RU

Последние новости

12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  0 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  19 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  58 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8

43 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 46 ёшда! Новости

43 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 46 ёшда!

Таваллуд айёмини нишонлаётган футбол аҳлини ҳаётларидаги унутилмас кун билан муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун ўзбек футболи тарихида ёрқин из қолдира олган, бир нечта рекордлар соҳиби, 43 ёшигача тўп тепган тажрибали дарвозабон Павел Бугало таваллуд топган кун. Павел Викторович бугун 46 ёшга тўлди. 


Эътиборлиси, Бугало туғилган куни ҳам яшил майдонда! Бундан бир неча дақиқа аввал "Оқ-Тепа" ва АГМК жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг чорак финал учрашуви якунланди. Еттита гол киритилган учрашувда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган олмалиқликлар ярим финалга йўл олишди ва бу билан КУБОК ҳимоясини давом эттиришди. Бу ўйиннинг Пашага нима алоқаси бор, дедингиз-а? Бугало бугунги кунда айнан АГМК жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаяпти. Миржалол Қосимов бир пайтлар бир неча йил терма жамоа таркибида бирга ўйнаган Бугалога мураббийлар штабида ишонч билдирди.  


Миржалол Қосимов, АГМК бош мураббийи

"Паша билан кўп йил бирга ўйнадик ва бугунги кунда ҳам бир жамоадамиз. У ҳақда кўп гапириш мумкин. Футболга меҳри сабаб 43 ёшигача майдонда тўп тепди. Ҳаётда ҳам ажойиб инсон. Табиатан анча босиқ, камтар ва камгап. Ишончим комил, ундан яхши мураббий етишиб чиқади. Ўзи сингари машҳур, совриндор дарвозабонларни терма жамоаларимизга тайёрлаб беради. Фурсатдан фойдаланиб, Павел Бугалони бугунги туғилган куни билан жамоамиз номидан табриклайман. Бугунги ғалабамизни унга бағишлаймиз".


 

Павел Бугало ҳақида кўп ва хўп гапириш мумкин. Ҳақиқатан ҳам, исм-шарифи катта харфлар билан ёзиладиган дарвозабонимиз бир футболчи эришиши мумкин бўлган муваффақиятлар соҳибидир. У профессионал футболчилик фаолиятини 1991 йили "Чирчиқ" жамоасида бошлаган. Кейинчалик "Пахтакор", "Алания" (Россия), "Женис", "Жетису", "Ордабаси" (уччаласи Қозоғистон), "Бунёдкор", "Андижон", "Локомотив" клублари шарафини ҳимоя қилди. Бугало 1992 йили илк маротаба ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб, 2017 йилгача олий лигада тўп тепган ягона футболчи ҳисобланади. 


У шунингдек, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси (1996, 1997) деб топилган ягона дарвозабон ҳамдир. Павел "Пахтакор" (1992, 1998) ва "Бунёдкор" (2008) жамоалари таркибида уч карра Ўзбекистон чемпиони бўлган. 1993 ва 1997 йилларда "Пахтакор", 2008 йили эса "Бунёдкор" сафида Ўзбекистон кубогига эга чиққан. 2002 йилда "Женис" клуби билан бирга Қозоғистон кубоги соҳиби ҳам бўлган. 1995-2007 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 

Ўйлаймизки, Павел Бугалонинг мураббийликдаги фаолияти ҳам ёрқин давом этади. Бундан кейин ҳам янгидан-янги дарвозабонларни етишиб чиқишида унинг бой тажрибаси асқотишига шубҳа йўқ. Бугун 46 ёшни қарши олган Павел Бугалони АГМК раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари, барча ходимлари, сайтимиз ижодкорлари ва мухлислар номидан қизғин муборакбод этамиз. Унга оилавий тинчлик, соғлиқ, бахт-саодат тилаймиз.


Видео. Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси бўлган ягона дарвозабон Павел Бугало билан суҳбат         

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика