RU

Последние новости

03:04Испания Кубоги. 5:0 ва "Атлетико" ярим финалда!  6 02:55Бергамода йирик ҳисобда ютқазган "Ювентус" Италия Кубогини тарк этди  5 01:02Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди  17 00:33Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, Бенземадан дебютдаёқ хет-трик!  22 00:14"Барселона" ёзда яна бир дарвозабонидан воз кечмоқчи  5 23:52Родриго икки ўйинга четлатилди  1 23:35"Нефтчи" "Истиқлол" стадионини трансляция учун интеграциялашган кабеллаштириш юзасидан биринчилардан бўлиб шартнома имзолади  2 23:19Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборади  27 22:57Азар фаолиятидаги энг яхши мураббийини танлади  4 22:42БАА. "Ал Батеҳ" сафарда 3-ўриндаги жамоа билан дуранг ўйнади, Ғаниев 90 дақиқа ҳаракат қилди  0 22:23Яп Стам МЮни ким бошқариши кераклигини айтди  3 21:54Раҳим Стерлинг Осиё клубига ўтиши мумкин  1 21:32Ўртоқлик учрашуви. “Андижон” Украина жамоаси билан дуранг ўйнади  3 20:52Хебай Қозоғистон клубига ўтди  6 20:20“Бавария” муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтирди  2

Лазизбек Мирзаев фаолиятини Испанияда давом эттиради Новости

Лазизбек Мирзаев фаолиятини Испанияда давом эттиради

Иқтидорли ярим ҳимоячи Лазизбек Мирзаев фаолиятини Испаниянинг "Леганес" клубида давом эттиради.

Бу маълумотни Тошкентнинг "Локомотив" клуби матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.

"Лазизбек Мирзаев футболдаги илк қадамларини "Локомотив" футбол мактабида Сайдулло Турсунов қўл остида йўлга қўйган бўлиб, ўз ёш тоифасида Ўзбекистондаги энг иқтидорли футболчилардан бири ҳисобланади.

Унинг Ўзбекистон U-17 терма жамоасида сардор сифатида ҳаракат қилиши ҳам бежиз эмас. Биз Лазизбек Мирзаевга миннатдорчилик билдирган ҳолда Испаниядаги фаолиятига омад тилаб қоламиз", - дейилади "Локомотив" хабарида.

Эслатиб ўтамиз, "Леганес" Ла Лига жорий мавсум 16-туридан кейин 15 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, Лазизбек Мирзаев "Одил Аҳмедов" академиясининг тарбияланувчиси ҳисобланади. Шундай қилиб, "Одил Аҳмедов" академиясида таҳсил олган футболчи биринчи марта хориж клубига трансфер қилинди.  

Лазизбек билан эксклюзив видео-интервьюни мана бу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин. 


Эшитдик-да! Лазизбек Мирзаев Испания клубига ўтиши мумкин

Рейтинг: +44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика