RU

Последние новости

01:49Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Демирспор"ни мағлуб этди, Алиқулов иккинчи ўйинда ҳам гол урди!  8 01:33Роналду Суперкубокдан сўнг "Ал Насср"га кумуш медаллари бериш маросимида иштирок этмади. Криштиану 1:4 билан тугаган ўйиндан сўнг дарҳол кийим алмаштириш хонасига кетиб қолди  4 00:55"Челси" ва "Атлетико" катта алмашинувни амалга оширишга яқин (Рубен Урия)  0 00:30Ла Лига. "Барселона" "Валенсия" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  12 00:10Роналду клуб миқёсидаги 32та финалдан 10тасини бой берди  2 23:38А Серия. Амалдаги ғолиб "Интер" чемпионатни дуранг билан бошлади, миланликлар 90+6 дақиқадаги гол сабаб ғалабани қўлдан бой беришди  1 23:20Туркия Суперлигаси. Ўзбек дербисида ғолиб номи аниқланди  4 23:16Саудия Арабистони Суперкубоги. Роналду бу сафар ҳам совринни қўлга кирита олмади, "Ал Ҳилол" яна "Ал Насср"ни тор-мор этди  44 22:23Ансу Фати Туркияга йўл олиши мумкин?!  5 21:58Расман: "Милан" Франция терма жамоаси ўйинчисини 25 миллион еврога харид қилди  2 21:01Файзуллаев Россия ва Ўзбекистонни таққослади  12 20:53АПЛ. "Арсенал" чемпионатни осон ғалаба билан бошлади  3 19:45Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  9 19:142022 йилдан бери майдонга тушмаган МЮ собиқ футболчиси 32 ёшида фаолиятини якунлади  4 19:10АПЛ. "Ипсвич" - "Ливерпуль" 0:2, Салахда 1+1  0

Coca Cola Суперлигаси. "Металлург" "Қизилқум" майдонида ғалаба қозонди Новости

Coca Cola Суперлигаси. "Металлург" "Қизилқум" майдонида ғалаба қозонди

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" учрашуви якунланди.

Суперлига-2023, 16-тур

"Қизилқум" - "Металлург" 0:2

13.08.2023 йил. 20:00

"Ёшлар" Спорт комплекси, Навоий.

Ҳакамлар: Олим Тўйчибаев, Санжар Шаюсупов, Алишер Усманов

VAR: Фирдавс Норсафаров.

AVAR: Раҳматова Зилола.

Комиссар: Шерзод Ражабов.

Гол: 0:1 — 55, Ҳусниддин Ғофуров (пен.), 0:2 — 90+3, Бектемир Абдуманнонов (Забиҳилло Ўринбоев)

"Қизилқум": 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Самандар Шукуриллаев (2.Багтияр Гургенов, 22), 6.Муродбек Раҳматов (87.Алишер Саноев, 72), 10.Ислом Кенжабоев, 11.Акаки Шулаиа, 11.Акаки Шулаиа, 23.Шерали Жўраев (4.Илҳом Ваҳобов, 72 (Абдуманнонов, 89)), 24.Ифеани Ифеани, 44. Жўрабек Маннонов, 77.Гиорги Куҳианидзе, 92.Марко Симоновски.

Захира: 22.Артём Макосин, 7. Даврон Анваров, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 30.Исломжон Тошпўлатов, 79.Диёр Раҳматуллаев.

"Металлург": 87.Акмал Ортиқов, 3.Даниал Маҳини, 4.Керим Палич, 7.Ҳусниддин Ғофуров (8.Искандар Шойқулов, 67), 9.Забиҳилло Ўринбоев (6.Худойшукур Сатторов, 90+5), 14.Аброрбек Тошқўзиев, 15.Сардор Абдураимов (10.Бектемир Абдуманнонов, 64), 17.Ризо Яздандўст, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 33.Иван Йосович, 77.Шаҳзод Убайдуллаев (11.Дамир Темиров, 64).

Захира: 12.Александр Лобанов, 19.Эргаш Исмоилов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 23.Беҳруз Шодмонов,  97.Муҳаммадали Алиқулов.

Огоҳлантириш: Ризо Яздандўст (45), Шерали Жўраев (49), Багтияр Гургенов (54), Керим Палич (77)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

 Учрашув якунланди!

90+3. ГОЛ! Абдуманнонов учрашувга нуқта қўйди! Тажрибали футболчи ўзи вазиятни ҳал қилди! Ўринбоевдан ассист!

90+1. Абдуманнонов бўш дарвозани ишғол қила олмади.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Қизилқум"да ўзгариш: Мухаммадали Ғиёсов захирадан майдонга тушган Ваҳобовни алмаштирди.

88. Куҳианидзенинг зарбасидан сўнг Ортиқов ҳушёрликни йўқотмади.

87. Кенжабоевнинг узатма аралаш зарбасига аниқлик етишмади.

82. Акакига нисбатан қоида бузилди. Жарима зарбаси муваффақиятли чиқмади.

79. Маҳини рақибнинг қулай вазиятини бартараф этди.

77. Палич қоидабузарликка йўл қўйнҳгани учун огоҳлантирилди.

72. "Қизилқум" таркибида икки ўзгариш: Алишер Саноев Муродбек Раҳматовни, Илҳом Ваҳобов эса Шерали Жўраевни алмаштирди.

67. "Металлург" таркибида ўзгариш: Ҳусниддин Ғофуров ўрнига Искандар Шойқулов туширилди.

66. "Қизилқум" футболчилари қулай имкониятдан фойдалана олмади.

64. "Металлург"да икки ўзгариш: Бектемир Абдуманнонов Сардор Абдураимовни, Дамир Темиров эса Шаҳзод Убайдуллаевни алмаштирди.

62. Кенжабоевнинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди, оқибатда рақиб посбони тўпни қийинчиликсиз эгаллади.

61. Аброрбек Тошқўзиев Кенжабоевнинг зарба беришига йўл қўймади.

59. Тарасовнинг олисдан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

55. ГОЛ! Ҳусниддин Ғофуров 11 метрли нуқтадан "Қизилқум" дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди!


54. Пенальти! Гургенов Язнандўстни жарима майдонида йиқитгани учун огоҳлантирилди.

51. "Қизилқум" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. 

49. Шерали Жўраев бўш дарвозасини қўли билан ҳам ишғол қила олмагани учун огоҳлантирилди.

46. Иккинчи бўлим Ўринбоевнинг майдонга чўккалаб қолиши билан бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+2. Кенжабоевнинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегиб қайтди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. Ризо Яздандўст  эса туркманистонлик ҳимоячига қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

44. Йосович ўта қулай вазиятда дарвозага тўғри зарба бера олмади.

41. Ўринбоев "Қизилқум" жарима майдони чегарасида йиқитилди. Ҳакам ВАР билан маслаҳатлашмоқда.

39. Акакининг узатмаси тўғри Ортиқовнинг қўллларига бориб тушди.

35. Симоновскининг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади, "Металлург" посбони тўпни эгаллаб олди.

33. Маҳинининг қўпол хатосидан сўнг Симоновски 2-3 метр масофадан зарба йўллади, Ортиқов вазият қаҳрамонига айланди, учрашувдаги илк хавфли вазиятни кутишга ярим соатдан ошиқроқ вақт кетди.

29. Кенжабоев ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига кириб борди, лекин Ортиқов ўз вақтида тўпга чиқди.

25. Акаки тезлик билан қанотдан қочаётганди, бироқ ён ҳакам тўп майдонни тарк этганига ишора қилди.

22. "Қизилқум"да ўзгариш: Гургенов жароҳат олган Шукуриллаевни алмаштирди.

20. Тошқўзиев рақиб жарима майдони ташқарисида йиқилди, аммо ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини эътироф этди.

15. Кенжабоев рақиб жарима майдонидаги палапартишликдан унумли фойдаланиб кетиши мумкин эди, унинг зарбаси рекошет орқали дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

11. Кенжабоев томонидан ажойиб пас қабул қилиб олган Марко Симоновскининг зарбаси мўлжалга етиб бормади.

10. Мезбонлар бурчак тўпи ишлашди, аммо стандартни меҳмонлар бартараф этишди.

7. Ўринбоевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

3. Кенжабоев ҳужумда эронлик рақибига нисбатан қоидабузарлик содир этди.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Қизилқум" оқ, "Металлург" кўк рангли либосда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика