"Ювентус" Погба жамоадан кетишини тасдиқлади
20 окт 2024 16:33
Новости
"Ювентус" Погба жамоадан кетишини тасдиқлади
"Ювентус" техник директори Кристиано Жунтоли жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг келажаги ҳақида гапирди.
"Погба ажойиб ўйинчи эди, аммо ҳозирда бошқа режаларимиз бор. Биз турли футболчиларга сармоя киритдик ва эндиликда жамоамиз тўлиқ таркибда", — деди Жунтоли.
Погба 29 февралда антиподинг қоидаларини бузганлиги учун тўрт йилга дисквалификация қилинганди. Унинг организмида тестостероннинг юқори таркиби аниқланган.
Октябрда французнинг дисквалификацияси 18 ойгача қисқаргани маълум бўлди. У келаси йилнинг март ойидаёқ майдонга қайтиши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии