдаланардим, ҳаммаси ўшанда хаёлга келган. Яна бир севимли машғулотим мусиқа бўлгани учун “Нега мен бирор нарсани ихтиро қилолмайман?” дедим. Бошида фақат сакраш арқони (скакалка)ни билган одамлар учун қўлланиладиган усулни яратишга муваффақ бўлдим, кейин уни болаларимда синаб кўрдим. Энди мен одамларни нолдан сакрашга қандай ўргатиш кераклигини биламан", деб тан олди Хосе Мануэль Пинто.


Шерзод Нурматов таржимаси

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика