RU

Последние новости

21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  1 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  0 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  31 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  17 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  4 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  1 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  4 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0

Суперлига. Матичнинг дебют голи "Пахтакор"га "Насаф" устидан ғалаба келтирди Новости

Суперлига. Матичнинг дебют голи "Пахтакор"га "Насаф" устидан ғалаба келтирди

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди



Coca-Cola Суперлигаси. 14-тур

6 август, жума

ПАХТАКОР – НАСАФ 1:0 (ТУГАДИ)

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Ҳусан Музаффаров

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Лазиз Қўчқоров

VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
VAR ассистентлари: Алишер Усмонов, Эдита Миробидова
VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин

Гол: Боян Матич 20, 1:0

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев, 10.Драган Черан, 11.Боян Матич, 23.Шерзод Аъзамов, 27.Сардор Собирхўжаев, 28.Диёр Холматов, 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 6.ИброҳимҲалил Йўлдошев, 9.Шерзод Темиров, 14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 16.Марлен Чобанов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Шароф Муҳиддинов, 21.Аброр Исмоилов, 29.Владимир Козак.

"Насаф": 1. Умиджон Эргашев, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Дониёр Нарзуллаев, 8. Дилшод Саитов, 19. Ҳусаин Норчаев, 20. Суҳроб Нуруллоев, 70. Абубакр-Ризо Турдалиев, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич, 92. Умарбек Эшмуродов.
Захира: 13. Азамат Сойибов, 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 6. Муродбек Раҳматов, 15. Жўрабек Маннонов, 28. Сардор Саъдуллаев, 50. Шоҳмалик Комилов, 71. Жасур Жумаев, 99. Андрия Калудерович.


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. "Пахтакор" - "Насаф", 1:0.

90+3. ГООООООООООООООООООООООООЛ. ЙЎҚ. Гол ҳисобга олинмади. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

88. УХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ. Жўрабек Манноновнинг қанотдан узатмаси голга айланмади. 

87. Ҳусайн Норчаев майдонга қайтди. 

86. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор"да Боян Матич ўрнига Шерзод Темиров, "Насаф"да Ғолиб Ғайбуллаев ўрнига Шоҳмалик Комилов, Суҳроб Нуруллаев ўрнига Алибек Давронов туширилди

83. Ҳусайн Норчаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У  Шерзод Аъзамов билан тўқнашувда қоши ёрилди. 

80. ЗАРБАААААААААААААААААААААААААААААААААА. Драган Чераннинг зарбаси дарвозас устунига тегди. 

76. ОГОХЛАНТИРИШ. "Насаф"дан Ғолиб Ғайбуллаев сариқ карточка билан огохлантирилди. 

64. Ҳусайн Норчаев зарба бериб кўрди. Элдор Суюнов ўз ўрнида. Устунлик "Насаф" томонида. Ҳужумларни камайтираётгани йўқ. 

59. ЗАРБААААААААААААААААААААААААААААА. Марко Станоевичнинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди. 

54. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор"да Сардор Собирхўжаев ўрнига Аброр Исмоилов, Диёр Холматов ўрнига Достон Ҳамдамов туширилди

50. ОГОХЛАНТИРИШ. "Насаф"дан Ҳусниддин Алиқуловга сариқ карточка кўрсатилди. 

47. УХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ. ҚАНДАЙ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ. "Насаф" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди-я. Суҳроб Нуруллоевнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. 

45. Иккинчи бўлим бошланди. 

45. ЎЗГАРИШ. Иккинчи бўлим бошланишидан олдин "Пахтакор"да Анзур Исмоилов ўрнига Владимир Козак майдонга тушди. 

45. Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди. 

38. ЗАРБААААААААААААААААААААААААААААААААА. Ҳусайн Норчаев Бозоровнинг пасидан сўнг рақиб жарима майдончасига кириб борди ва зарба берди. Лекин ноаниқ. 

30. ЗАРБАААААААААААААААААААААААААААААААААААА. Марко Станоевичнинг узоқдан йўллаган зарбаси кескин кўриниш олди. 

28. Голдан сўнг "Насаф" вазиятни тенглаштиришга ҳаракат қилмоқда. Ҳужумлар голсиз тугамоқда. 


20. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ. БОЯН МАТИИИИИИИИИИИИИИИИИИЧ.  Ўнг қанотдан узатилган тўпдан сўнг Черан боши билан зарба йўллади. Умиджон Эргашев қийинчилик билан қайтарди. Қайтган тўпни Боян Матич дарвозага йўллади. 

14. УХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ. "Пахтакор"да хавфли вазият. Ташкил қилинган комбинациядан сўнг Черан ва Ҳамробековнинг зарбаларини "Насаф" ҳимоячилари қийинчилик билан қайтарди. 

10. Темп паст.  Тўп назорати "Насаф"да.

9. Анзур Исмоилов Ҳусайн Норчаевга нисбатан қўполлик ишлатди. Марко Станоевичнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. 

1. Ўйин бошланди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Учрашув соат 20:00да бошланади. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика