RU

Последние новости

01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  8 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  29 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  13 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

6та ўйин, 1 дуранг ва 5 мағлубият. Қосимов АГМК бошқарувида ҳали Арвеладзени мағлуб эта олмаган Новости

6та ўйин, 1 дуранг ва 5 мағлубият. Қосимов АГМК бошқарувида ҳали Арвеладзени мағлуб эта олмаган

Эртага Ўзбекистон Кубоги финали ўтказилади.

Бу йил ҳам нафақат ўтган йил, балки 2018 йил мавсумдаги каби Ўзбекистон Кубоги финалида АГМК ва "Пахтакор" ўзаро баҳс олиб боради. Ўтган йил "Локомотив" стадионида кечган баҳсда АГМК 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. 

Ундан олдинги йил Фарғонада бўлиб ўтган Кубок финалида АГМК 3:1 ҳисобида зафар қучиб ўз тарихида илк бор Кубокни қўлга киритган. Лекин, у пайт жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов эди. 

2019 йилдан АГМК бошқаруви Миржалол Қосимов қўлига ўтди. Ўтган йил олмалиқликлар Қосимов қўл остида "Пахтакор"га қарши 4 марта расмий ўйинда майдонга тушиб, барчасида мағлуб бўлишди. Суперлигада 0:3 ва 1:4, Кубок финалида 0:3, Лига Кубоги финалида 2:6. 

Бу йил ҳисобидан жамоалар Суперлигада ўзаро курашиб, "Пахтакор" стадионида кечган баҳсда 2:2 қайд этилди. АГМК майдонида бўлиб ўтган иккинчи давра учрашувида "Пахтакор" рақибини 6:0 ҳисобида мағлуб этди. 

Кўриниб турибдики, Миржалол Қосимов АГМК бош мураббийлигини қўлга олганидан бери Шота Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор"га қарши шу пайтгача 6 бор жамоани майдонга олиб тушган. Шундан биттасида дуранг ва 5 марта мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати: 6-24.

Шу ўринда мухлисларни қизиқтираётган савол: Қосимов АГМК бош мураббийи этиб тайинланганидан бери илк бор грузиялик мураббийни мағлуб этадими ёки Арвеледзе "Пахтакор" билан иккинчи бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритадими? Буни албатта эртанги финал якунида билиб оламиз.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика