RU

Последние новости

14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  1 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  1 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  3 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  15 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0

Коронавирус Хитой футболига қандай таъсир кўрсатмоқда? Новости

Коронавирус Хитой футболига қандай таъсир кўрсатмоқда?

Яхши биласиз, охирги пайтларда Хитойнинг Ухань шаҳрида пайдо бўлган коронавирус атамаси жаҳон матбуотидан тушмай қолди.

Бу эса ўз навбатида нафақат одамларнинг турмуш тарзига, балки Хитой футболига ҳам катта таъсир ўтказяпти. Қуйида ушбу "кўринмас ажал"нинг спортга ўтказаётган таъсири ҳақида тўхталамиз. 

Суперкубок қолдирилди 

5 февраль куни чемпион "Гуангжу Эвергранд" ҳамда Кубок соҳиби "Шанхай Шенхуа" ўртасида Суперкубок бўлиб ўтиши белгилаб қўйилганди. Суперкубок шарқий Хитойдаги Жиангсу провинциясида жойлашган Сужу шаҳрида ўтказилиши режа қилинган ҳамда шу ўйин билан янги мавсумга старт бериш кутилганди. 

Лекин мамлакатда тарқалган коронавирус сабаб Суперкубок номаълум муддатга қолдирилди. Хитой футбол ассоциацияси бу ҳақда шундай баёнот берди: "Кенг жамоатчиликнинг бир жойда тўпланишига ҳукумат томонидан рухсат берилмаётгани сабабли Суперкубок номаълум муддатга қолдирилди. Ўйин қачон ва қаерда бўлиб ўтиши ассоциация томонидан кейинроқ маълум қилинади". 

Клублар дастлабки 3 турни сафарда ўтказади 

Айнан коронавирус сабаб ОФК Хитой клублари ОЧЛдаги дастлабки учта турни сафарда ўтказишини маълум қилди. Бу йилги Осиё чемпионлар лигасида Хитойдан "Бейжинг ФК", "Шанхай Шенхуа", "Гуангжу Эвергранд" ҳамда "Шанхай СИПГ" иштирок этади. 

Ҳозирча тўрттала жамоа ҳам дастлабки 3 турни сафарда ўтказиши аниқ бўлиб улгурди. Қолган учта тур ҳам сафарга кўчирилиши мумкин. Чунки ОФК берган маълумотда 4,5,6-турлар қаерда бўлиб ўтиши вазиятга қараб ойдинлик киритилади дейилган. 

Суперлига қачон старт олиши номаълум 

Хитой Суперлигаси аслида 22 февралдан бошланиши лозим эди. Лекин тушунарли сабабга кўра, янги мавсум старти номаълум муддатга қолдирилди. Энди катта эҳтимол билан Суперлига баҳсларига баҳорда старт берилади. 

Мамлакат спорт вазирлиги бу борада шундай чиқиш қилди: "Халқимиз саломатлигини ўйлаб барча спорт турларидаги халқаро ва ички мусобақаларни апрель ойига қадар тўхтатиб турамиз". 

Воқеалар қандай тус оляпти? 

- Коронавирус аломатлари Хитойдан ташқари АҚШ, Канада, Франция, Япония, Жанубий Корея, Таиланд ва Сингапурда ҳам кўрина бошлади. 

- Хитой ҳукумати Ухань ва Хуанган шаҳарларини ёпиб қўйишди. Мамлакатнинг катта қисми изоляция ҳолатига тушган. Кўплаб ресторан ва кинотеатрлар ёпилиб, улар ўрнига касалхоналар қуриляпти. 

- 26 январь куни Хитой футбол ассоциацияси аёллар ўртасидаги Олимпия ўйинларига саралаш босқичи Хитойдан Австралияга кўчирилишини расман маълум қилди. 

- 3-9 февраль кунлари Хитой, Австралия, Таиланд ва Хитой Тайпейи ўртасида футбол бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтиши лозим эди. Бу ўйинни ҳам Хитойда ўтказиш бекор қилинди. 

- Хитойнинг Дунгуан шаҳрида теннис бўйича Федерация Кубоги ўтказилиши лозим эди. Бу мусобақа Қозоғистонга кўчирилди ва 4-8 февралга белгиланди. 

- 24 январь куни Хитой баскетбол федерацияси ички чемпионат ўйинлари номаълум муддатга қолдирилганини эълон қилди. 

- Коронавирус киберспортга ҳам катта таъсир ўтказди. Тўғри, интернет орқали онлайн тарзда компьютер ўйинларини ўйнаса бўлади. Бироқ Хитойда киберспорт LAN шаклида ривожланган бўлиб, бунда ўйинчилар компьютер қаршисида ўтиргани билан уларни катта экранлар орқали минглаб мухлислар томоша қилади. 

- Эпидемия сабаб Хитойда анча урф бўлган League of Legends чемпионати ҳамда WESG Олимпиадаси номаълум муддатга қолдирилди. Шунингдек, Starcraft II, CS:GO, Hainan Master Spring Invitational мусобақаси ҳам ўтказилмаяпти. Бундан эса ташкилотчилар миллионлаб доллар миқдорида молиявий зарар кўрган. 

Юлдузларга нима бўлади? 

Маълумки, Хитой чемпионатида кўплаб юлдузлар фаолият юритади. Ҳозирда кўпчилик хорижлик футболчилар мамлакатни тарк этса, чемпионат қай аҳволда қолишидан саросимага тушган. 

Масалан, биргина "Шанхай СИПГ"да тўп тепаётган легионерларни олайлик. У ерда Халк, Оскар, Арнаутович, шунингдек ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ҳам бор. Ҳозирда баъзи ОАВ юлдузлар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилиш ҳақида ўйлай бошлаганини ёзмоқда. 

"Гуангжу Эвергранд"да бош мураббий сифатида Фабио Каннаваро ишлаб келмоқда, футболчилардан Паулиньо ва Талиска тўп тепяпти. Лекин кимда иккита фуқаролик бўлса, мамлакатдан чиқиб кетиш осон бўлмайди. Масалан, ўтган йил Хитой фуқаролигини қабул қилиб, ҳатто миллий терма жамоада ўйнашга улгурган Элкесон нима қилади? 

Лекин ҳозирча факт шуки, ҳеч ким ўз клубини тарк этгани йўқ. Ҳамма жимгина воқеалар ривожи қандай якун топишини кутмоқда.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика