"Атлетико" - Испания суперкубоги соҳиби
23 авг 2014 02:31
Новости
"Атлетико" - Испания суперкубоги соҳиби
Испания суперкубоги, жавоб ўйини.
"Атлетико" - "Реал" 1:0
"Висенте Кальдерон" стадиони.
Гол: Марио Манжукич (2).
«Атлетико»: Мойя, Хуанфран, Миранда, Годин, Сикейра, Тиаго, Габи, Коке, Рауль Гарсия (Сауль Нигез, 90), Гризманн (Хименес, 73), Манджукич (К.Родригез, 85).
«Реал»: Касильяс, Варан, Рамос, Коэнтрао (Марсело, 70), Кроос (Роналдо, 46), Бензема, Хамес Родригез (Иско, 66), Бэйл, Алонсо, Карвахаль, Модрич.
Огоҳлантиришлар: Тиаго (16), Модрич (48), Коке (51), Алонсо (52), Гризманн (68), Рауль Гарсия (74), Иско (78), Рамос (89), Роналдо (90).
Четлатиш: Лука Модрич (90).
Биринчи ўйин: ("Реал" - "Атлетико" 1:1).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
"Атлетико" мухлисларини ушбу соврин билан табриклаймиз! "Реал" жамоаси ишқибозларига эса кейинги учрашувларда омад тилаб қоламиз! Эътиборингиз учун ташаккур! Доимо соғ-саломат бўлинг, Азиз футбол шайдолари! Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча...
Бўлди! Учрашув якунланди! "Атлетико" Испания суперкубоги соҳибига айланмоқда!
90+4` Роналдо рақибига нисбатан қоидани бузди. Огоҳлантириш.
90+4` Бурчак тўпи. Касильяс ҳам жарима майдончаси ичига келмоқда...
90+3` Карвахалнинг ошириб берган тўпига Рамос боши билан зарба бера олмади.
90+3` "Реал" ҳужумга ўтмоқда. Сўнгги имкониятларидан бири...
Лука Модрич қўпол ҳаракати учун иккинчи сариқ карточкани ишлаб олди ва майдондан четлатилди.
Учрашувнинг иккинчи бўлимига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
90` Рауль Гарсия ўрнига Сауль Нигез туширилди.
89` Рамос ҳам огоҳлантирилди.
89` "Атлетико" тўпни "Реал"га бермаяпти.
87` Криштиано Роналдо дарвоза томон зарба йўлламоқчи бўлди. Аммо ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди...
85` Учрашув қаҳрамони бўлиб турган Марио Манжукич ўз ўрнини Кристиан Родригезга қолдирди.
84` "Реал"нинг футболчиларида ижодкорлик етишмаяпти. Роналдода ҳам, Бэйлда ҳам...
83` Диего Симеоне эса ёрдамчисига трибунадан кўрсатмалар бермоқда.
82` Карло Анчелотти жим туриб ўйинни казтмоқда.
80` "Атлетико" жарима тўпидан самарали тарзда фойдалана олмади. "Реал" ҳам жавоб қайтармоқчи бўлди. Карвахалнинг жарима майдончаси томон узатиб берган тўпини Мойя эгаллаб олди.
78` Иско тушишини сариқ карточка билан "нишонламоқда".
77` "Реал" ҳисобни тенглаштириши мумкин бўлган вазиятларга ҳам эга бўла олмаяпти. Вазиятлар деярли яратилмаяпти. Ҳужумлар рақиб томонидан узиб қўйилмоқда.
75` Ўйин тезлашмоқда, жонланмоқда. Шиддат юқорилашмоқда. "Реал" шошмоқда. "Атлетико" қарши ҳужумларни кучайтирмоқда...
74` Рауль Гарсия сарик карточкага лойиқ топилди.
73` "Атлетико"да ўзгариш. Гризманн ўрнига Хименес тушди.
72` К-О-К-Е! Зарба! Жуда кучли ва чиройли зарба! Касильяс бу вазиятда жамоасига ёрдам бера олмасди, агарда тўп дарвозага аниқ борганида...
71` "Реал"да сўнгги ўзгариш. Коэнтрао ўрнига Марсело.
70` Криштиано Роналдонинг жарима тўпидан тепган зарбаси "жонли девор"гача етиб келди.
69` Кўрдик. Бензема жамоаси фодасига жарима тўпи ишлаб берди. Тўп олдида Роналдо. Яна ким ҳам бўларди... Бу жой Бэйлнинг нуқтаси эмас.
68` Каримжон Бенземани кўрганлар борми?
66` "Реал" сафида ўзгариш руй берди. Хамес Родригез ўз ўрнини Искога бўшатиб берди.
65` "Реал"да иккинчи қаватда бош билан ўйнай оладиган футболчи етимаяпти. Серхио Рамосга рақиб ҳимоячилари "нон беришмаяпти"!
64` Роналдо ва ундан кейин Бэйл йиқилиб тушди. Лекин ҳар иккала вазиятда ҳам ҳакам ўйин қоидаси бузилмади деб топди.
62` Карло Анчелотти ўйинни диққат билан кузатмоқда.
60` Роналдо тўпни Бензема томон узатганди. Лекин ҳимоячи бу вазиятни назорат қилиб турганди.
59` "Атлетико" ҳужум ташкиллаштирди. Бурчак тўпидан сўнг юзага келган хавфли вазиятни меҳмонлар сўнгги паллада бартараф эта олишди.
57` Рауль Гарсиянинг "замбаракни ўқи"дек йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
56` Криштиано Роналдо йиқилиб тушди. Ҳакам бу вазиятга эътибор ҳам қаратмади. Роналдонинг "найранг"и ўтмади.
54` "Атлетико"нинг қанот бўйлаб уюштирган ҳужумини Карвахаль ўзининг аниқ ҳаракати эвазига тўхтатиб қолди ва жамоаси жонига оро кирди.
53` Иккинчи тайм дебюти карточкалар ёмғири билан бошланди...
52` Хаби Алонсо ва Рауль Гарсия тўқнашиб кетди. Навбатдаги сариқ карточка муаллифи - Алонсо.
51` Коке ҳам огоҳлантирилди.
50` "Атлетико" ҳисобдаги фарқни иккитага ошириши мумкин эди...
50` РАУЛЬ ГАРСИЯ!!!!!!!!!!!!!!! Тиниб-тинчимас Рауль Гарсия жарима майдончаси ичидан тўпни дарвозага йўллади. Унинг берган зарбаси дарвоза тусинига тегиб қайтди. Қайтган тўпга эса мезбонлар футболчиси зарба бера олмади.
49` Лука Модрич ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
49` Карвахалнинг қанотдан узатиб берган тўпини рақиб ҳимоячилари бартараф этишди.
48` Роналдо тушиши биланоқ фаоллик кўрсатишни бошлади. Лекин Хуанфран ундан тўпни олиб қўйишни уддасидан чиқди.
46` Иккинчи бўлим бошланди!
"Реал" сафида ўзгариш руй бермоқда. Роналдо майдонга тушмоқда. Криштиано жамоадоши Тони Кроосни алмаштиради.
Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!
Хавфли вазият! Хамес Родригезнинг 16-метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза олдидан ўтиб кетди.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди!
45` Бурчак ошириб берилган тўпга тиниб-тинчимас Рауль Гарсия боши билан зарба берди. Бирозгина ноаниқ.
44` Рауль Гарсиянинг узоқдан йўллаган зарбасини Касильяс қайтаришга эришди. Бурчак тўпи.
41` Вараннинг узоқдан йўллаган зарбаси қаерларгадир кетди...
39` Хавфли вазият! Гарет Бэйл қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг Мойя қўриқлаётган дарвоза томон берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
36` Хамес Родригезнинг боши билан берган зарбаси дарвозага аниқ бормади. Колумбиялик футболчи бундан ғазабда.
34` "Реал" кетма-кет бурчак тўпларини амалга оширди. Иккала вазиятда ҳам ҳимояга қайтган Марио Манжукич жонбозлик кўрсатиб хавфни бартараф этди.
32` "Атлетико"нинг позицион ҳужуми Марио Манжукичнинг қоида бузиши билан якунланди.
30` "Реал" ташаббусни ўз томонига оғдириб олгандек. Кетма-кет ҳужумлар ва бурчак тўплари. Лекин ҳозирча булар ҳам самара келтирмаяпти.
28` Диего Симеоне ушбу ўйинни қолган дақиқаларини мухлислар қаторидан томоша қиладиган бўлди.
27` Диего Симеоне ҳакамдан норози. Унинг қарорлари Симеонега ёқмаётганини билдирди. Диего Симеоне олдига келган ҳакамни бошига уриб қўйди. Ёш болаларни ўргандек...
26` "Реал" жонланди. Балки ўзига келди. Хамес Родригез-Карвахаль-Хамес Родригез "учбурчаги"дан сўнг колумбиялик футболчи зарба бермоқчи бўлди. Лекин Мойя ўз ўрнида.
25` Бэйл бурчак тўпи ишлаб олди. Модрич-Карвахаль комбинациясини Мойя бартараф этиб қолди.
23` Карим Бензема ҳам майдонда экан. Ҳозир экранда кўргандек бўлдим.
21` "Атлетико"нинг ҳужумлари кескин тус олмоқда. Жарима тўпидан ошириб берилган тўпни Миранда оёғи билан Марио Манжукич томон ташлаб бермоқчи бўлди. Лекин тўп майдонни тарк этиб қолди.
20` Серхио Рамос ва Марио Манжукичнинг тўқнашувлар серияси бугун ҳам давом этмоқда.
19` Лука Модричнинг кучли зарбаси мўлжалга аниқ бормади.
18` Тиаго ҳакам томоиндан огоҳлантирилди.
17` Коке Карвахалга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Белгиланган жарима тўпини Хамес Родригез амалга оширди. Жарима майдончаси томон етказиб берилган тўпни Рамос дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо ўхшамади.
15` "Атлетико" ҳужум уюштирди. Гризманнинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб майдондан чиқиб кетди. Лекин бурчак тўпи мезбонларга иш бермади. "Реал" тўпни яна ўз назоратига олди. Лекин ҳужумдан дарак йўқ.
13` Тўп назорати "Реал" қўлида. Лекин вазиятлар яратиш борасида улар оқсашмоқда. "Атлетико" эса ҳимояда ишончли тарзда ҳаракат қилмоқда.
12` Бэйл рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳозирча шуниси билан эсда қолди, 100 миллионлик футболчи.
10` "Реал"нинг режалари амалга ошмаяпти. Роналдонинг йўқлиги сезилмоқда дейсизми? Бу фикрга қўшилмай иложимиз йўқ...
7` "Реал" аста-секин олдинга ўтишни бошламоқда. Ҳозирча фақат тўпни ўз жарима майдончалари олдидан узоқлаштира олишмоқда.
5` "Атлетико" ҳужум қилиш билан овора. "Реал" ҳозирча ҳеч нарса қила олмаяпти.
3` "Реал" ҳозирча ҳимояланиш билан банд. Гризманннинг ажойиб пасини қабул қилиб олган Марио Манжукич жарима майдончасига кирмасдан зарба йўллади ва ҳисобни очди. Чиройли гол!
2` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! МАРИО МАНЖУКИЧ!
2` "Атлетико" ҳужумкорлик билан ўйинни бошлади. Илк бурчак тўпи. Рауль Гарсиянинг зарбасини Касильяс ушлаб олди.
1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
Учрашувни Сизлар билан Шаҳбоз Беғамов кузатиб боради.
Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Испания суперкубогининг жавоб баҳси "Атлетико" - "Реал" учрашуви бўлиб ўтади. Бу жамоаларнинг Мадридда ўтган биринчи учрашувида жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг натижасини қайд этишганди. "Висенте Кальдерон" стадионида кечадиган беллашув Испания суперкубоги тақдирини ҳал этиб беради.
Учрашув соат 01:30да бошланади.
Комментарии