"Transfermarkt" РПЛдаги нархларни янгилади- Аббос Файзуллаев қанчага қимматлади?
12 дек 2024 16:22
Новости
"Transfermarkt" РПЛдаги нархларни янгилади- Аббос Файзуллаев қанчага қимматлади?
Ўзгаришлардан кейин Аббос Файзуллаевнинг трансфер нархи 2 млн еврога ошди ва энди 8 млн еврога баҳоланмоқда.
"Transfermarkt"нинг масъул мутахассиси Георгий Лекарев бу борада фикрлари билан ўртоқлашди:
- Аббос Файзуллаевнинг нархи мунтазам равишда ошиб бормоқда. 2 млн евро Аббоснинг стабил ўйини самараси ҳисобланади, у ҳали ҳам ЦСКАнинг муҳим футболчиси. Эндиликда у "армиячилар"нинг иккинчи энг қиммат футболчисига айланди. Шунингдек, у ўз ёш категроиясида (21 ёшгача) бутун РПЛда ҳам иккинчи ҳисобланади.
"Transfermarkt" яқинда Франциянинг Лига 1 футболчилари нархини янгилаганди. Натижада, "Ланс" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг нархи 7 млн еврога ошди ва энидиликда унинг трансфери 12 млн еврога баҳоланмоқда. Нима учун Аббос бор йўғи 2 млн еврога қимматлашди? Георгий Лекарев бу саволга ҳам жавоб бериб ўтди:
- Файзуллаевнинг салоҳияти ошиб бормоқда, лекин РПЛнинг ҳозирги савияси ва Россия чемпионати футболчиалри учун талаб, унинг нархи янада ошишига имкон бермади. Ҳозирги вазиятда у ЦСКАнинг асосий юлдузи ва етакчисига айлансагина рақамлар ўзгариши мумкин. Ҳусановнинг тарнсфер нархи билан фарққа келсак, бу иккита факторга боғлиқ. Биринчиси – Лига 1 ва РПЛ даражалари ўртасидаги фарқ, иккинчиси – Европа клубларининг футболчига бўлган қизиқиши. ТОП-5 лиганинг вакиллари Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда, эътиборлиси бу жадвалнинг юқори қисмидаги клублар. Аббосга бу каби қизиқиш ҳозирча йўқ ва у энди катта Европа футболига биринчи қадамни ташлаши кутилмоқда.

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии