Суперлига. Драматик оқшомда "Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди
18 мар 21:11
Новости
Суперлига. Драматик оқшомда "Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди
"Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1 (ТУГАДИ)
Қўқон. "Марказий" стадион. 19:15
Бош ҳакам: Илгиз Танташев
Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Сапенко, Тимур Гайнуллин
Захира ҳаками: Хушнуд Суюнбоев
VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов
AVAR ҳаками: Зиёдулло Абдураҳмонов
Назоратчи: Виктор Серазитдинов
Комиссар: Абдулбосит Валихонов
Гол: Анри Чичинадзе (Руслан Жиянов) 15, 0:1, Жавоҳир Ҳусанов (пенальти) 29, 1:1, Муҳаммаданас Ҳасанов 90+3, 2:1
"Қўқон-1912": 1.Рустам Нартажиев, 5.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 8.Жавоҳир Ҳусанов (7.Жавоҳир Сидиқов,76), 10.Шоҳруҳ Гадоев ( 99.Муҳаммаданас Ҳасанов,70), 11.Силванус Нимели, 15.Зафар Ҳакимов (19.Шаҳзод Акрамов, 46), 20.Иқболжон Маликжонов (18. Муҳриддин Пазилдинов,87) 21.Ғулом Ҳайдар Ғуломов (7.Шота Гвазава,46), 44.Андро Гиоргадзе, 69.Егор Кондратюк.
Захира: 4.Аслиддин Тоштемиров, 18.Муҳриддин Фазлиддинов, 30.Иброҳимжон Мухторов, 46.Ҳамзахон Хўжаев, 70.Шоҳруҳ Маҳмудхожиев,
"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Исломбек Маматказин, 8.Диёр Холматов, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 17.Русланбек Жиянов, 20.Қувондиқ Рўзиев ( 77.Муҳаммадали Усмонов, 63), 22.Umar Адҳамзода, 23.Ваня Илич (13.Бенжамин Теиди,63), 44.Aнри Чичинадзе, 70.Аббос Ғуломов, 97.Алекс Фернандес (34.Гиорги Жгеренаиа,73)
Захира: 6.Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, 8.Шохмалик Комилов, 12.Саидазамат Мирсаидов, 16.Шукрон Йўлдошев, 18.Исохон Мусахонов, Зафарбек Раҳимжонов.
Огоҳлантириш: Алишер Салимов ("Қўқон-1912") 21, Иқбол Маликжонов ("Қўқон-1912") 69, Шота Гвазава ("Қўқон-1912") 75, Силванус Нимели ("Қўқон-1912") 83
Учрашув якунланди.
90+3. ГОЛ. Мезбонлар охирги дақиқаларда ҳисобда олдинга ўтиб олди. Муҳаммаданас Ҳасанов жарима майдончаси ичида аниқ зарба билан тўпни михлаб қўйди.
90+1. Юсупов олдинга чиқиб кетди, Кондратюк бўш дарвозани ишғол қила олмади.
90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
88. ОГОҲЛАНТИРИШ. Муҳаммаданас Ҳасанов, "Қўқон-1912"
87. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Иқбол Маликжонов ўрнига Муҳриддин Пазилдинов тушди.
85. ЗАРБА. Ҳолматовнинг зарбасини Нартажиев қайтарди. Дарвозабон бугун ярим жамоа бўла оляпти.
83. ОГОҲЛАНТИРИШ. Силванус Нимели "Қўқон-1912"
76. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Жавоҳир Ҳусанов ўрнига Жавоҳир Сидиқов тушди.
75. ОГОҲЛАНТИРИШ. Шота Гвазава, "Қўқон-1912"
73. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Алекс Фернандес ўрнига Гиорги Жгеренаиа тушди.
72. ЗАРБА. Муҳаммадали Усмоновнинг мураккаб зарбасини Нартажиев қайтарди.
70. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Шохруҳ Гадоев ўрнига Муҳаммаданас Ҳасанов тушди.
69. ОГОҲЛАНТИРИШ. Иқбол Маликжонов, "Қўқон-1912"
63. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Қувондиқ Рўзиев ўрнига Муҳаммадали Усмонов, Ваня Илич ўрнига Бенжемин Тейди тушди.
61. ЗАРБА. Забиҳилло Ўринбоевнинг зарбасига аниқлик етишмади.
59. Гадоевнинг зарбаси ноаниқ, аммо хавфли чиқди.
55. Нимели яна йиқитилгандек бўлди. Бу сафар пенальти йўқ.
46. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Зафар Ҳакимов ўрнига Шаҳзод Акрамов, Ғулом Ҳайдар Гулямов ўрнига Шота Гвазава тушди.
Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
45. Майдон эгалари рақиби жарима майдончаси ичида кескинлик яратиб кўрди.
37. Гулямов жарима зарбасини ижро этди. Ноаниқ.
34. Ўйин юқори темпда давом этмоқда.

29. ГОЛ. Жавоҳир Ҳусанов 11 метрлик нуқтадан адашмади.
27. ПЕНАЛЬТИ. "Навбаҳор"нинг голи бекор қилинди, мезбонлар пенальти тепади.
26. Танташев ВАР олдига кетди. Пенальти текширилмоқда.
25. ГОЛ. "Навбаҳор" қарши ҳужумда майдон эгаларини жазолади. Забиҳилло Ўринбоев жамоасининг иккинчи голини урди.
24. Нимели жарима майдончаси ичида йиқитилди. Ҳакам жим.
25. Устунлик тўлиқ "Навбаҳор" жамоасида.
23. ЗАРБА. Стандарт вазиятдаги узатмадан кейин Қувондиқ Рўзиев боши билан зарба бериб кўрди. Нартажиев вазиятда жамоасини қутқарди.
21. ОГОҲЛАНТИРИШ. Алишер Салимов, "Қўқон-1912"
15. ГОЛ. "Навбаҳор" бурчак зарбасидан самара чиқарди. Анри Чичинадзе гол муаллифи. Алекс Фернандеснинг бурчак узатмасидан сўнг Жиянов тўпни ўтказиб юборди, Анри эса якуний нуқтани қўйди.
9. Кондратюкнинг яхши узатма, лекин якун ноаниқ.
7. "Навбаҳор" ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев боши билан зарба берди. Хавфли лекин ноаниқ.
4. Нартажиев бурчакдан келган узатмани бартараф этди.
3. ЗАРБА. Иқбол Маликжоновнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.
2. Мезбонлар жарима зарбасини ишлади.
- Ўйинга старт берилди.
- Жамоалар майдонга чиқиб келди.
- Учрашув бошланишига барча нарса тайёр!
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Комментарии
Кукон мужик