Эрон чемпионати. Остон Ўрунов 88 дақиқа ўйнади, жамоасида ғалаба. Пешқадам билан 2 очко фарқ қолди
11 дек 2024 20:00
Новости
Эрон чемпионати. Остон Ўрунов 88 дақиқа ўйнади, жамоасида ғалаба. Пешқадам билан 2 очко фарқ қолди
Эрон чемпионатининг 8-тур қолдирилган учрашуви доирасида "Малаван" жамоаси "Персеполис"ни қабул қилди.
Меҳмонлар таркибида ҳамюртимиз Остон Ўрунов майдонда 88 дақиқа ҳаракат қилди ва 29-дақиқада сариқ карточка олди. Ушбу ғалабадан кейин "Персеполис" очколари сонини 23 тага етказиб олди ва турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. Пешқадам "Трактор" ҳисобида 25, 2-ўриндаги "Сепахон" ҳисобида 24 очко бор.
Эрон чемпионати, 8-тур
11.12.2024, 17:45
"Малаван" - "Персеполис" 1:2
Голлар: Г.Эсламихоҳ 59 - С.Рафие 64, Ф.Фаражи 73
"Персеполис": 1.Алексис Гендуз, 3.Фаршад Фаражи, 5.Масуд Риги, 6.Ҳуссайин Канани, 7.Сороуш Рафие (Мустафо Пуралиганжи, 88), 10.Иса Алкасир (Али Алипур, 59), 11.Фаршад Ахмадзода (С.Садеғи, 72), 19.Вохид Амири, 30.Гиорги Гвелесиани, 70.Остон Ўрунов (Й.Салмани, 88), 77.Муҳаммад Ходабанделоу.


Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии