RU

Последние новости

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  40 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  132 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  14 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  11 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  6 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  5 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  37 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  153 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"

Бугун Осиё Чемпионлар Лигаси Элит мусобақаси 6-тури доирасида бўлиб ўтадиган “Ал Иттиҳод” – “Насаф” учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда Зафармурод Абдираҳматов иштирок этди.


Рўзиқул Бердиев:

— Ассалому алайкум. “Ал Иттиҳод” жамоасини жуда яхши биламиз. Улар таркибида юлдуз футболчилар жамланган, кучли жамоа. Эртанги учрашув биз учун осон бўлмаслигини яхши тушунамиз. Бизда футбол мавсуми аллақачон якунланган. Ушбу ўйинга 10 кун давомида тайёргарлик кўрдик. Футболчиларимизнинг кайфияти яхши ва беллашувга тайёрмиз.

Зафармурод Абдираҳматов:

— Ассалому алайкум. Ўйлайманки, эртанги учрашув қизиқарли кечади. Биз бу баҳсга жиддий тайёргарлик кўрдик. Эртага ҳар икки жамоага омад тилайман.


— Эртага сизни “Ал Иттиҳод”га қарши оғир учрашув кутмоқда. Ушбу баҳсда ўз имкониятингизни қандай баҳолайсиз?

— ОЧЛ Элит мусобақасида фақат энг кучли жамоалар иштирок этади. Бироқ битта ўйинда ҳар қандай жамоа яхши тайёргарлик эвазига ижобий натижага эришиши мумкин. Биз эртага тартибли ҳаракат қилиб, яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Бу осон бўлмайди, аммо ўз футболимизни намойиш этишга интиламиз.


— Жамоангизнинг турнир жадвалидаги ҳозирги ўрни унинг асл салоҳиятини тўлиқ акс эттирмайди. Шунга қарамай, эртанги мағлубият кейинги босқич имкониятларини йўққа чиқаради. Бу борадаги фикрингиз қандай?

— Биз ушбу мусобақада бешта учрашув ўтказдик. “Ал Аҳли” ва “Ал Ҳилол” каби кучли жамоаларга қарши майдонга тушдик. Ўйлайманки, бу баҳсларни кўргансизлар — биз уларга муносиб қаршилик кўрсата олдик. “Ал Иттиҳод” ҳам айнан шундай кучли жамоалар қаторига киради. Эртага уларга қарши ҳам бор кучимиз билан ўйнаймиз. Ушбу беллашув биз учун сўнгги имконият эканини яхши тушуниб турибмиз. Жамоамиз бу учрашувга тўлиқ таркибда келмади. Шунга қарамай, эртага айрим ёш футболчиларга ҳам имконият берамиз. Ўзбекистонда футбол мавсуми якунланган, ушбу баҳс эса биз учун 2025-йилдаги сўнгги ўйин бўлади. Шу сабаб барча эътиборимизни айнан ушбу учрашувга қаратганмиз.


— Сиз тўлиқ таркибда келмаганингизни айтдингиз. Эртанги учрашув жамоа учун сўнгги имконият эканини ҳисобга олиб, кучли рақибга қарши ёшлар билан қандай ўйнашни режалаштиряпсиз?

— Ёш футболчилар дегани уларнинг барчаси майдонга тушади, дегани эмас. Жамоамизда асосий таркиб мавжуд. Қайдномага киритилган ёш футболчилардан айримларига имконият беришимиз мумкин. Бу улар учун катта тажриба ва муҳим сабоқ бўлади.

Рейтинг: -3   

Комментарии

+1   
23 дек 08:46:08
Муроджон Болтабойов
Бердиев брар йил дам олса буларди. Чарчаганга ухшаяапти
+1   
23 дек 07:28:54
Elyor Maxmudov
Насаф хали хам бормией?
+1   
23 дек 05:26:17
Таронадо
Олдинлари футболчиларим чарчаган дерди,эртанги мағлубиятдан кейин бизда сезон алақачон тугаган,шу сабабли футболчиларим формада эмас дейди,буни Насафдан юқотишмагунларича Насафда узгариш булмайди
+1   
23 дек 02:40:39
Зафар Толлибоев
Anjumanga ham Cheranni olib borish kerak edi
+1   
22 дек 23:59:20
Мансур Исмаилов
Иродасиз мураббийдан нимани кутиш мумкин?!!!
+1   
22 дек 22:47:37
Akbar Umarov
Menimcha Nasaf yana odatdagidak yirik hisobda yutkazsa kerak. Nasaf Ozbekiston Futbol Klublari shanini dabdala qilib tayladi. Qopol qilib aytgandada
+1   
22 дек 22:29:21
Bexzodbek Xoldarov
Roziqulaka oyindan oldin yutkazib bolibdiku songi oyin deb
-1   
22 дек 23:17:28
STENLESS..R
Злит лигани булгани булди кейинги мавсумга пахта хозирлик килинг Рузикул легионер лимити зкан деб 5.та легионер олиш шарт змас кам булсаям сифатлисини олиш керак академия уйинчиларга зътибор каратинг кейинги йили ОФК уйинлари йук бемалол ротация килиб уйнаш мумкин. Ютишга харакат килдинглар кичик булсада имконияти бор газига босинг знди босим йук
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика