RU

Последние новости

03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2

Суперлига. Иккита қизил карточка кўрсатилган ва гол ҳисобланмаган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади Новости

Суперлига. Иккита қизил карточка кўрсатилган ва гол ҳисобланмаган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади

Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 21-тур учрашувларига старт берилди.

Насаф

Зоран Марушич - 17'

Суперлига. Тур 21

18/10/2024, 18:00

1
:
1
Завершен

Сурхон

Абдуғафур Ҳайдаров - 62'

45'
90'
17'  Зоран Марушич
17'  Шерзод Насруллаев
69'  Шерзод Насруллаев
75'  Игорь Голбан (Дилшод Комилов)
75'  Жавохир Сидиков (Марко Станоевич)
75'  Стефан Чолович (Муродбек Рахматов)
75'  Бобир Абдихоликов (Шохжахон Султонмуродов)
89'  Голиб Гайбуллаев (Жамбули Жигаури)
62'  Абдуғафур Ҳайдаров
62'  Асилбек Джумаев
63'  Фаррух Икромов (Асадбек Каримов)
65'  Суннатуллох Хамиджонов
72'  Сарвар Абдухамидов
76'  Сарвар Абдухамидов (Нодирхон Неъматхонов)
87'  Суннатуллох Хамиджонов
90'  Бехруз Шайдулов
90'  Асадбек Каримов (Тамирлан Джамалутдинов)

Суперлига, 21-тур

"Насаф" - "Сурхон" 1:1
18 октябрь 2024 йил. Қарши, "Марказий" стадион. 18:00
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Жаҳонгир Норалиев
ВАР: Акмал Раҳимов
АВАР: Шоҳруҳ Аъзамов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Бекзод Арипов.

Гол: 1:0 — 17, Зоран Марушич (Шерзод Насруллаев), 1:1 — 62, Абдуғафур Ҳайдаров (Асилбек Жумаев).

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (70.Жамбули Жигаури, 89), 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 9.Жавоҳир Сидиқов (88.Марко Станоевич, 75), 10.Бобир Абдихолиқов (3.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 75), 19.Стефан Чолович (6.Мурод Раҳматов, 75), 22.Игорь Голбан (4.Дилшод Комилов, 75), 32.Зоран Марушич, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров.

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 21.Дониёр Нарзуллаев, 23.Куач Юэл, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев.

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 5.Жамолиддин Хўжаниёзов, 6.Беҳзод Шамсиев, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 10.Дмитрий Плетнев, 11.Абдуғафур Ҳайдаров, 14.Сарвар Абдуҳамидов (4.Нодирхон Неъматхонов, 76), 27.Асилбек Жумаев, 66.Беҳрўз Шайдулов, 98.Фарруҳ Икромов (77.Асадбек Каримов, 63, 9.Тамирлан Жамолиддинов, 90+2).

Захира: 86.Даврон Мерганов, 15. Диёр Рамазонов, 20. Сардор Маҳмудов, 22.Жавоҳир Жўраев, 80.Диёр Жалолиддинов, 88.Миржалол Абдумуталов.

Огоҳлантиришлар: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (65), Сарвар Абдуҳамидов (72), Беҳрўз Шайдулов (90+6).

Четлатиш: Шерзод Насруллаев (69), Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (87, иккинчи огоҳлантириш).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+6. Огоҳлантириш.

Беҳрўз Шайдуловга сариқ карточка кўрсатилди.

90+5. Зарба!

Марушичдан яна бир уриниш ва Потаповдан яна бир маҳоратли ҳаракат.

90+3. Хавфли вазият!

"Сурхон" қарши ҳужумда қулай вазиятдан фойдалана олмади.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

87. Четлатиш.

Ҳакам Ғайбуллаевга нисбатан қўполлик ишлатган Ҳамиджоновга иккинчи сариқ карточкани кўрсатди ва уни майдондан четлатди. 

85. Зарба!

Марушич бир рақибини алдаб ўтиб, зарба йўллади. Потапов яна ишончли ҳаракат қилди.

84. Зарба!

Комиловнинг олис масофадан чап оёқда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

78. Зарба!

Станоевич томонидан йўлланган зарбани Потапов қайтарди.

75. Ўзгаришлар.

"Насаф" таркибида биратўла тўртта ўзгариш амалга оширилди. Сурхон"да эса битта ўзгариш рўй берди.

74. Зарба!

Марушичнинг зарбасини Потапов эгаллаб олди.

72. Огоҳлантириш.

Жанжал иштирокчиларидан бири Абдуҳамидовга сариқ карточка кўрсатилди.

69. Четлатиш.

Икки жамоа футболчилари ўртасида жанжал юзага келиши оқибатида Насруллаевга қизил карточка кўрсатилди. ВАР алоқага чиқди.

65. Огоҳлантириш.

Ҳамиджоновга сариқ карточка кўрсатилди.

62. ГОЛ!

"Сурхон" ҳисобни тенглаштирди! Абдуғафур Ҳайдаров рақиб жарима майдонида чап оёқда "Насаф" дарвозасининг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди!

58. Зарба!

Абдихолиқовнинг навбатдаги зарбасига ҳам аниқлик етишмади. Ҳозирча Бобирнинг "кетмони учмаяпти".

55. Зарба! 

"Насаф"нинг стандарти Чоловичнинг зарбаси билан якунланди, бироқ Плетнёв тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

53. Зарба!

Шербўтаевнинг жаримадан йўллаган зарбасини Неъматов эгаллаб олди.

49. Хавфли вазият! 

Абдихолиқов чап қанотдан олдинга борди ва Марушичга пас беришга ҳаракат қилди, бироқ  Потапов тўпни эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+2. Зарба!

Чолович дриблинг эвазига ўнг қанотда уч рақибидан ўтиб кетиб, марказга пас берди. Абдихолиқовнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Потапов юзи билан қайтарди. "Сурхон" дарвозабони анча вақтдан сўнг бугун ҳам майдонга қайтмаганида, ҳисоб йирик кўриниш ҳосил қилиши мумкин эди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Хавфли вазият! 

Бозоров рақибдан тўпни олиб қўйганча ўнг қанотдан олдинга борди ва Абдихолиқовга пас берди, бироқ рақиб ҳимоячиси тўпни қайтарди.

41. Хавфли вазият!

Ғайбуллаев рақиб футболчисининг дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетишига йўл қўймади. У Икромовнинг қандай пас бермоқчи эканлигини уқиб олди ва хавфни бартараф этди.

38. Зарба!

Чоловичнинг ўнг қанотдан узатмасини Абдихолиқов бош билан дарвозага тўғрилаб қўя олмади. У жуда қулай нуқтада ва дарвоза чизиғига атиги 4-5 метрлар яқин масофада эди.

34. Зарба!

Шербўтаевнинг чамаси 20-25 метрлардан йўллаган жарима зарбасини Неъматов қайтарди.

32. Баҳсли вазият.

Бурчак узатмасидан сўнг Ҳамиджоновнинг зарбаси Ғайбуллаевнинг қўлига теккан кўринади. Ҳакам ВАР билан мулоқотга киришди ва ўйинни давом эттириш кераклигини маълум қилди. Тўп қўлга теккан бўлса ҳам вазият яқин масофада бўлгани учун пенальти белгиламасликка асос бор эди. 

27. ГОЛ!

Бозоровнинг ажойиб пасидан сўнг Абдихолиқов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

22. Зарба!

"Насаф"нинг бурчак узатмаси Голбаннинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

21. Хавфли вазият!

Абдихолиқов чап қанотдан катта тезликда олдинга бориб, марказга пас берди, бироқ рақиб ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

17. ГОЛ! 

Насруллаев томонидан оёқнинг ташқи қисми билан узатилган тўпни Марушич бош билан дарвозага тўғрилаб қўйди!

16. Зарба!

Мезбонларнинг навбатдаги комбинацияси Ғайбуллаевнинг зарбаси билан якунланди. Марушичнинг пасидан сўнг жарима майдонида Ғолибнинг чап оёқдаги йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

12. Зарба!

Абдихолиқов рақиб жарима майдонига кириб борди ва чап оёқда зарба йўллади, бироқ Потапов ўз маҳоратини кўрсатди. 

11. Хавфли вазият! 

Бозоровнинг суперпасидан сўнг чап қанотдан олдинга борган Абдихолиқов жарима майдонига кириб борди ва зарба йўллаш ўрнига пас беришга қарор қилди, бироқ "Сурхон" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.

9. Фол

Абдуҳамидов ҳужумда қоидабузарлик содир этди. У рақиб футболчисини алдаб, жарима майдони ичига киришга ҳаракат қилиб кўрганди.

6. Зарба!

Ўнг қанотдан узатилган тўп Марушичнинг зарбаси билан якунланди. "Сурхон" ҳимоячисига теккан тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

4. Хавфли вазият! 

"Насаф"нинг икки футболчиси рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ Потапов эпчиллик билан тўп йўлига пешвоз чиқди.

2. Хавфли вазият!

Сидиқовнинг стандарт вазиятдан узатган тўпига Голбан зарба бера олмади. Унинг ҳимоячи эканлиги билиниб қолди. Қолаверса, у тўпни ўзига қалар етиб келишини кутмаганди.

1. Ўйин бошланди. "Насаф" қизил, "Сурхон" сариқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика