RU

Последние новости

20:12Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди  89 20:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди  16 19:48Камолиддин Тожиев: "Умид ҳеч қачон сўнмайди"  2 19:26ЖЧ U-17. Ўзбекистоннинг Ирландияга қарши ўйин учун таркиби маълум  8 19:17Суперлига. "Ризеспор" меҳмонда дуранг ўйнади, Алиқулов захирадан ўйинга қўшилди  0 19:09Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея Республикасига қарши иккинчи ўртоқлик баҳсида мағлубиятга учради  3 18:50Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалабага эришди  23 18:36"Нефтчи" 14 йилдан буён "Бухоро"ни меҳмонда мағлуб эта олмаяпти  3 18:00Суперлига. "Пахтакор" Қўқонда дуранг ўйнади  50 17:34ОКМК 11 йилдан сўнг Олмалиқда "Навбаҳор"га 3 та гол урди  1 17:20Ариф Асадов: "Ўзбекистон ва Озарбайжон жаҳон чемпионатини юқори даражада ўтказиш учун барча чораларни кўришига ишончим комил"  2 17:03Миржалол Қосимов: "U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш — Озарбайжон ва Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун яхши имконият"  4 16:36“ЎФФ Президенти кубоги” – оммавийлик пойдевори  0 16:05Про лигада ким ғолиб бўлади? Регламент нима дейди?  1 13:50"Галатасарой" Мессига қизиқмоқда  15

Суперлига. "Пахтакор" Қўқонда дуранг ўйнади Новости

Суперлига. "Пахтакор" Қўқонда дуранг ўйнади

Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

"Қўқон-1912" – "Пахтакор" 0:0
08 ноябрь 2025 йил. Қўқон, "Марказий" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Асадбек Қосимжонов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
VAR: Тўрабек Суюнов
AVAR: Максим Нехочин
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исақов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 6.Алишер Салимов, 7.Шота Гвазава (21.Муҳриддин Пазилдинов, 82), 9.Жавоҳир Ҳусанов (17.Клейди Даци, 62), 19.Шаҳзод Акрамов (15.Зафар Ҳакимов, 66), 20.Иқболжон Маликжонов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Аброр Каримов, 44.Андро Гиоргадзе, 78.Абдуғафур Ҳайдаров (69.Егор Кондратюк, 82).
Захира: 1.Рустам Нортожиев, 14.Жасур Холтўраев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 30.Иброҳимжон Мухторов, 33.Аюбхон Мухторов.

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 4.Зайд Таҳсин, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 9.Иброҳим Ибрагимов 10.Азиз Турғунбоев, 15.Ҳожимат Эркинов (21.Башар Ресан, 46), 27.Сардор Собирхўжаев, 50.Фламарион,  77.Дилшод Саитов, 94.Брайан Риаскос (11.Игорь Сергеев, 46).
Захира: 19.Жонатан, 2.Беҳруз Асқаров, 17.Достонбек Ҳамдамов 18.Бобир Абдихолиқов, 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.

Огоҳлантиришлар: Ҳожимат Эркинов 43, Зафар Ҳакимов 72, Башар Ресан 75, Шота Гвазава 78, Егор Кондратюк 87. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+8. Пенальти йўқ! Ўйин тугади. "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 0:0

90+6. УХХХ! "Пахтакор" ҳужумда, Кондратюк ўз жарима майдони ичида Зайд Таҳсинни йиқитди. VAR ишга тушди

90+6. ЗАРБА! Ҳасановнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Назаров тўпни ушлаб олди 

90+3. Шифокорлар қўқонлик футболчиларга ёрдам кўрсатишди 

90+2. УХХХ! Яна бир вазият, дарвозага кириб кетаётган тўпни Салимов боши билан қайтарди! 

90+2. ЗАРБААА! Фламарионнинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан кейин Исақов суперсейв намойиш этди!

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди 

87. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Егор Кондратюк

84. ЗАРБААА! Достонбек Ҳамдамовнинг зарбасидан кейин Азизхон Исақовдан сейв! 

82. Зарба! Алижоновнинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

82. Ўзгаришлар. "Қўқон-1912". Ҳайдаров ва Гвазава ўрнига Кондратюк ва Пазилдинов тушди

80. ЗАРБААА! Абдуғафур Ҳайдаровда жуда қулай имконият бўлганди, аммо у тўпга ета олмади 

78. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Шота Гвазава

75. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Башар Ресан 

74. Қўқонликларда бурчак тўпи, Ҳасановнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимояга ёрдамга келган Сергеев қайтарди.

72. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Зафар Ҳакимов 

66. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Акрамов ўрнига Ҳакимов тушди 

62. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Ҳусанов ўрнига Даци тушди 

61. Зарба! Сергеевнинг зарбаси ноаниқ кетди 

59. УХХХ! Исақов тўпни қайтараётганда шериги Салимовга урилиб кетди. Шифокорлар иккала футболчига ёрдам беришди 

56. ЗАРБАА! Алижоновнинг жарима майдончасига ерлатиб узатган тўпига Турғунбоев етиб олди ва ўнг оёқда ўткир бурчакдан зарба берди, бироз ноаниқ.

54. Хавфли вазият! Чап қанотдан Акрамов узатган тўпни Ҳайдаров боши билан дарвозага йўллашга уринди, зарба кучсиз чиқди 

51. ЗАРБАА! Турғунбоев берган зарбадан сўнг тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи тайм бошланди. 

46. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Эркинов ва Риаскос ўрнига Ресан ва Сергеев тушди 

45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45+2. ЗАРБАА! Жавоҳир Ҳусановдан ажойиб ҳаракат ва кучли зарба, у Ҳамралиев ва Саитовни алдаб зарба берганди, 

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди 

44. Зарба! Ҳасановнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди 

43. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Ҳожимат Эркинов 

41. Ҳасанов майдонга қайтди 

39. УХХХ! Ҳасанов ва Фламарион тўқнашиб кетишди. Қўқонлик футболчига ёрдам кўрсатилмоқда 

30. Қўқонликлар бурчак тўпидан унумли фойдалана олишмади.

26. Зарба! Ҳусановнинг тўп узатишидан кейин Гиоргадзе боши билан зарба берди, ноаниқ 

24. "Пахтакор" кўпроқ ҳужум қилмоқда, аммо қўқонликлар ҳимояда яхши ўйнашмоқда 

18. Хавфли вазият! Риаскоснинг тўп узатишидан кейин Эркинов зарба берди, тўп Гиоргадзенинг қўлига тегиб қайтди. Лекин қўл танага ёпишиб тургани боис ҳакамлар бу вазиятда пенальти йўқ дейишди.

15. ЗАРБААААА! Муҳаммаданас Ҳасанов бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўллади, Назров қийинчилик билан тўпни қайтаришга эришди! 

10. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда 

3. ЗАРБАА! Ҳожимат Эркиновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Исақов қайтарди, қайтган тўпни Риаскос дарвозага йўллади, яна Исақов сейв қилди! 

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

Баҳс собиқ футболчи ва мураббий Тўлаган Исоқов хотираси учун 1 дақиқалик сукут билан бошланмоқда. 

- "Пахтакор"да ўйин бошланиши арафасида ўзгариш бўлди. Чигилёзди машғулотда жароҳат олган Бўриев ўрнини асосий таркибда Фламарион эгаллади. 

- Учрашув соат 16:00да бошланади. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

+8   
08 ноя 15:25:23
Hilol
Қўқонга 1912 га омад ёр бўлсин. Амин
+7   
08 ноя 18:07:02
BXZ BXZ
Пахтакор чемпионлик даъвогарликдан чикди бу йил чемпионат бошидаги ёкотилган очколар кимматга тушди Пахтакор учун бунинг учун португалиялик Морейришга рахмат айтиш керак . Майли Пахтакор кейинги йилга жамоани кучайтириб чемпионликка асосий даъвогар бу́лсин ва Очл-2 мусобакасида хам яхши иштирок этсин .
+6   
08 ноя 18:03:58
Азим Исмаилов
Бухорони дурангидан пахтакор канчалик хурсанд булган булса нефтчи хозир шунчалик хурсанд буляпти
+6   
08 ноя 18:02:56
Abduvali Abdukarimov
Rahmat sanga Qoqon
Neftchi champion
+6   
08 ноя 18:01:48
Abduvali Abdukarimov
NEFTCHI CHAMPION
+5   
08 ноя 16:01:16
Muzaffar
Ответ на комментарий пользователя Hilol
Қўқонга 1912 га омад ёр бўлсин. Амин
Куконга омад.лекин Пахтакор ютсин
+4   
08 ноя 18:35:26
Isroiljon Qosimov
Тахминим,НЕФТЧИчемпион бўлса керак,ин шаа Аллоҳ,кеча дуранг ўйнагани фойда бўлибди...
+4   
08 ноя 18:04:24
Play Mqrket
Paxtakor yaxshi mavsum o‘tkazdi. Mavsum boshida murabbiy bilan xato bo‘lib muxim ochkolar boy berildi. Keyingi yil asosiy fovarit bo‘ladi nasib qilsa
+4   
08 ноя 18:00:46
FC_Pakhtakor
Уят пахтакор кимсан мтж азолари клсси бир канча юкори уйинчилари нарх буйича энг кимат клуб уят арзимисала чемпеон булишга хайф салага.
+4   
08 ноя 15:22:04
Лацио Пахтакор
Пахтакордан чиройли ва муҳум бўлган ғалаба кутамиз, омад ШЕРлар.(Ошиқча гап сўзларга ҳожат қолмаган ҳолдаги ғалаба)
+4   
08 ноя 15:16:00
Аслиддин
Нега асосийда Сергеев йук
+3   
08 ноя 18:16:55
Шухрат Хусаинов
Тожиев чичиб куйди олтин состав билан
+3   
08 ноя 18:11:46
Soccerland777
Ответ на комментарий пользователя Шухрат Хусаинов
Тожиев чичиб куйди олтин состав билан
Ha Tojiev safarda Shoʻrtanniyam yengolmadi
+3   
08 ноя 18:07:25
Адхамжон Низамов
Офарин Кукон.проста респект.
+3   
08 ноя 18:04:15
NavBars
Qo'qon gap yo'q! Neftchi chempion inshaalloh!
Olg'a vodiy futboli!!!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика