RU

Последние новости

21:23ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:552025 йилда "Шўртан" бош мураббийи ким бўлади? Клуб бош директори жавоб берди  7 20:50Каррагер: "Гвардиола жамоани инқироздан олиб чиқа олмайди"  3 20:17"Барселона" "Монако" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 20:03Конференциялар лигаси. "Челси" Қозоғистонда меҳмон бўлади (асосий таркиблар)  6 19:37Сандро Тонали Италияга қайтишни истамоқда  0 19:15"Қўқон-1912" Тоштемиров ва Исоқов билан шартнома муддатини узайтирди  3 18:51Биринчи марта Аморим "Ман Юнайтед" спорт директорини истеъфога чиқарганига тўхталди  1 18:20Лазизбек Мирзаев фаолиятини Испанияда давом эттиради  15 17:35Жавоҳир Қаҳрамонов — "Сўғдиёна" футболчиси!  6 17:18"Краснодар" етакчиларидан бири Россия фуқаролигини олмоқчи   5 16:48Гвардиола "Юве"га имконият бой берилгач: "Биз энг зўримиз, жамоамни яхши кўраман"  7 16:22"Transfermarkt" РПЛдаги нархларни янгилади- Аббос Файзуллаев қанчага қимматлади?   7 15:58"Металлург" хавф остидами?! Бекободда кучли "шамол" эсмоқда  25 15:14"Барселона" собиқ бош мураббийи фаолиятини Хитойда давом эттиради  0

U-23 футболчилари: "Бизга ҳеч ким 10 минг доллар берасизлар дегани йўқ" Новости

U-23 футболчилари: "Бизга ҳеч ким 10 минг доллар берасизлар дегани йўқ"

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг уч нафар футболчиси Президент совғаси сифатида тақдим этилган "Malibu" автомобилларини расмийлаштириш учун сўралган 10 минг доллар миқдоридаги пулга ўз муносабатини билдирди.

Кеча интернет тармоғида Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидаги ютуғидан сўнг чемпионларга муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан совға сифатида тақдим этилган "Malibu" автомобилларини расмийлаштириш учун футболчилардан пул сўралгани ҳақида хабар тарқалди.

Эмишки "Malibu" машинасини ҳар бир футболчи ўз номига расмийлаштириб олиши учун 10 минг АҚШ доллари миқдорида пул бериши керак бўлган. Шундагина ҳамма қоғозли ишлар жой-жойида бўлар экан. Бу хабарни ўқиб бошида ҳайрон қолдик. Ахир бу - Президент совғаси бўлса, футболчилардан пул ундириш тўғримикан деб. Сўнгра вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида U-23 терма жамоасининг уч нафар футболчиси билан боғланиб, ушбу масала юзасидан уларнинг фикрини эшитдик. Шуни айтиш лозим, ҳар учала футболчи бундай гап-сўзларни рад этди.

Достон Турсунов (ҳимоячи): - "Бемалол тўғрисини айтишим мумкин, ҳеч кимга менга шунча пул беришинг керак, шундан кейин машинани ўз номингга расмийлаштириб берамиз дегани йўқ. Ҳеч ким менга 10 минг доллар тўлашинг шарт демади. Осиё чемпионатидаги ютуғимиз туфайли муҳтарам Юртбошимиз бизни машина билан тақдирладилар ва у кишига катта раҳмат".

Андрей Сидоров (ҳужумчи): - "Тўғриси, буни биринчи бор сиздан эшитиб турибман. Футболчилардан пул сўрашгани бўлмаган гап. Тўғри, ҳозирча машинани ўз номимга расмийлаштирганим йўқ, лекин бу тез орада ҳал бўлишидан умидворман. Аммо футболчилардан 10 минг доллар сўрашгани умуман бўлмаган гап".

Забихилло Ўринбоев (терма жамоа сардори): - "Кеча шу хабар чиққанидан бери кўпчилик танишларим ростан шунақа бўлдими деб сўрашди. Бошида ўзим ҳам ҳайрон қолдим ва бунақа гап йўқ дедим. Мана энди сиз сўраяпсиз. Фақат шуни айтишим мумкин, мендан ҳам, жамоадаги бошқалардан ҳам ҳеч ким машинани ўз номларингга расмийлаштириб олиш учун пул тўлашинглар керак деб айтгани йўқ.  10 минг доллар бериш керак деган гаплар қуруқ гапдан бошқаси эмас. Менимча, буларнинг барини кимдир тўқиб чиқарган".



Х.Холиқов.

Рейтинг: +68   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика