Азар фаолиятидаги энг яхши мураббийини танлади
05 фев 22:57
Новости
Азар фаолиятидаги энг яхши мураббийини танлади
- Сарридан бошлаб, Анчелоттида якунлашимиз мумкин. Фаолиятингиз давомида кўплаб итальян мураббийлар билан ишладингиз.
- Бу тўғри, уларнинг қўл остида кўплаб ўйинлар ўтказдим. Сарри билан ўзгача муносабатда эдик: унинг футболга бўлган қараши меники билан ўхшаш. Бироқ баъзида унинг айрим машғулотлари зерикарли эканлигини айтардим. Бу танқид эмас, айрим пайтларда натижа ҳам буни акс эттирарди. Конте билан ҳам шундай ҳолат бўлган: Антонио ақлбовар қилмас даражада ишлади, лекин биз доимо бир хил ишни тўхтовсиз қилаверардик.- Сиз билан ишлаган энг яхши мураббий ким?
- У италиялик эмас, лекин уни жуда яхши биласиз: Моуринью - суҳбатлар қироли. Унинг фикрлаши ва ғояларини футболчиларига сингдириши мени лол қолдирган, - деди "Реал" ва "Челси" каби жамоаларнинг собиқ футболчиси.
Азар ва Моуринью биргаликда "Челси"да ишлашган. Футболчи португалиялик қўл остида 2014/15 йилги мавсумда АПЛ чемпиони бўлган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Комментарии