RU

Последние новости

18:48Таҳлил. Қосимовнинг "Пахтакор"га қарши ўзига ҳос бўлмаган қуроли иш берди  1 18:38"Вольфсбург" ҳимоячиси "Ливерпул"да Ван Дейкнинг ўрнини эгаллаши мумкин  0 18:11Дориев, Одилов, Бубанья, Зотеев... Суперлига 2-тур рамзий терма жамоаси  2 17:50VIP'даги Ортиқхўжаев, Риаскос билан гап талашаётган Ғиёсов, ботаётган қуёш — "Пахтакор" Олмалиқда мағлубият аламини татиб кўрган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 17:26Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари  1 17:18"Мен Мэйсон Манутга ишонаман" — Аморим  3 16:50Nike Килиан Мбаппе учун ёрқин дизайндаги бутсаларни чиқаради  0 16:22Мессининг тансоқчиси Логан Полни у билан жанг қилишга чақирди  3 15:55"Бавария" собиқ президенти вафот этди  0 15:36Тимур Кападзенинг Ўзбекистон терма жамоасидаги мураббийлар штабига беларуслик мутахассис қўшилди  6 15:13Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро ўйинларда фаолият юритади  0 14:46Анъана давом этади. Куртуа Ла Лиганинг тиғиз тақвимидан нолиди  14 14:18Тимо Вернер кинода? "Паразитлар" режиссёри унинг исмини янги фильмида қўллади  0 13:51"Жароҳатланганлар йўқлиги қувонарли" — Қирғиз Республикаси устози  7 13:24Эрон терма жамоаси қайдномаси яна 7 нафар футболчи билан тўлдирилди. Улар орасида Алиризо Бейранванд, Рузбеҳ Чешми бор  10

Coca Cola Суперлигаси. "Андижон" 13 йилдан сўнг "Пахтакор" билан сафарда дуранг ўйнади Новости

Coca Cola Суперлигаси. "Андижон" 13 йилдан сўнг "Пахтакор" билан сафарда дуранг ўйнади

Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.


Coca Cola Суперлигаси, 8-тур
ПАХТАКОР – АНДИЖОН - 1:1
29 июнь 2023 йил. Тошкент, "Пахтакор" стадиони. 20:00
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Маъмуржон Илҳомов
VAR ҳаками: Ильгиз Танташев
AVAR: Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Тимур Галеев
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Голлар: Ҳожиакбар Алижонов 53, - 1:0. Рубин Хебай 78, - 1:1 (Сардор Абдунабиев).

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Достонбек Турсунов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 67), 10.Драган Черан, 14.Аббосбек Файзуллаев, 17.Достонбек Ҳамдамов (77.Дилшод Саитов, 46), 27.Сардор Собирхўжаев (88.Шаҳзод Азмиддинов, 82), 28.Диёр Холматов, 34.Фаррух Сайфиев.
Захира:
1.Никита Шевченко, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 15.Гиорги Папава, 16.Рустам Турдимуродов, 30.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, .

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 4.Дилшоджон Комилов, 8.Фарҳодбек Бекмуратов (23.Шерзод Эсанов, 65), 9.Леван Арвеладзе, 14.Абдураҳмон Комилов, 17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 21.Илдар Маматказин, 26.Муҳаммадкарим Тоиров (10.Илҳомжон Абдуғаниев, 65), 66.Илҳомжон Алижонов, 88.Нодари Кавтарадзе (11.Сардор Абдунабиев, 22), 99.Рубин Хебай (7.Бобурбек Фарҳодов, 90+4).
Захира:
12.Моҳирбек Комилов, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 19.Суҳроб Бердиев, 28.Исломбек Маматказин, 77.Иззатилло Абдулҳақов.




МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+7. ЎЙИН ТУГАДИ! "Пахтакор" - "Андижон" 1:1. "Андижон" охирги маротаба 2010 йил пойтахтдан очко билан қайтганди (0:0).

90+5. УХХХХ! Эсанов ҳозир бирга бир вазиятга чиқиб Қувватовни алдаб зарба берди, ноаниқ!

90+4. Ўзгариш. "Андижон". Хебай ўрнига Фарҳодов тушди

90+3. ЗАРБААА! "Пахтакор"нинг узоқ давом этган ҳужуми Чераннинг зарбаси билан тугади, ноаниқ! 

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

87. ЗАРБААА! Абдунабиевнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси Саитовга тeгиб майдонни тарк этди

82. Ўзгариш. "Пахтакор". Собирхўжаев ўрнига Азмиддинов тушди

78. ГОООООООООООООООООООЛ! Рубин Хебай 1:1. Абдунабиевдан тўпни қабул қилиб олган Хебай ажойиб гол уришга эришди! 




74. ЗАРБААААА! Сардор Абдунабиевнинг зарбасидан кейин Қувватов жамоасини голдан қутқарди!

67. Ўзгариш. "Пахтакор". Турғунбоев ўрнига Холдорхонов тушди

65. Ўзгаришлар. "Андижон". Тоиров ва Бекмуротов ўрнига Абдуғаниев ва Эсанов тушди

64. ЗАРБАААА! Соҳибжоновнинг ўнг қанотдан узатган тўпига Абдунабиев зарба бeрди. Зарбани Қувватов қайтарди

53. ГОООООООООООООООООООЛ! Ҳожиакбар Алижонов 1:0! Чераннинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Литовка тўпни қайтарди, дарвоза тўсинидан қайтган тўпни Алижонов дарвозага йўллади! 

46. Иккинчи тайм бошланди.

46. Ўзгариш. "Пахтакор". Ҳамдамов ўрнига Саитов тушди



45+3. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45+2. "Пахтакор" бурчак тўпидан кейин хавфли вазият вужудга келтирди, аммо голгача етиб бормади

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

42. ЗАРБАА! Бурчак тўпидан кейин Ҳожиакбар Алижонов зарба берди, ноаниқ

38. VAR ёрдамида Агишев голни бекор қилди. Сабаби Черан гол урилишидан олдин Илҳом Алижоновни қўполлик билан йиқитганди, ҳисоб 0:0

38. ГОООООООООООООООЛ! Аббосбек Файзуллаев бурчак тўпидан кейин боши билан гол урди - 1:0

30. Хавфли вазият! Фарруҳ Сайфиев бирга бир вазиятга чиқиб борди ва жарима майдонига кирмай, ноаниқ зарба берди!

22. Ўзгариш. "Андижон". Жароҳат олган Нодари Кавтарадзе ўрнига Сардор Абдунабиев тушди

20. Нодари Кавтарадзeга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Уни замбилда майдон ташқарисига олиб чиқиб кетишди...

17. ЗАРБАААА! Кавтарадзенинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни қайтарди!

17. УХХХ! "Андижон"нинг ҳужуми, Хебайнинг ақлли тўп узатишидан кейин Кавтарадзе бирга бир вазиятга чиқиб кетишга яқин эди, Қувватов чаққонроқ чиқди

11. Хавфли вазият! "Пахтакор"нинг илк ҳужуми, Турғунбоевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин Литовка тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Собирхўжаев дарвозага йўллади, ноаниқ! 

10. Ҳамробеков Хебайга нисбатан қўпол ўйнади, майдон марказига яқин жойда

4. ЗАРБААА! Нодари Кавтарадзенинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Қувватов тўпни қийинчилик билан қайтарди! 

2. Баҳсни "Андижон" фаол бошлади

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика