RU

Последние новости

16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3

Максим Шацких: "Пахтакор" Наманганда икки очко йўқотди. Кубок учрашувидан олдин ҳамма сирларимизни очмадик" (матбуот анжумани) Новости

Максим Шацких: "Пахтакор" Наманганда икки очко йўқотди. Кубок учрашувидан олдин ҳамма сирларимизни очмадик" (матбуот анжумани)

Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.





"Барчага хайрли кеч. Бунча кўп журналистни кўриш ёқимли. Менимча ўйин мухлисларга ёқди. Чемпионлик учун курашаётган иккита кучли жамоа тўқнаш келди, шу боис баҳс томошабоп ва кескин ўтди. Одатда бундай ўйинларда кўп голли вазиятлар кутилмайди, аммо бугун яхши ўйин бўлди. Бугун томошабинлар стадионни тўлдиришди ва улар уйга яхши кайфиятда кетишди деб ўйлайман", - деди Максим Шацких.

- Ҳар бир мураббий ўйиндан аввал ҳам рақиб, ҳам ўз жамоаси ўйини ҳақида тасаввур бўлади. Бугун ўша тасаввурингиз билан қанчалик мос тушди?

- Биз ҳар бир рақибга тайёргарлик кўрамиз. Унинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқамиз. Шунга қараб тактика тузамиз. "Навбаҳор"нинг кўп ўйинларини кўриб чиқдик. Улар доим бир хил ўйнашади, бугун ҳам шундай бўлди. Бизнинг дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар содир бўлди ва гол ўтказдик. Шундай экан қиладиган ишларимиз кўп.




- Наманганлик мухлислар акангиз Олег Шацкихни яхши хотиралар билан ёдга олишади. У ҳозир қаерда?

- Олег Шацких ҳозир оиласи билан Москва вилоятида яшамоқда. Спорт билан алоқадор эмас. Бошқа ишлар билан банд. Асосийси унда барчаси яхши. Бугун ўйиндан олдин 30 йил аввал Наманганга айнан "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувига келганимни эсладим. Ўшанда акамга қарши "Пахтакор" сафида раҳматли Николай Ширшов персонал ўйнаганди. Стандарт вазиятдан кейин акам боши билан гол урганди ва "Навбаҳор" 1:0 ҳисобида ютганди.

- Азиз Турғунбоевни ўзгартирдингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Турғунбоев бироз чарчаб қолганини сездик. У наманганлик эканини билардим. Бугун асосий таркибда тушиши шарт эди. Иккинчи таймда унинг ўрнига бошқа футболчи туширишга ва ҳужумни янада жонлантиришга ҳаракат қилдик. Кейинроқ схемани ўзгартиришга қарор қилдик. Сабаби бизда схемаларимиз жуда кўп ва йигитлар бундан хабардор.

- Анчадан буён "Пахтакор" уч марказий ҳимоячи билан ўйнамаганди. Бу айнан "Навбаҳор" билан ўйин учун танланган тактиками ёки кейин ҳам шундай ўйнайсизларми?

- Бундай тактикани ҳали кўп кўрасизлар. Жаҳонда 75-80 фоиз клублар уч марказий ҳимоячи билан ўйнаяпти. Замонавий футболга мослашиб борамиз. Тактик тарафдан сюрпризлар мавсум давомида етарлича бўлади.

- Ўйин давомида тактик схемани ўзгартирдингиз. Бу орқали кубок учрашувидан олдин рақиб мураббийига сирларни очиб қўймадингизми?

- Йўқ, сирларни очмадик. Ҳали сирларимиз кўп. Бугун уларни албатта очмайман.

- Кубокда ҳам "Навбаҳор" билан ўйнайсизлар. Имкониятларни қанбай баҳолайсиз? Қуръа ёқдими ёки ёқмадими?

- Ростини айтаман, футболчилик пайтимда биронта қуръани кўрмаганман. Чемпионлар лигаси ёки кубокларни ҳам. Менга қачон ва қаерда ўйнашнинг умуман фарқи йўқ. Наманганда стадион тўлиб турса нима учун яна бу ерда ўйнамаслигимиз керак? Доим тўлиб тошган стадионда ўйнаш ёқимли. Уйдами ёки сафардами фарқи йўқ.




- Бугунги натижадан қониқдингизми? Ҳар ҳолда "Навбаҳор"дан очко олдингиз...

- Биз очко олдик? Мени фикримча бугун биз "Пахтакор" икки очко йўқотди. Балки "Навбаҳор" бир очко олгандир, буни билмайман.

- Бугун иккала жамоа ҳам вазиятлардан фойдаланишда оқсади. Сиз Киевнинг "Динамо" клубида тажриба олгансиз. Бугун жамоаларга нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Нима етишмаяпти? Индивидуал маҳорат. Футболчиларга гол уришни ўргатиб бўлмайди. Бунда индивидуал маҳорат керак. Футболчини очилишга, зонани кенгайтириш ёки торайтиришга, рақибдан тўпни олиб қўйишни ўргатиш мумкин. Ҳозир мия ва қарорни қабул қилиш тезлиги футболда энг олий ўринда. Замонавий футбол шунга қараб кетмоқда. Улардан бири бўлмаса жиддий натижага эришиш жуда қийин.

Рейтинг: +44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика