RU

Последние новости

18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  0 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  2 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  3 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  1 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  5

2026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум Новости

2026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум

Сентябрь ойида сотувлар бошланади.

2026-йилги жаҳон чемпионати чипталарини сотиш дастурининг биринчи босқичи 2025 йил 10 сентябрда бошланиши Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) расмий сайтида эълон қилинди.

10 сентябрдан бошлаб мухлислар чипта сотиб олиш учун ариза топширишлари мумкин. Агар аризалар сони чипталар сонидан ошиб кетса, ғолиблар тасодифий танлов асосида аниқланади. Чипталарга бўлган юқори талаб кутилаётгани сабабли, улар босқичма-босқич чиқарилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, мухлисларга ҳозирданоқ ФИФА сайтидаги махсус бўлимда рўйхатдан ўтиш ва алоҳида идентификатор яратиш тавсия этилмоқда. Бу идентификаторсиз чипталарни сотиб олиш имконсиз бўлади.

"АҚШда ўтказилган клублар жаҳон чемпионатининг мисли кўрилмаган муваффақиятидан сўнг, жаҳон чемпионатига бўлган қизиқиш янги чўққиларга кўтарилмоқда. Биз бутун дунёни яна бир бор Шимолий Америкада кутиб олишни интизорлик билан кутмоқдамиз. У ерда Канада, Мексика ва АҚШ тарихдаги энг улкан ва кўламдор спорт тадбирини ўтказади," - деди ФИФА президенти Жанни Инфантино.

2026-йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Бу турнирда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Мусобақанинг финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими декабрь ойида ўтказилади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика