RU

Последние новости

08:10"Динамо" "Андижон"нинг асосий футболчиларидан бирини сотиб олди  2 07:38Сегунда жамоасига мағлуб бўлган Арбелоа нималар деди?  5 07:00Африка Миллатлар кубоги. Иккинчи финалчи маълум  3 03:25А Серия. "Интер" "Лечче"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:10Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Кёльн"ни мағлубиятга учратди  2 03:00"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!  120 03:00Англия лига кубоги ярим финалининг илк учрашувида "Арсенал" "Челси"ни мағлубиятга учратди. Гарначонинг дубли етарли бўлмади  20 01:15Кроос "Барселона" ҳақида: "Улар ҳеч қандай халқаро соврин юта олишмайди"  31 00:50ESPN талқини бўйича АПЛ тарихидаги энг яхши трансферлар рўйхати тузилди. Анри биринчи ўринда, Роналду эса...  5 00:25Диалло ва Мбемо Африка Кубогидан қайтиб, МЮ машғулотларида иштирок этишди  1 00:06Сенегал ва Миср учрашувида Африка Миллатлар кубогининг илк финалчиси маълум бўлди  3 23:28БАА. Ғаниев тўлиқ ўйнаган учрашувда "Ал Батеҳ" "Шаржа"ни мағлубиятга учратди  0 23:04"Барса" топ-5 чемпионатда ўйнаётган тарбияланувчилар сони бўйича пешқадам, кейинги ўринда "Реал" ва ПСЖ  12 22:30“Яйпан Фарғона” футбол клубининг майдони ва инфратузилмасини Про лига даражасига олиб чиқиш ишлари бошланди  5 22:04"Пахтакор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  5

Жасур Абдураимов: "Бу таркибни мен йиғмадим. Биринчи давра якунига қадар бор футболчилар билан ўйнаймиз" Новости

Жасур Абдураимов: "Бу таркибни мен йиғмадим. Биринчи давра якунига қадар бор футболчилар билан ўйнаймиз"

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Суперлиганинг тўртинчи турида ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилди (2:1). Ушбу учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов фикрларини билдириб ўтди.

"Пахтакор 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг ўзига яраша ютуқ ва камчиликлари бўлди. Умуман олганда, икки жамоа ҳам яхши ўйин ўтказди, дея оламан", – Жасур Абдураимов. 

- Яқинда мураббийлар штабида ўзгаришлар юз берди. Янги мураббийларни ўзингиз таклиф қилдингизми ёки клуб раҳбарияти?

- Бош мураббий доим янги жамоага ўзининг ёрдамчилари билан келади. Ҳамма жойда шундай. Уларни ўзим таклиф қилдим.

- Зохид Абдуллаевнинг алмаштирилиши қай даражада тўғри бўлди?

- Унинг ёшини биласизми? Зохид Абдуллаев 37 ёшда. У чарчади. Иван Нагаевга ишонч билдирдик. Балки иккита ҳужумчи билан ўйнашииз керакдир. Бунинг устида машғулотларда ишлаймиз. Ҳужумчиларнинг иккиси ҳам тезкор. Нагаев эса ҳали ўзининг тўлиқ спорт формасида эмас. 

- Қанотларда тезкор футболчилар бўлиши керак. Бугун қанотларда ўйнаган футболчиларга тезкорлик етишмади...

- Бу таркибни мен йиғмаганман. Қўл остимдаги бор футболчилар билан давра охиригача ўйнаймиз. Барча футболчилар ҳаракат қилмоқда. "Пахтакор"да маҳоратли ижрочилар бор. Шунча йил бу клубда ўзим ишладим. Уларни яхши биламан. Қайсидир вазиятда омад етишмади. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Менимча, "Пахтакор" ва "Металлург"да вазиятлар тенг бўлди.

- Ўйин давомида ҳакамга нисбатан эътирозларингиз кўп бўлди...

- Футбол – ҳиссиётли ўйин. Ҳар қандай мураббий ўйингача меҳнат қилади. Оддий мисол, биринчи голни қаранг. Мен назоратчи эмасман. Мураббийман, вазифам – футболчиларни шуғуллантириш. Европага ўхшаб ҳужумкор ўйинни йўлга қўйишга ҳаракат қиламиз. Ҳамма хато қилади. 50 га 50 вазиятларда адашса, майли. Нимага бизда футбол йўқ?  Сал итариб юборса, жарима зарбаси белгиланмоқда, озгина нарсага ҳам ўйинни тўхтатмоқда. Ҳакамларга назоратчилар қараши керак. Футбол шахмат эмас, "контакли" ўйин.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика