RU

Последние новости

17:04Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан муроса кўчасини танлади  4 16:49Футзал бўйича Олий лига. "Оил Стар" "Сурхон" дарвозасига "хоҳлаганича" тўп киритди  0 16:30Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи: "Эртага топ-футболчилардан иборат Эронга қарши майдонга тушамиз"  5 16:01Сречко Катанец: "Эртага майдонга тушадиган футболчилар ўзини кўрсатиш вақти келди" (матбуот анжумани)  27 15:3420 млн фунтга сотиб олинган "Челси" футболчиси кетишига ишора қилмоқда  0 15:13Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Насаф" "Пахтакор"ни енгди  0 14:58Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:18"Челси" Та учун курашда "Барселона" ва "Реал"ни ютиб чиқди  2 13:50Погба Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин  0 13:23"Арсенал" Рафиньянинг трансфери учун катта маблағ ажратишга тайёр  3 12:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Бунёдкор"га нақд 12 та гол урди!  0 12:33Эшитдик-да! "Нефтчи" Алижоновга қизиқиш билдиряпти, Болтабоев келишиб бўлди  5 12:16Битта хатони учинчи маротаба такрорлаётган ЎФА!  15 12:06"Ливерпуль" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  1 11:40Ўзбекистон КХДРга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  25

“Келишилган ўйинлар қироли”. VI боб (давоми) Новости

“Келишилган ўйинлар қироли”. VI боб (давоми)

Уилсон Раж Перумалнинг "Келишилган ўйинлар қироли" китоби олтинчи бобининг давомини тақдим этамиз.

Давоми. Боши қуйидаги ҳаволаларда:

“Келишилган ўйинлар қироли”. IV боб

“Келишилган ўйинлар қироли”. IV боб (давоми)

“Келишилган ўйинлар қироли”. V боб

“Келишилган ўйинлар қироли”. V боб (давоми)

“Келишилган ўйинлар қироли”. VI боб

Мен Малайзия ФАга Тогонинг Сингапурга Амстердам орқали учиб борганини хабар қилдим. Сингапурда мени Мега кутиб олди. Йўлда газета орқали Сингапур бир неча кун олдин ЖЧ-2010 саралашида Ливан терма жамоасини қабул қилгани ҳақида ўқиб қолдим. Демак, ливанликлар ҳозир аэропортда. Мега машинани ортга қайтарди ва биз уларнинг олдига жўнадик. Залга кириб футболчиларга Сингапурда футболчиларни ишга жойлаштиришим мумкинлигини айтиб ўтдим. Уларнинг электрон почтасини ва телефон рақамларини ёзиб олдим. Яна бир марта учрашиш зарур эди. Кўринишидан ливанликлар мен билан бирга ишлашга рози бўлгандилар.


Май ойининг ўрталарида Того ва Нигерия терма жамоалари делегацияси вакиллари билан учрашдим. Улар яна биз билан ишлашга тайёр эдилар.

-   Бу ерда ҳеч қандай соврин ва мукофот пуллари йўқ. Уйга қуруқ қўл билан қайтиб кетасизлар. Лекин, келишиб иш қилсак ҳар бир ўйин учун 50 минг доллардан оласизлар.

Мега Того терма жамоасининг захира ўриндиғида ўтириб, мураббийга бизнинг кўрсатмаларимизни етказиб турарди. У футболчиларга нима зарурлигини француз тилида тушунтирарди. Дастлабки ўйинда Того Чилига 1:5 ҳисобида ютқазди. Барча пул ишлаб олди.

Хорватияга қарши иккинчи ўйин олдидан хўжайинимиз 0:0 ҳисобидаги ғалаба зарурлигини талаб қилди. Аҳмоқ. Шунинг учун Африкадан жамоа олиб келганмиди? Тоголиклар хорватларга туриб бера олишларига кафолат йўқ эди. 47-дақиқада европаликлар барибир гол уришди. Ўйин 1:0 ҳисобида якунланди.

Австралияга қарши бўладиган сўнгги ўйин олдидан эса тажрибали ўйинчилар Тогони кимдир назорат қилаётганини сезиб қолишди. Хитойлик босимиз эса унга билдирмасдан ҳам иш қилаётганимиздан шубҳаланди. Уларга эътибор бермасдан яна Тогога +1 фора билан пул тикдик. Бизни дуранг ҳам қониқтирарди.

Мен футболчиларга гол ўтказмаслик зарурлигини тушунтирдим. Лекин, биринчи бўлимдан сўнг австралияликлар 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган эдилар. Кўпгина томошабинлар ўйиннинг зерикарли эканлиги сабабли стадионни тарк этишди. Мен нима қилишни билмасдим ва шу пайт Калбошга мурожаат қилдим.

-   Футболчилар жанжаллашсин, шунда ўйин бекор қилинади, - дея маслаҳат берди.

Англиядаги чироқ билан боғлиқ ишлардан сўнг тўлов шарти ўзгарганди. Ўйин финал ҳуштагигача давом этиши лозим. Мен мураббийга мурожаат қилдим:

-   Футболчилар қўпол ўйнасин. Шунда уларни майдондан ҳайдашади.

-   Бунга ҳожат йўқ.

-   Нима учун?

-   Мен 3 та алмаштириш амалга ошираман, кейин 2-3 та одам қизил карточка олади, кимдир жароҳат олади ва ўйинни давом эттириш учун бизда одам қолмайди.

-   Яхши.

Ўйин якунланишига ярим соат қолганида тоголикларнинг иккитаси майдондан четлатилди. Мураббий эса учта алмаштиришни амалга оширди. Яна учта футболчи симуляция қилиб майдондан чиқиб кетди. Уларни ҳаттоки замбилда олиб чиқиб кетдилар. Майдонда фақатгина 6 нафар тоголик футболчи қолди ва ҳакам ўйинни тугатди. Мен ўз пулларимни қайтариб олдим.

Шунингдек, Нигерия – Ироқ ўйинида ҳам ишлаб олдик. Африкаликлар кейинги босқичга йўл олиб бўлишганди. Нигерияликлар ўзларининг иштироки учун пул тўламаганликлари учун ташкилотчилардан норози эдилар. Шунда ишга киришдим.

-   Гол ўтказмасдан дуранг ўйнанглар. Агар ўхшаса 50 000 доллар тўлайман.

Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб 0:0. Мен яна бир бор буни футболчиларга эслатиб қўйиш учун одам юбордим. 93-дақиқада ҳакам ироқликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Тўпга Жон Оби Микел яқинлашди.

Оби Микел


Мен унинг барча нарсадан хабари борлигига ишончим комил эди. Лекин, у Олимпиада олдидан мураббийини уялтиришни истамади ва гол киритди... Эххх...

Эртасига меҳмонхонада Жонни учратиб қолдим:

-   Нимага гол урдинг?

У менга қараб турарди.

-   Сен туфайли биз пул йўқотдик. Жамоадошларинг ҳам энди пул олмайдилар.

Жон сиқиларди. Мураббий Самсон Сиасиа уни Олимпиадага борадиган таркибдан чиқариб ташлади. Кейин эса журналистларга барчасини айтиб берди: “Мен Ироққа гол урганим учун Олимпиадага бормадим”. Лекин, энди бу кимни қизиқтирарди?

Самсон Сиасиа


Того – Австралия ўйинидаги ишимиз кўп ўйинчиларнинг қулоғига етиб борди. Дан Таннинг шахсан ўзи мен билан танишишни истаб қолди. Мен уни 90-йиллардан бери билардим.

-   Демак, Уилсон. Қўлингдан нималар келади?

-   Мен ливанликлар билан танишман. Июнда улар Сингапурга қарши ўйнашади. Бу ЖЧ-2010 доирасидаги расмий саралаш учрашуви. 

Мен бунгача ливанлик футболчилар билан гаплашгандим ва улар бирга ишлашга розилик билдиргандилар.

-   Келишилган ўйин ташкил қилишимни истайсизми?, - Тандан сўрадим.

-   Йўқ.

-   Агар хитойлик шу ишни қилсачи?

-   Майли, фарқи йўқ.

Улар биргаликда бизнес қилсалар-да, бир-бирига ишонмасдилар. 

Шундан сўнг Африкада ишлашга қарор қилдик. Лесото – Гана ўйинига бордим. ЖЧ-2010 саралаши доирасидаги ўйин. Лесотолик футболчилар билан учрашдик. У ерда эски танишларни кўриб қолдим. Бир соат ичида 3-4 та футболчи билан келишиб олдим.

-   Гана учта гол фарқи билан ютиши зарур.

-   Яхши, биз тайёрмиз.

Биз уларга гаров пули қолдирмадик. Чунки, улар мени яхши билишар ва доим пул тўлашимга шубҳаланишмасди. Дан Сингапурдан туриб “ставка” қилиш ниятида эди. Аввалига Гана 3:0 ҳисобида ғалаба қозонаётганди. Лекин, кейинчалик ганалик Агого бўш дарвозага гол ура олмади. Кейин, Лесото футболчиси 40 метрдан гол киритди. Бир дақиқа ўтар-ўтмас, ҳисоб 3:2 бўлди. “Ставка”миз ютқазиб қўйди. Афсуски, биз ҳужумчилар билан келишмагандик. Данга қўнғироқ қилдим:

-   Барчасига битта гол сабабчи. Нима қилишим мумкин? Ўзинг айтгин. Сўнгги икки дақиқада 2 гол. Лесото Гана дарвозасига иккита гол киритди. Бўлиши мумкин эмас.

Йоханнесбургга учиб кетдик. Биз ЖАРнинг Сьерра-Леонега қарши ўйинидан умид қилаётгандик. Сьерра-Леоненинг дарвозабони ва иккита ҳимоячисини сотиб олдик. Дарвозабонга 5 000 доллар бердик.
Биз таваккал қилишга қарор қилдик. ЖАРнинг инфратузилмаси ва бойлигини ҳисобга оладиган бўлсак, улар рақибларини йирик ҳисобда ютишлари зурур эди. Лекин, ўйин голсиз дуранг билан якунланди. Яна ютқаздик. Лекин, Сьерра-Леоне ФА вакиллари билан танишиб олдик. 

Бу орада хитойлик Ливан терма жамоаси билан менинг ишимни якунига етказиб қўйганди. Улар Сингапурга 1:2 ҳисобида ютқазгандилар. Мен улар билан алоқани йўқотиб қўйгим келмади ва биргаликда Дохага учишга қарор қилдим.

Қатардаги иссиқ жуда баланд – 50 даража сояда! Мен уларнинг маҳаллий ўйинларидан бирига ташриф буюрдим. Ҳайрон қоларли томони, улар футболчиларга катта пул тўлайдилар. Лекин, ўзлари стадионга боришмайди. Стадион олдидан ўта туриб, иккита шайҳга кўзим тушиб қолди. Улар қўлларида чой билан ТВ орқали 100 метр яқинликдаги футболни томоша қилиб ўтирардилар.

Қатарга ЖЧ-2022 мезбонлигини бериш – энг аҳмоқона қарор эди. Тўғри, Доха ажойиб шаҳар. Лекин, 50 даража иссиқда қандай қилиб футбол ўйнаш мумкин? Бунга коррупция аралашган. Лекин, исбот йўқ. Бундай коррупцияда амалдорлардан шубҳаланаман. Мен доимо футболчиларимга айтаман: қўлингиздан келган барчасини қилинг. Лекин, тушиб қолманг. Менга ва сизларга пул керак бўлганидек, ФИФА амалдорларига ҳам пул зарур. 


Букмекерлар ўйинчиларни қизқиқтириш учун янгича “ставка” қабул қила бошлагандилар. Ўйинни ким бошлайди, бурчак зарбалари сони, алмаштиришлар сони, карточкалар сони ва бошқалар.

Нигерия терма жамоаси Олимпиадада Бельгияга қарши ярим финал ўйинида майдонга тушиши зарур. Ўйинни Бельгия терма жамоаси бошлаши учун “ставка” қўйдик. Аёллар ўртасидаги ЖЧда бўлиб ўтган воқеалардан сўнг менга Хитойга боришни таъқиқлаб қўйишганди. Шу сабабли, мен Нигерия терма жамоаси дарвозабонига нима қилиш зарурлигини телефон орқали маълум қилдим. Ўйинни Сингапурдан туриб томоша қилардим. Дан Тан эса Хитойга учиб кетди.

Биз ютдик. Бельгияликлар ўйинни бошлашди. Нигерия Бельгияни 4:1 ҳисобида ютди ва финалда Рикелме сардорлиги остидаги Аргентинага қарши тўқнаш келадиган бўлди. Дарвозабонга қўнғироқ қилдим:

-   Нима қилсанг қил, Нигерия ўйинни майдон марказидан бошлаши зарур.

Телевизорга яқинлашдим. Ҳакам танга ташлади ва Рикелмега мурожаат қилди. Энди барчасини у ҳал қилиши зарур. Дарвозабон унга тушунтирганмикин ёки йўқ? Шуни ўйлардим...

-   Хоп, - деди у. Нигерия бошласин.


Рикелме билан келишишгани кўриниб турганди. “Агар сизга бу шунчалик зарур бўлса бошланг” деган маънода нигериялик футболчига қаради. “Ставка”миз яна ғолиб бўлди. Мен бунинг учун Тандан фақатгина 5 000 доллар олдим. Қизғанчиқ...


Азиз Тўхтамуродов таржимаси

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика