RU

Последние новости

18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:30Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 1:0 (Матнли трансляция)  14 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 18:09Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"  3 17:54Неъматулла Қуттибоев: "Суперлига йўлланмаси учун охиригача кураш олиб борамиз"  2 17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0 17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  6 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  3 15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  36 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  2 14:50Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"  6 14:23"Реал" аъзоси фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин  2 13:56"Ал Ҳилол" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 13:29Темурхўжа Абдухолиқов ўзбек футболидаги қайси ҳужумчиларга ҳавас қилган?  3 13:03Алонсо Винисиуснинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди  14

3 та дубль, голга айланмаган пенальти ва қаҳрамонлар — 24-турнинг қизиқ рақамлари Новости

3 та дубль, голга айланмаган пенальти ва қаҳрамонлар — 24-турнинг қизиқ рақамлари

Ўзбекистон чемпионатининг 24-тури доирасидаги 6 учрашув якунланди.

АГМК 3:2 "Андижон", 456 киши

"Бунёдкор" 1:0 "Қизилқум", 960 мухлис

"Локомотив" 1:0 "Сўғдиёна", 688 томошабин

"Навбаҳор" 1:0 "Металлург", 1 022 мухлис

"Машъал" 0:0 "Турон", 368 томошабин

"Пахтакор" 5:0 "Сурхон", 8 379 киши

"Насаф" — "Қўқон-1912" (ОФК кубоги финали туфайли қолдирилди)

Мазкур турни 11 873 мухлис стадионнинг ўзидан томоша қилди (ўтган турга нисбатан 4 016 кишига камроқ). Бу  ҳар ўйинда ўртача 1 979 нафар томошабин аренага келаётганини билдиради. Гувоҳи бўлганингиздек, энг кўп ишқибоз "Пахтакор" майдонига келди (8 379 нафар). Энг ёмон натижа эса "Меашъал" — "Турон" ўйинида қайд этилди (368).

6 ўйинда жами 13 гол урилди (ўтган турга нисбатан 1 тага кўп). Бу ҳар ўйинда ўртача 2,2 тадан гол дегани. Тўпларнинг 11 таси мезбон, 2 таси меҳмон жамоалар томонидан киритилди. Сафарда ўйнаган клублардан фақат "Андижон" рақиб дарвозасига йўл топди. Муборакдаги ўйинда бу тур ҳам гол кўрмадик.  

3 нафар футболчи дублга эришди — Мартин Боаке (АГМК), Драган Черан ва Шерзод Темиров ("Пахтакор").

Хет-трик ёки покер қайд этилмади. 

Реферилар 6 ўйинда 27 марта сариқ карточкага мурожаат қилишди. Ҳеч ким майдондан четлатилмади. 

Энг қўпол ўйин "Бунёдкор" — "Қизилқум" бўлди (8 та сариқ, 2 пенальти).

7 марта 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди.

2 футболчи пенальтини голга айлантиролмади — Ислом Кенжабоев ("Қизилқум") ва Марко Колакович ("Сўғдиёна").

Муҳаммадкарим Тоировнинг Суперлигадаги дебют голи турнинг энг чиройли голи сифатида танланди.

Турнинг энг яхши мураббийи — "Андижон" билан ўйинда "камбэк" қилган Миржалол Қосимов.

Тур қаҳрамони — захирадан майдонга тушиб, Суперлигадаги илк дублини расмийлаштирган Мартин Боаке.

Маълумот учун, "Насаф"нинг "Қўқон-1912"га қарши ўйини ФИФА кунларида (9-16 ноябрь) ўтказилади.

Самарқанддаги чемпионат "қоғозда" ўтказилдими?

Автор :
Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика