"Андижон" футбол клубининг логотипи ўзгарди
03 янв 2021 17:09
Новости
"Андижон" футбол клубининг логотипи ўзгарди
Хабарингиз бор, "Андижон" клубида янги мавсум учун катта режалар тузилмоқда. Шу ўринда жамоа янги мавсумда янги рамз билан ўз фаолиятини давом эттирадиган бўлди.
Янги рамз "Андижон" футбол клуби дизайнери Сардорбек Комилов томонидан яратилди. Қуйида жамоанинг янги рамзи ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин:
Ранги: қизил ва кўк:
Ушбу ранглар клуб ҳомийси рамзининг ранги билан мос қилиб танланган.
1964: "Андижон" жамоаси 1964 йилда ташкил топган.
Жамоа тимсоли: бургут
Шунинг учун жамоа рамзида парвоз қилаётган бургутлар тасвирланган.
Ҳайкал тасвири:
Андижон фарзанди шох ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳайкали Андижон вилоятида жойлашган.
Жамоа номи: "Андижон"
Жамоага бу ном берилишининг сабаби жамоа Андижон вилояти жамоаси ҳисобланади.
Жамоанинг ушбу рамзида кўк рангли ҳошия "А" ҳарфи шаклида тайёрланган.



Похожие новости
championat.asia
"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!
Испания Кубоги. "Барселона" "Расинг" тўсиғидан қийналиб ўтди, мезбонларнинг икки голи инобатга олинмади
Кроос "Барселона" ҳақида: "Улар ҳеч қандай халқаро соврин юта олишмайди"
Полиция Винисиусга банан отган мухлисни қидирмоқда
Комментарии