RU

Последние новости

16:33"Ювентус" Погба жамоадан кетишини тасдиқлади  0 16:21"Олимпик" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:05"Нефтчи" — "Навбаҳор" 2:1. Матнли трансляция  23 15:405та гол урилган "Локомотив" ва "Бунёдкор" ўртасидаги Тошкент дербисидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:30Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз майдонида "Хатайспор"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 14:45АПЛ гранди Абдуқодир Ҳусановга кўз тиккан  26 13:47Гвардиола: "Фергюсон Англия ва бутун дунёда энг зўри"  4 13:14"Манчестер Сити" Де Брюйнега Бундеслигадан ўринбосар топди  0 12:41"Ливерпуль" Виржил ван Дейк борасида қарор қабул қилди  0 12:06"Интер" "Боруссия" юлдузини нишонга олди  0 11:37"Интер Майами" клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф олди  5 10:50«Манчестер Сити» юлдузларидан бири ёзда жамоани тарк этади  0 10:07Лука Модрич 58 йиллик рекордни янгилади  5 09:31Эрик тен Хаг: “Мен бу трансфер амалга ошишини истамаганман”  4 08:55Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0

Шота Арвеладзе: "Машарипов биз учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам катта ишлар қиляпти" Новости

Шота Арвеладзе: "Машарипов биз учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам катта ишлар қиляпти"

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" - АГМК (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.




"Чемпионатнинг икки етакчи жамоаси ўйин олиб боришди, қийин ўйин бўлди ва шундай бўлиши ҳам кутилганди. Вазиятларни ёдга оладиган бўлсак, бизда яхши вазиятлар юзага келди. Масалан, биринчи бўлимда 0:0 бўлиб турганида, кейин ўтказиб юборилган голдан кейин...

Жамоада энергия кўринмади, бу албатта, хавотирли. Биринчи бўлимда 4-5 та хавфли вазиятлар бўлди, фақат гол уриш керак эди, холос. Рақиб қарши ҳужумда яхши ўйнади. Умуман олганда, очкога эга бўлганимиздан қониқиш ҳосил қилдим. Ўйинимиздан эса аксинча", - дейди Арвеладзе.

"Ҳа, "Пахтакор"да кўп вазиятлар бўлди, лекин буни омад етишмагани билан боғламаган бўлардим. АГМК ҳимоячилари яхши ўйнашди, дарвозабон ҳам жуда яхши ўйнади ва кўп вазиятларда жамоасини қутқариб қолди. Бугун икки очко йўқотиш билан бирга бир очкога эга бўлганимизни ҳам унутмаслик лозим”.



"Пахтакор"ни сентябрда Чемпионлар Лигаси кутиб турибди...
Ҳали буни ўйлашга эрта, айниқса, ҳозирги даврда. Июль, август, сентябрь... Менимча, аввало, кейинги ўйинга эътибор қаратишимиз керак. Футболда энг муҳими - кейинги ўйин.

Игорь Сергеев ҳақида
Игорнинг ўйини менга ёқяпти, у ҳеч кимга ёқмаган пайтида унга имконият тақдим этдим, балки кейинги ўйинда асосий таркибда тушиши мумкин, кўрамиз.

Жалолиддин Машарипов ҳақида
Юлдуз бўлиш қийин. Сен бир кун ёмон ўйнасанг, ҳамма эслаб қолади. Тўғри, бугун у яхши ўйнолмади. Биз унга тушунтирамиз ва унинг ўзи ҳам буни тўғри тушунади, лекин у анча ҳаракат қилди. Машарипов биз учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам катта ишлар қиляпти. Биз ўтган йилги голларимизнинг ярмини унинг узатмаларидан кейин урганмиз.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика