Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"
10 мая 2025 09:17
Новости
Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"
"Тоттенхэм" собиқ посбони Пол Робинсоннинг фикрига кўра, "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" ЕЧЛда қатнашишга тайёр эмас.
Инглиз жамоалари 21 май куни Европа лигаси финалида ўзаро баҳс олиб боради. Ушбу ўйин ғолиби келаси мавсум ЕЧЛга йўлланма беради.
"Олдин ҳам айтганман, бу икки жамоа ЕЧЛга тайёр эмас. Уларга ЕЧЛ ва ушбу турнир учун мос футболчиларни олиб келиш учун пул керак.
"Манчестер Юнайтед" каби катта статусли ва тарихга эга клуб учун ЕЧЛ оддий ҳолат бўлиши керак. Бироқ сўнгги йиллар давомида уларни ЕЧЛда доим ҳам кўрмадик. Айниқса ҳозир клубда мураббийларнинг кетма-кет алмашинуви жамоанинг ҳолатини ўзгартириб юборди
"Тоттенхэм" эса соврин олишни ва пул тикишни бошлаши керак. Бу орқали "Тоттенхэм" барқарор бўлиши, "Манчестер Юнайтед" эса шунчаки совринларга жиддий қараши керак", - деди собиқ дарвозабон.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии