Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"
24 окт 2025 01:41
Новости
Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"
"Реал" футболчиси Орельен Тчуамени ЕЧЛ умумий гуруҳ босқичида "Ювентус" устидан қозонилган ғалабаси ҳақида гапирди.
"Ўйинни яхши бошладик. Биз юз фоиз натижа қайд этган ҳолда етакчи бўлишни истагандик. Энди кейинги ўйинларда ҳам ғалаба қозониш учун ишлашимиз керак.
Биз яхши жамоага қарши ўйнадик. Улар кўп ва тартибли ҳимояланди, шу сабабли бизга осон бўлгани йўқ. Куртуа ҳам бизни кўп ҳолатларда қутқарди. Адолатли ғалабага эришдик.
"Барселона"қарши ўйинда жамоадаги барча футболчи нима қилиши кераклигини яхши билади. Ўтган йилда нималар бўлгани муҳим эмас. Биз ҳозир яхши ҳолатдамиз", - деди Тчуамени.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии