RU

Последние новости

18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  0 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  10 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1

Олий лига. Чемпионатнинг энг ўткир "найза"сидан яна гол, "Локо"дан эса йирик ғалаба Новости

Олий лига. Чемпионатнинг энг ўткир "найза"сидан яна гол, "Локо"дан эса йирик ғалаба

Бугун олий лиганинг 26-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.

ЯНГИЛАШ

- Ўйин бошланди.

9-дақиқада учрашувдаги ҳисоб очилди. Марат Бикмаевнинг дарвозага йўллаган зарбасини бартараф этмоқчи бўлган Холмуҳаммедов ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди - 1:0.

"Локомотив" ўйин тизгинини ўз қўлида сақлаб турибди. "Қўқон-1912" жамоаси ҳам имкон бўлиши билан олдинга ўтмоқда. Ўз дарвозасини ишғол этиб қўйган Мурод Холмуҳаммедов ҳозир айбини ювиши мумкин эди. Унинг жарима зарбасидан тепган тўпини Нестеров маҳорат кўрсатиб қайтариб юборди.

Марат Бикмаев эса қулай вазиятдан унумли фойдалана олмади. Унинг чамаси 5-6 метрдан йўллаган зарбасини Ашуров бартараф этишга муваффақ бўлди.

Нестеров-Туропов-Бикмаев учлиги томонидан ташкил этилган ўзига хос комбинациядан кейин Марат Бикмаев дарвозани "ўққа" тутганди. Аммо Азиз Ашуров бу вазиятда яхши ҳаракат қилди.

42-дақиқада "Локомотив" жамоаси навбатдаги голни киритди. "Қўқон-1912" жамоаси ҳимоячиларининг хатосидан унумли фойдаланиб тўпни "илиб" кетган Бикмаев жарима майдончаси атрофидан дарвозани аниқ нишонга олди - 2:0.

Санжар Шоаҳмедов 63-дақиқада дарвозабондан қайтган тўпни голга айлантирди ва учрашувдаги ҳисобни йириклаштирди - 3:0.

Ўйин тугади.

Турнир пешқадами "Локомотив" жамоаси ўз уйида "Қўқон-1912"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.


Олий Лига, 26-тур
25 октябрь, чоршанба
“Локомотив” (Тошкент) – “Қўқон-1912” (Қўқон) 3:0

ТТЗ, "Локомотив" стадиони (1093 томошабин)

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов автогол (9), Марат Бикмаев (42), Санжар Шоаҳмедов (63)

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Рисқуллаев (Тошкент).
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ПФЛ вакили: С. Ризаев
"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 9, Икром Алибоев (18.Т.Кападзе, 72), 10. Марат Бикмаев, 11, Садриддин Абдуллаев, 15. Сардор Мирзаев (22.М.Бобожонов, 79), 17. Салим Мустафоев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 28. Шуҳрат Махаммадиев, 37. Шерзод Файзиев, 55. Санжар Шоаҳмедов, 77. Диёр Туропов (99.Ж.Машарипов, 52)
Захира: 12. Маъмур Икромов, 5. Кахи Махарадзе, 18. Тимур Кападзе, 22. Мурод Бобожонов,
33. Олег Зотеев, 42. Муҳаммад Коне, 99. Жалолиддин Машарипов.

"Қўқон-1912": 12. Азиз Ашуров, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 14. Дониёр Ҳасанов, 19. Суҳроб Бердиев (17.А.Маматхўжаев, 62), 22.Мурод Ҳолмуҳаммедов, 23.Александр Мерзляков, 26.Акмал Холмуродов (96.М.Ҳасанов, 45), 55. Дарко Гожкович, 70. Қувондиқ Рўзиев (4.Б.Акрамов, 64), 99.Филип Райевац
Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Баҳодир Акрамов, 11.Андрей Сидоров, 17.Аваз Маматхўжаев, 25.Иқбол Маликжонов, 96.Муҳаммаданас Ҳасанов, 97.Ойбек Рустамов


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика