RU

Последние новости

13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  0 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  3 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  20 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  5 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  12 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  8 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  28 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11

Ўзбекистон - "Навбаҳор" 5:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Новости

Ўзбекистон - "Навбаҳор" 5:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Осиё ўйинларида иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси Наманганнинг "Навбаҳор" клубига қарши ўйин ўтказди.
Ўзбекистон - "Навбаҳор" 5:1
Бош ҳакам
:
Азиз Асимов
Голлар:
Шахзод Нурматов 15, Наврўз Олимов 51, 84, Акбар Саттаев 58 автогол, Алибобо Раҳматуллаев 69  - Руслан Качур 12

Ўзбекистон
:
Элдор Суюнов, Егорь Кримец, Жавлон Мирабдуллаев, Дилшод Жўраев, Сардор Рашидов, Владимир Козак, Азамат Исроилов, Акбар Исматуллаев, Шаҳзод Нурматов, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев.
Захирадан тушганлар:
Абдулкарим Муҳаммедо, Диёр Туропов, Улуғбек Дадабоев, Фарруҳ Сайфиев, Сардор Мирзаев, Сардор Раҳмонов, Павел Смоляченко, Азим Аҳмедов, Шерзод Файзиев, Бобур Йўлдошев, Салим Мустафоев, Наврўз Олимов, Алибобо Раҳматуллаев, Сардор Собирхўжаев.

"Навбаҳор"
:
Дониёр Усмонов, Дилшод Жабборов, Раҳматилло Бердимуродов, Тоҳир Шамсиддинов, Юрий Рижко, Отабек Валижонов, Бобур Акбаров, Алиев, Бахтиёр Ёқубов, Руслан Качур, Каблаш.
Захирадан тушганлар:
Хуршид Ходжаев, Акбар Саттаев, Мансур Саидов, Роббим Ҳасанов, Алишер Саматов, Алишер Маҳмудов, Илҳом Бойдедаев, Элёр Жаҳонов.


                           МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                    
ЯНГИЛАШ

Бизни кузатиб борган барчага раҳмат. Камчиликлар учун барчадан узр сўраймиз.

Ўйин якунланди. Терма жамоа йирик ғалабага эришди. Навбатдги учрашув 24 июль куни "Металлург"га қарши бўлиб ўтади.

90+2.
Дастлаб Алибобо, сўнгра Смоляченко дарвозага зарба берди, иккала сафар ҳам ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

87.
Сардор Раҳмонов ва Наврўз Олимов ўзини яхши томонлама кўрсата олишмоқда

85.
Сайфиев бир ҳаракат билан Смоляченкони олдинга ташлади, Паша эса зарба бериш ўрнига тўпни ёнидаги Алибобога оширди, Раҳматуллаев тўпни йўқотди вазият бой берилди.

84. ГОЛ! Яна Сардор Раҳмонов ўнг қанотдан бу сафар ерлатиб пас берди. Бу вазиятда Наврўз Олимов ўзини кўрсатди - 5:1.

83.
Иккала жамоа сафида ўзгариш бўлди. Терма жамоа сафида Павел Смоляченко, "Навбаҳор" сафида Муҳаммад Расулов тушди.

75.
"Навбаҳор" легионери Каблаш майдонда ётибди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишди. Ўйин давом этади. Футболчи майдонга қайтди

69. ГОЛ! Сардор Раҳмонов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди. Алибобо Раҳматуллаев тўпни дарвозага йўллади - 4:1.

67.
Алибобо тўпни Сайфиевга, Фаррух эса Мирзаевга тўпни оширди. Сардорнинг зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди.

65.
Алишер Маҳмудов 32 метрлардан жарима тўпини амалга оширди. Мансур Саидов ва Качур бир бирига ишониб қолди. Натижада Бобур Йўлдошев хавфни бартараф этди

63.
"Навбаҳор" футболчилари ташаббусга эришишмоқда.

61.
Майдонга "Навбаҳор" сафида учта янги ўйинчи тушди. Булар: Алишер Маҳмудов, Илҳом Бойдедаев, Элёр Жаҳонов.

58. ГОЛ! Азим Аҳмедов қанотдан тўпни дарвозага йўллади, Саттаевга теккан тўп дарвозадан ўрин олди - 3:1


Алибобо Рахматуллаев тўпни жуда қулай тарзда Олимовга ташлаб берди. Наврўз эса имкониятни кўкка совурмади.

51. Гооол, 2:1. Наврўз Олимов.

47. Заҳирадан тушган Мансур Саидов 2 рақибни алдаб ўтаётганда уни чалиб йиқитишди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Терма жамоа таркибида биринчи бўлимда ўйнаганлар майдон чети бўйлаб югуришни бошлаб юборишди.

46. Дониёр Усмонов ўрнига Хуршид Ходжаев тушди

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 1:1.

45+4. Биринчи бўлимдаги сўнгги вазият "Навбаҳор"да бўлди. Лекин, улар бурчак зарбасидан унумли фойдалана олишмади.

45+2. Сардор Рашидовнинг зарбалари "чиқмаяпти". Яна тепага тепди.

45. Бир вақтда иккита ўйинчи майдонда "чўзилган". Терма жамоадан Азамат Исроилов, наманганликлардан эса Отабек Валижонов ётибди. Ҳар иккиси ҳам ўйинга қайтди.

43. Козак чап томондан кириб бориб тепди, Усмонов ўз ўрнида.

Бу орада Мирабдуллаев ўрнига Диёр Туропов туширилди.

41. Жамшид Искандеров ўрнига Улуғбек Дадабоев майдонга туширилди.

40. Сардор Рашидов ҳам ўз зарбаси билан қўшни махаллани айланиб келди.

39. Афтидан Искандаровнинг нафаси қисаётганга ўхшайди, у ўзгартиришларини сўради.

"Навбаҳор" бош мураббийи терма жамоа мураббийлари билан бирга ўтирибди, у Миржалол Қосимовнинг ёрдамчиларидан бири. Наманганликларга эса Ашурматовнинг ёрдамчилари кўрсатма бериб туришибди.

36. Дилшод Жўраевнинг узоқдан йўллаган зарбаси юқоридан кетди.

35. Ўйиндаги устунлик терма жамоа тарафида.

34. Ўнг қанотдан кириб бораётган Тохир Шамситдиновни Нурматов чалиб йиқитди. Бердимуродов эса жаримани ҳов нариги махаллага тепиб юборди.

Руслан Качур ўйинни давом эттиришини билдирди.

29. Сардор Рашидов 25 метрлардан белгиланган жаримани амалга оширди. Ерлатиб тепилган тўпни Качур қайтариб юборди. Ўзи эса зарба кучидан кичик жароҳат олди.

27. Бош ҳакам Азиз Асимов футболчиларга сув ичиб олишга рухсат берди.

23. Шахзод Нурматовнинг 20 метрлардан берган кучли зарбасини Дониёр Усмонов қийинчилик билан қайтариб юборди. Қайтган тўпга эса Азамат Исроилов ноаниқ зарба берди.

Миржалол Қосимов "Олмалиқ" аъзоси Диёр Туроповга машқ қилишга кўрсатма берди, афтидан бош мураббий кимнингдир ўйинидан қониқмаяпти.

22. Искандеровнинг узун пасига ҳеч ким етиб бора олмади.

20. Отабек Валижонов 22 метрлардан зарба берди, анча юқоридан кетди.

19. Бурчакдан узатиб берилган тўпга Козак бош билан зарба берди, бироз юқоридан ўтиб кетди.

18. Отабек Валижонов ўнг қанотдан кириб бораётган Азамат Исроиловни чалиб йиқитди. Жарима эса самарасиз.

15. Гооол, Шахзод Нурматов ҳисобни тенглаштирди. "Металлург" ҳужумчиси иккита рақибни ҳам, дарвозабонни ҳам чалғитиб гол урди.

12. Гооол, "Навбаҳор" ҳисобни очди. Гол муаллифи Руслан Качур - 0:1.

9`
Азамат Исроилов ўнг қанот бўйлаб кириб борди ва тўпни жарима майдончаси ичига ташлаб берди. Аммо тўпга ҳеч ким етиб кела олмади.
 
6` Тўпни кўпроқ Ўзбекистон терма жамоаси ўзида ушлаб турибди.

4`
Чап қанотдан уюштирилган ҳужум самарасиз якунланди. Сардор Рашидов бу вазиятда фаоллик кўрсатган эди.

2`
Владимир Козакнинг фаоллиги сал бўлса гол бўлишини таъминлаши мумкин эди. Унинг йўллаган зарбаси дарвозани ташқари томонидан борди. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!

Учрашув бошланди!


- Учрашув соат 19:00да "Жар" стадионида бошланади.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика