"Челси" "Реал"нинг трансфер нишонини "илиб кетмоқчи"
24 окт 2025 09:17
Новости
"Челси" "Реал"нинг трансфер нишонини "илиб кетмоқчи"
"Челси" "Бавария" марказий ҳимоячиси Дайо Упамекано учун пойгага қўшилди.
Bild нашрининг хабар беришича, француз футболчисига "Ливерпуль", "Интер" ва "Реал" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ, унга асосий даъвогар мадридликлар эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Манбага кўра, Мюнхен клуби 26 ёшли футболчининг трансфер нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда. Бироқ, Упамеканонинг шартномаси тугаши сабабли 2026-йил ёзида "Бавария"ни текинга тарк этиши хавфи мавжуд. Шу сабабли немис жамоаси ҳимоячини қишда "Челси"га сотиб юбормоқчи.
Бу мавсумда "Бавария" ҳимоячиси барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии