RU

Последние новости

18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  0 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  11 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  13 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

"Пахтакор" - "Динамо" учрашуви таҳлили: ҳакам нечта хатога йўл қўйди? Новости

"Пахтакор" - "Динамо" учрашуви таҳлили: ҳакам нечта хатога йўл қўйди?

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали муаллифи) “Пахтакор” – “Динамо” (4:2) учрашувидаги баҳсли эпизодлар ҳақида фикр билдирди.

Чераннинг голи

ВИДЕО

Назаримда, рақиб дарвозасини ишғол қилган “Пахтакор” футболчиси узатма вақтида офсайд ҳолатида эди. Қанот ҳаками ва ВАР учун бу жуда чигал вазият эмасди. Ҳакамлар голни ҳисоблаб, нотўғри иш қилди.


Чераннинг бекор қилинган голи

ВИДЕО

Ҳакамлар "Пахтакор"нинг голини бекор қилиб, ҳақли иш қилди, ВАР эпизодга тўғри аралашди. "Пахтакор" футболчиси "Динамо" аъзоси билан курашда қўлларини ишлатган. Ҳимоячи ҳужумчининг олдида ҳаракатланаётганда, ҳужумчи унинг қўли ёки елкасидан тортиб, уни йиқитган ва тўп учун курашишига тўсқинлик қилган.


 1-пенальти

ВИДЕО

Ҳакам қарор қабул қилиши учун оддий вазият. "Динамо" ҳимоячиси, шубҳасиз, қўл билан тўпга тегинган. Қўл бир томонга ва юқорига чўзилган, шу орқали тана майдони катталашган. Пенальти тўғри белгиланган.


2-пенальти

ВИДЕО

"Пахтакор"нинг 99-рақамли ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда бўлиши мумкин: офсайд чизиғи бўлмаса, ўйиндан ташқари ҳолат бўлган ёки бўлмаганини аниқ айтиб бўлмайди. Шундан сўнг тўп "Динамо" ҳимоячиси қўлига теккан. У қўлини орқасига тортмоқчи бўлди, аммо буни охиригача уддалай олмади. Қўл барибир тана майдонини бироз кенгайтирган эди. Агар "Динамо" ҳимоячиси қўлини олдинроқ орқасига тортганда эди, у табиий ҳолатда бўлар ва пенальти белгиланмас эди. Бу вазиятда ҳакам пенальти тайинлаш учун етарли асос кўрган.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика