Филиппин термаси дарвозабони АПЛ туфайли Осиё Кубогида жамоасига ёрдам бера олмайди
21 дек 2018 18:31
Новости
Филиппин термаси дарвозабони АПЛ туфайли Осиё Кубогида жамоасига ёрдам бера олмайди
Бу ҳақида Филиппин футбол Федерацияси президенти Мариано Аранета Football Connection на Radyo Pilipinas 2 дастурида айтиб ўтди.
"Биз Нилнинг "Кардифф"даги ўрнини жуда яхши биламиз. Шу сабабли у фақатгина биринчи учрашувда майдонга тушади ва ортга қайтади", - деди Мариано Аранета.
Осиё Кубоги-2019 дастлабки ўйинида 7 январь куни филиппинликлар КХДР термасига қарши майдонга тушишади.
Этериж мамлакат терма жамоаси сафида 62 учрашувда майдонга тушган. Унинг ўринбосарлари Майкл Фалкесгаард ва Патрик Дэжйто мос равишда 5 ва 16 тадан ўйин ўтказишган.
Нил Этериж ҳозирда АПЛ вакили "Кардифф" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Таъкидлаб ўтамиз, дарвозабон АПЛ 2-тури рамзий термасидан ўрин олганди.
"Кардифф" 2019 йилнинг 1 январь куни "Тоттенхэм", 5 январь — Кубок баҳсида "Гиллингем", 12 январь — "Хаддерсфилд" ва 19 январь куни "Ньюкасль"га қарши ўйин ўтказади.

Похожие новости
championat.asia
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
U-23 Осиё Кубоги. Математикага ўрин қолмади: Ўзбекистон Кореяни ютиб, кейинги босқичга чиқди
ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Комментарии