RU

Последние новости

14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  0 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  1 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1 13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0 12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  5 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  11 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  3 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  2 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  4 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  6 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  8 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5

Расман: Аброр Исмоилов – "Навбаҳор" аъзоси! Новости

Расман: Аброр Исмоилов – "Навбаҳор" аъзоси!

Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган "Навбаҳор" ўз таркибини маҳоратли футболчилар ҳисобига тўлдиришда давом этмоқда.

Бугун жамоа сафига маҳоратли ярим ҳимоячи Аброр Исмоилов қўшилди. "Лочинлар" бош мураббийи Самвел Бабаяннинг таклифига биноан "Навбаҳор" таркибига қўшилган футболчи 2 йиллик шартнома имзолади. 

Аброр Исмоилов 1998 йил 8 январда Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида туғилган. Футболчилик фаолиятини 2016 йили "Нефтчи" клубида бошлаб 2018 йил якунига қадар фарғоналиклар сафида тўп тепган. Маҳоратли ярим ҳимоячи 2019 йили "Сурхон" (Термиз), 2020-2021 йилларда эса "Пахтакор" (Тошкент)да ўйнади. 

Аброр Исмоилов якунланган мавсумни "Нефтчи" (Фарғона)да ўтказиб, фарғоналиклар таркибида Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги баҳсларида жами 25 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та голга муаллифлик қилган ҳолда, 1 та голга ассистентлик қилди. 

Бундан ташқари, маҳоратли ярим ҳимоячи Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларида ўйнаган. 2019 йилдан буён миллий терма шарафини ҳимоя этиб келмоқда.

Аввалроқ "Эшитдик-да" рукни остида Исмоилов "Навбаҳор" аъзосига айланаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Наманган клуби Фарруҳ Икромов ҳамда Шаҳбоз Жўрабеков трансферини эълон қилган эди.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика