RU

Последние новости

12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  4 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  13 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  10 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1

43 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда Новости

43 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда

Таваллуд айёмини нишонлаётган футбол аҳлини ҳаётларидаги унутилмас кун билан муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун ўзбек футболи тарихида ёрқин из қолдира олган, бир нечта рекордлар соҳиби, 43 ёшигача тўп тепган тажрибали дарвозабон Павел Бугало таваллуд топган кун. Павел Викторович бугун 51 ёшга тўлди. 


Эътиборлиси, Бугало бугун қадрдон жамоасида ишламоқда. Павел Бугало футболдаги илк қадамларини "Пахтакор"да ташлаган, 1992-1999 йилларда "шерлар" дарвозасини қўриқлаган. 

" Бу клубда узоқ вақт ўйнаганман. Мен учун "Пахтакор" оиламдек гап",- дейди собиқ кипер.

Миржалол Қосимов, ОКМК бош мураббийи

"Паша билан кўп йил бирга ўйнадик ва бугунги кунда ҳам бир жамоадамиз. У ҳақда кўп гапириш мумкин. Футболга меҳри сабаб 43 ёшигача майдонда тўп тепди. Ҳаётда ҳам ажойиб инсон. Табиатан анча босиқ, камтар ва камгап. Ишончим комил, ундан яхши мураббий етишиб чиқади. Ўзи сингари машҳур, совриндор дарвозабонларни терма жамоаларимизга тайёрлаб беради"


 

Павел Бугало ҳақида кўп ва хўп гапириш мумкин. Ҳақиқатан ҳам, исм-шарифи катта харфлар билан ёзиладиган дарвозабонимиз бир футболчи эришиши мумкин бўлган муваффақиятлар соҳибидир. У профессионал футболчилик фаолиятини 1991 йили "Чирчиқ" жамоасида бошлаган. Кейинчалик "Пахтакор", "Алания" (Россия), "Женис", "Жетису", "Ордабаси" (уччаласи Қозоғистон), "Бунёдкор", "Андижон", "Локомотив" клублари шарафини ҳимоя қилди. Бугало 1992 йили илк маротаба ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб, 2017 йилгача олий лигада тўп тепган ягона футболчи ҳисобланади. 


У шунингдек, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси (1996, 1997) деб топилган ягона дарвозабон ҳамдир. Павел "Пахтакор" (1992, 1998) ва "Бунёдкор" (2008) жамоалари таркибида уч карра Ўзбекистон чемпиони бўлган. 1993 ва 1997 йилларда "Пахтакор", 2008 йили эса "Бунёдкор" сафида Ўзбекистон кубогига эга чиққан. 2002 йилда "Женис" клуби билан бирга Қозоғистон кубоги соҳиби ҳам бўлган. 1995-2007 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 

Ўйлаймизки, Павел Бугалонинг мураббийликдаги фаолияти ҳам ёрқин давом этади. Бундан кейин ҳам янгидан-янги дарвозабонларни етишиб чиқишида унинг бой тажрибаси асқотишига шубҳа йўқ. Бугун 51 ёшни қарши олган Павел Бугалони "Пахтакор" раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари, барча ходимлари, сайтимиз ижодкорлари ва мухлислар номидан қизғин муборакбод этамиз. Унга оилавий тинчлик, соғлиқ, бахт-саодат тилаймиз.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика