RU

Последние новости

12:39ЖЧ-2026 саралашининг 3-босқичи тақвими ёхуд Ўзбекистон қайси саналарда ўйнайди?  36 12:33Жаҳон чемпионати-2026 саралашининг 3-босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Эрон ва Қатар билан ўйнайди!  56 12:23Киммих шу ёздаёқ "Бавария"ни тарк этиши мумкин  1 12:01Грузия плей-оффга чиқди, одамлар эса кўчага  1 10:47Гарет Саутгейт? Евро-2024 да ишлаётган энг кўп ҳақ олувчи мураббийлар рўйхати тузилди  3 10:20Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  2 09:54Алексей Естафеев: "Тажриба етишмаслиги ва вазиятлардан фойдалана олмаслик натижасида мағлуб бўлдик"  0 09:27"Наполи" президенти Носир Ал Ҳелайфини очиқчасига танқид қилди  3 09:00Асрор Алиқулов: "Қизилқум"га қарши ўйинда бизга осон бўлмайди"  0 08:34Копа Америка. Мексикада мағлубият, Эквадор эса ғалаба қозонди  0 08:08Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 учинчи босқич саралашидаги рақибларини билиб олади  41 07:49Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  6 03:10Евро-2024. Чехия - Туркия 1:2, Драматик кечгaн бахсда Тосуннинг голи туркларга ғалаба келтирди  0 02:45Евро-2024. Грузия - Португалия 2:0, Роналду ҳайратда  3 02:16Франция – Бельгия, Германия – Дания — нимчорак финалнинг барча жуфтликлари аниқ  7

Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди Новости

Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди

Суперлига 8-тур доирасидаги "Навбаҳор" — "Нефтчи" ўйини якунланди.

"Навбаҳор" – "Нефтчи" 1:0

19 май. Наманган. "Марказий" стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Азиз Асимов

Қанот ҳакамлари: Аваз Абдуллаев, Ойбек Калахўжаев    

Захира ҳаками: Фарруҳ Янсупов

VAR: Рустам Лутфуллин 

AVAR: Зиёдулло Абдураҳмонов

Назоратчи: Константин Смирнов  

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: 1:0 — 90+4, Филип Иванович (Русланбек Жиянов)

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 7. Азимжон Аҳмедов (с), 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 11. Асадбек Собиржонов (17. Русланбек Жиянов, 66), 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе, 23. Йован Жокич, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Аброрбек Исмоилов (6. Иброҳим Йўлдошев, 90+7)

Захира: 12. Александр Лобанов, 8. Сияваш Ҳақназари, 19. Шерзодбек Абдулбориев, 21. Гиорги Никабадзе, 24. Достонбек Абдулҳаев, 33. Шодиёр Шодибоев, 71. Наврўзбек Иминжонов.

"Нефтчи": 1. Ботирали Эргашев, 2. Зоир Жўрабоев, 7. Жасур Жалолиддинов (11. Жавоҳир Қаҳрамонов, 70), 8. Каталин Карп, 10. Шоҳруз Норхонов (77. Билолхон Тошмирзаев, 46), 18. Михаи Роман (99. Нсунгуси Эффионг, 64), 20. Анваржон Ғофуров (с), 21. Муҳсинжон Убайдуллаев, 23. Диёржон Туропов (9. Ҳусайн Норчаев, 65), 55. Манучеҳр Сафаров, 70. Аббосжон Ғуломов (14. Хуршидбек Мухторов, 84)

Захира: 35. Санжар Қувватов, 3. Жалолиддин Жумабоев, 4. Боян Цигер, 17. Санжар Қодирқулов.

Огоҳлантиришлар: Михаи Роман (59), Жасур Жалолиддинов (59), Каталин Карп (67), Фарруҳ Сайфиев (69), Нсунгуси Эффионг (85), Самвел Бабаян (86).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+4. ГОЛ! Иванович бурчакдан узатилган тўпни бош билан "Нефтчи" дарвозасига жойлаб қўйди!

90+2. Меҳмонларнинг кетма-кет зарбаларига аниқлик етишмади.

90+1. Норчаев рақиб жарима майдонида йиқилди, аммо ҳакам пенальтига асос топмади.

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

86. Самвел Бабаян огоҳлантирилди ва у Муҳсин Убайдуллаевга сени деб сариқ карточка олдим дея ишора қилмоқда.

85. Эффионг рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

83. Ғуломовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

79. Табатадзе ҳам бугунги анъанага амал қилиб, жарима зарбасидан "жонли девор"ни ноишонга олди.

74. Аҳмедов юқорига тепишда Жалолиддинов рекордини янгилаган кўринади.

70. "Нефтчи"да ўзгариш: Қаҳрамонов Жалолиддинов ўрнига майдонга тушди.

69. Сайфиев рақиб посбонига халақит бергани учун сариқ карточка олди.

67. Карп Жияновнинг юзига уриб юборгани учун огоҳлантирилди.

66. "Навбаҳор"да ўзгариш: Жиянов Собиржоновни алмаштирди.

64. "Нефтчи" таркибида икки ўзгариш рўй берди.

59. Михай Роман ва Жасур Жалолиддинов йўқ жойдан сариқ карточка ишлаб олишди.

56. Тошмирзаев жарима зарбасидан жамоадошларидан биринчи бўлимдаги аламини олди ва "жонли девор"ни пойлади.

53. ЗАРБА! Собиржоновнинг ўнг оёқда йўллайдиган зарбалари яхши эди. Чап оёқдагиси эмас.

49. ЗАРБА! Табатадзенинг кучли зарбасини Эргашев муштлари билан уриб юборди.

48. Мезбонларда 20 метр масофада стандарт вазият юзага келди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Нефтчи"да Норхонов ўрнига Тошмирзаев майдонга туширилди.

Биринчи бўлим якунланди. Гарчанд учрашувда ҳисоб очилмаган бўлса-да, ўйин шиддати ва стадион атмосфераси ажойиб кўриниш ҳосил қилган. Шундай томошадан қуруқ қолган кишилар мана шундай образ ҳосил қилишса, ажабмас.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. ЗАРБА! Ўнг қанотдан узатилган тўпга Ғуломов бош билан зарба йўллади, унинг уринишига бирозгина аниқлик етишмади.

43. "Нефтчи"нинг қарши ҳужуми Аҳмедов томонидан тўхтатиб қолинди.

39. Жалолиддинов бугун гол уришга эмас, ўйин сўнгига қадар юқорига тепиш рекордини янгилаш учун ҳаракат қилади, шекилли. 

38. ЗАРБА! Ғуломов "Навбаҳор" дарвозасининг яқин пастки бурчагини мўлжалга олди, Юсупов ўз маҳоратини намойиш этди.

36. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди. Аммо бу уриниш доллар курсининг пасайишини кутиш сингари бесамар якунланди. 

30. Бабаян қўл остида ҳаракат қиладиган Ивановичнинг қўли майдон марказида рақиб футболчиси оёғи остида қолиб кетди.

25. Искандеров стадионга ТИР хонасидан чиқиб келяпти, менимча. Бу сафар Норчаев юзидан Ҳасанбой Дўстматов кучига тенг зарба қабул қилиб олди. "Нефтчи" футболчилари ортга бошсиз қайтмаса бўлгани.

24. "Нефтчи" футболчисининг кучли зарбасидан сўнг Табатадзе оёғини ушлаб, майдонга қулади. 

21. Сўнгги янгиликларга кўра, Жалолиддинов "Навбаҳор" марказий стадиони учида учиб юрган қушлардан бирининг умрига зомин бўлди. 

18. Табатадзе болалигида қуёнлар севувчи сабзавотни кўпроқ истеъмол қилганида, Сайфиевнинг узатмасини бош билан голга айлантирган бўларди.

17. "Нефтчи" жарима майдонида тўп меҳмонлар футболчисининг қўлига теккан кўринади. Ҳакам ВАРга қўнғироқ қилди ва қарорини ўзгартирмади. 

14. Искандеров жаримадан дарвозани эмас, Жалолиддиновнинг юзини аниқ нишонга олди.

12. "Навбаҳор" жарима майдонига узатилган тўп Ғуломовнинг приёскани силаб ўтди. 

9. Жалолиддиновнинг зарбасига шамол тўсқинлик қилди дея уни оқлаб қўямиз.

7. Бурчак зарбаси якунида Исмоилов томонидан йўлланган зарба нарх-наволарни ёдга солиб юборди.

6. "Навбаҳор"да жарима зарбаси юзага келди. Искандеровнинг узатматган тўпини меҳмонлар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

1. Мезбонлар тўпни майдон марказидан бошлаган ҳужум натижасидаёқ зарба йўллашди, аммо тўп йўналиши ноаниқ кўриниш олди.

Голларга бой ўтиши кутилаётган учрашув бошланди ва аллақачон 1-дақиқа ортда қолди. Ҳисоб эса ҳалиям ўзгармади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Навбаҳор" футболчилари кўк,"Нефтчи" ўйинчилари эса сариқ-қора рангли либосларда ҳаракат қилишади.

Рейтинг: +14   

Комментарии

+46   
19 мая 21:03:46
ArsaBarsa
Neftchiga salgagam sariq, lekin Navbahorga kelganda sariq kartochka yo’qmi? Norchayevni vaziyatini ko’rib ham o’tirmadi. Chiziqdan chiqmagan vaziyatda burchak zarbasi berildi. Mayli Navbahorga bunaqa qilinsa portalgacha chiqishadi. Lekin g’alaba shunaqa kelsa mazza qilishadi
+41   
19 мая 20:57:03
M L
ВАР борми нимага спорный моментда ВАР ди курмеди? Дабба судья
+40   
19 мая 20:59:00
M L
Судя чичиб ташади
+37   
19 мая 21:04:48
M L
Навбааорга сарик бериш мумкинмасми Асимов?
+37   
19 мая 20:59:33
BOBIRBEK_URINOV
Бабаян ташкиллаштиришига гапйук. Асимов факат Навбахорга босди...
+36   
19 мая 20:55:49
M L
Судя ВАР ди курмесанми ланати
+33   
19 мая 21:05:10
Jasurbek Shokamolov
Yana o'sha gap Shu sudya qachon faolyatini tugatarkin.
+33   
19 мая 20:24:16
Абдугофур1984
Навбахор уйинчилари шунча купол уйнаса хам сарик бермяпти Асимов
+32   
19 мая 20:59:25
Dima
Asimov va uning jamoasini topganlari xarom bolib farzamdlariga ursin
+32   
19 мая 20:58:14
Muhammad Umar
Asimov Navbaxor darvozasi tamon penalty bersa babayan oq qiladi oʻgʻlini
+31   
19 мая 20:58:28
Otabek Ravshanovich
Asimovtan boshqa hakam yoʻmi?
+31   
19 мая 20:29:18
Абдугофур1984
Кут Асимов Нефтчини 3та уйинчисига йук жойдан сарик берди
+29   
19 мая 21:07:36
Samarkanets
Хакам уйинги Бир тарафлама килди лекин эртага рефере тайм нима деркан билмадиму хакам чичворгани аник
+28   
19 мая 21:10:18
Rijjol Gayratovich
Санвел асимов ва азиз бабаян нефтчини бир амаллаб ютишди. 100% пенальти берилмади нефтчига.
+28   
19 мая 20:52:55
Ibragim Nishanov
4 та сариқ Нефтчига. Асимов пенальти беришга имкон топа олмаяпди.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика