"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади
07 окт 17:11
Новости
"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади
Англиянинг икки клуби ПСЖ марказий ярим ҳимоячиси Уоррен Заир-Эмерига қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда "Caught Offside" хабар берди.
Манба берган хабарга кўра, франциялик футболчига "Арсенал" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқмоқда. Ҳар икки клуб қишки трансфер ойнасида ярим ҳимоячини қўлга киритишга ҳаракат қилади. Битим 80 миллион еврога амалга ошиши мумкин.

Аввалроқ Заир-Эмери асосий таркибдаги ўрнини йўқотганига қарамай, Париж клубида қолмоқчи экани хабар қилинганди.
Ярим ҳимоячи 2022 йилдан буён ПСЖда тўп тепади. У парижликлар либосида 138 ўйинда майдонга тушиб, 8 та тўп киритди ва 9 та голга ассистентлик қилди. Унинг ПСЖ билан келишуви 2029 йилгача мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии