RU

Последние новости

17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  1 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  2 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  4 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  13 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0

Манель Мартинес: "Сурхон"га фойдам тегиши учун қаттиқ тер тўкаман" Новости

Манель Мартинес: "Сурхон"га фойдам тегиши учун қаттиқ тер тўкаман"

Ҳабарингиз бор, "Сурхон" жамоаси ўз таркибига испаниялик футболчи Манель Мартинесни қушиб олди.

Биз эндиликда Термиз клуби шарафини ҳимоя қиладиган "Жирона" собиқ футболчисининг фикрлари билан қизиқдик.

- "Сурхон" жамоасига трансферингиз борасида фикрларингиз?

- Ўйлашимча, бу мен учун яхши тажриба бўлади. Клуб менга ишонди ва мен ҳам жамоага фойдам тегиши учун қаттиқ тер тўкаман.

- Янги жамоага қўшилишингизга сабабчи бўлган инсон ким?

- Анхель ("Сурхон" бош мураббийи – таҳр.) ва унинг жамоаси. Менга уларнинг лойиҳаси ва олдига қуйган мақсадлари жуда ёқди. Уларнинг мақсади – "Сурхон" жамоасини кучайтириб, Ўзбекистондаги топ-клублардан бири қилиш.

- Испаниядан Ўзбекистонга келишингизга нима мотивация берди?

- Мен Ўзбекистон энг юкори лигасида ўйнаб, нималарга қодирлигимни текширмоқчиман. 

- Юртимизга келишингиздан аввал ким билан маслаҳатлашдингиз?

- Мен Анхель Лопес, Луисми Кезада ва Серхио Родригес билан маслаҳатлашдим. Улар менга "Сурхон" ва Ўзбекистон ҳақида илиқ сўзларни айтишди.

- Сиз "Сурхон"нинг "Насаф"га қарши ўйинини бевосита стадиондан кузатдингиз. Суперлига ҳақида биринчи таассуротларингиз қандай бўлди?

- "Сурхон"нинг "Насаф"га қарши ўйини менга жуда ёқди. "Насаф" ажойиб жамоа экан, аммо биз ҳам яхши ўйин кўрсатдик. Ҳатто ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.

Учқун Азимов суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика