RU

Последние новости

14:55"Ньюкасл" эмблемасини янгиламоқчи  0 14:27"Хаби билан бутун футбол оламини ҳайратга солган жамоани шакллантирдик" — "Байер" спорт директори   1 14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  12 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  15 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  3 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  2 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  17 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  9 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  16 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  10 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  12 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  14

Япония U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:4. Учрашувдан кейинги 10та факт Новости

Япония U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:4. Учрашувдан кейинги 10та факт

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойда ўтаётган Осиё чемпионати чорак финалида Японияни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга чиқди.

Ушбу ўйиндан кейин бир қатор қизиқарли фактларни ўқувчиларимизга тақдим этишга қарор қилдик.

1.Учинчи бор ўтказилаётган мусобақада Ўзбекистон илк бор чорак финалда ўйнади ва биринчи марта ярим финалга чиқди.

2.Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатларида илк бор йирик ҳисобда ғалабага эришди.

3.Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатларида илк бор битта ўйинда 4та гол урди.

4.U-23 Осиё чемпионатларида ўзбекистонлик футболчи биринчи марта дубль қайд этди. Бундай натижага Жасурбек Яхшибоев эришди.

5.Достонбек Ҳамдамов иккита U-23 Осиё чемпионатида гол уришга эришган дастлабки ўзбекистонлик футболчи бўлди. У 2016 йил Қатарда ўтган мусобақада Жанубий Корея ва Ироқ дарвозасига голлар урганди.

6.Бу йилги мусобақада Ўзбекистон сафида 4 нафар футболчи огоҳлантирилди: Достонбек Ҳамдамов, Аббос Отахонов, Рустам Ашурматов, Достонбек Турсунов ҳисобида биттадан сариқ карточка бор.

7.Бу йилги мусобақада Ўзбекистон иккита ўйинни Чангзоу, иккита ўйинни Жиангйин шаҳридаги стадионда ўтказди. Вакилларимиз ярим финал учрашувини 23 январь куни Куншан шаҳрида ўтказишади.

8.Ўзбекистон амалдаги U-23 Осиё чемпионати ғолибини мусобақадан чиқариб юборди. 2016 йил Қатарда ўтган мусобақада Япония чемпион бўлганди.

9.Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳ босқичидаги 3та ўйинда жами 4 марта дарвоза томон аниқ зарба йўллашган эди. Япония билан учрашувда эса 6 марта аниқ зарба кузатилди.

10. Ўзбекистон ярим финалда Жанубий Корея ёки Малайзия билан тўқнаш келади. U-23 Осиё чемпионатида Малайзия билан умуман ўйнамаганмиз. Жанубий Корея билан эса 2016 йилги мусобақада бир гуруҳдан жой олгандик. Ўшанда корейслар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.


Рейтинг: +88   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика