RU

Последние новости

20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  5 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  0 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  7 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  6 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  1 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  7 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  3 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  1 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  16 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1

Терма жамоа. Малайзия мағлуб қилинган баҳсда кимлар дебют қилди? Новости

Терма жамоа. Малайзия мағлуб қилинган баҳсда кимлар дебют қилди?

Ўзбекистон бош жамоасининг Малайзияга қарши 6-ўйини ниҳоясига етди:

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Амманда Малайзияни йирик ҳисобда таслим қилди

Олдинги бештасида бўлгани каби яна зафар қучдик. Йигитларимиз ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбатини 24:3 кўринишига келтириб қўйишди.

Эътиборли жиҳати, мазкур баҳс 4 нафар футболчи учун миллий жамоамиз либосидаги дебютга айланди. Бугун АГМК посбони Валижон Раҳимов, "Насаф" вакиллари Дилшод Саитов ва Ҳусайн Норчаев, БАТЭ вингери Шоҳбоз Умаров терма жамоада ўйнаш масъулиятини 1-марта ҳис қилиб кўришди.

Шунингдек, Ҳусайн Норчаев, Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Азизбек Амонов терма жамоа таркибида илк бор гол уришди.

Достонбек Ҳамдамов терма жамоа либосида илк дублини расмийлаштиргани билан ёдда қолди. Бундан ташқари, у терма жамоа сафида деярли 1 йиллик танаффусдан кейин гол урганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. 

Достон сўнгги бор ўтган йилнинг ноябрь ойида Ироқ терма жамоаси дарвозасини ишғол қилганди. Бугун Ҳамдамов 2021 йилдаги 2 ва 3-голларини ургани ҳам аҳамиятли. "Хатта" таркибида 1 та гол уриб, Тошкентга қайтган футболчининг "Пахтакор"даги ишлари юришмаётган эди.

Ҳусниддин Алиқулов бугун миллий жамоада 3-ўйинини ўтказди. Эътиборли жиҳати, термамиз "Насаф" ҳимоячиси ўйнаган 3-баҳсда ҳам зафар қучди. 

Азизжон Ғаниев деярли 1 йиллик танаффусдан кейин яна терма жамоа сафида майдонга тушди. "Шабаб Ал Аҳли" хавбекининг охирги ўйини ўтган йилнинг ноябрь ойида ўтган Сречко Катанец бошчилигидаги Ироққа қарши баҳс бўлганди (1:2).

Бугун майдонга тушган футболчиларимиздан трансфер баҳоси энг юқориси Элдор Шомуродов ҳисобланади. Трансфермаркт портали "Рома" форвардини 7 млн еврога баҳоламоқда. Малайзия билан ўйинда ҳаракатланганлар орасида трансфер қиймати энг паст футболчимиз эса Валижон Раҳимов эди. АГМК голкипери 250 минг еврога баҳоланган.

17 гол, антирекорд ва Суперлига йўлланмаси — 20-тур ҳақида

Автор :
Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика