RU

Последние новости

03:25А Серия. "Интер" "Лечче"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:10Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Кёльн"ни мағлубиятга учратди  2 03:00"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!  98 03:00Англия лига кубоги ярим финалининг илк учрашувида "Арсенал" "Челси"ни мағлубиятга учратди. Гарначонинг дубли етарли бўлмади  18 01:15Кроос "Барселона" ҳақида: "Улар ҳеч қандай халқаро соврин юта олишмайди"  17 00:50ESPN талқини бўйича АПЛ тарихидаги энг яхши трансферлар рўйхати тузилди. Анри биринчи ўринда, Роналду эса...  5 00:25Диалло ва Мбемо Африка Кубогидан қайтиб, МЮ машғулотларида иштирок этишди  1 00:18Африка Миллатлар кубоги. Нигерия ва Марокаш финал учун жанг қилишмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:06Сенегал ва Миср учрашувида Африка Миллатлар кубогининг илк финалчиси маълум бўлди  2 23:28БАА. Ғаниев тўлиқ ўйнаган учрашувда "Ал Батеҳ" "Шаржа"ни мағлубиятга учратди  0 23:04"Барса" топ-5 чемпионатда ўйнаётган тарбияланувчилар сони бўйича пешқадам, кейинги ўринда "Реал" ва ПСЖ  9 22:30“Яйпан Фарғона” футбол клубининг майдони ва инфратузилмасини Про лига даражасига олиб чиқиш ишлари бошланди  4 22:04"Пахтакор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  4 21:31Расман: Конор Галлахер "Атлетико"дан "Тоттенхэм"га ўтди. Трансфер суммаси аниқ  1 21:02Хитой U-23 термаси бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг охирги йиллардаги натижалари барчасини айтиб турибди. Уларга қарши жанг қиламиз"  13

«Локомотив» Шуҳрат Муҳаммадиев ва Диёр Туропов билан шартнома имзолади Новости

«Локомотив» Шуҳрат Муҳаммадиев ва Диёр Туропов билан шартнома имзолади

Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган «Локомотив» профессионал футбол клуби бугун икки нафар янги футболчи билан шартнома имзолади.
Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган «Локомотив» профессионал футбол клуби бугун икки нафар янги футболчи билан шартнома имзолади.

«Машъал» ва «Насаф»даги ўйинлари орқали кўпчиликка яхши таниш ҳимоячи Шуҳрат Муҳамадиев ҳамда шу пайтгача «Олмалиқ»да тўп тепиб келган ярим ҳимоячи Диёр Туропов бугундан «темирйўлчи»га айланишди.

Ҳар иккала футболчи эркин агент сифатида «Локо» таркибига келиб қўшилди. Маълумот учун Шуҳрат Муҳаммадиев 1989 йил 24 июнда туғилган. У Қашқадарё футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. Муҳаммадиев бунгача «Машъал» ва «Насаф» клубларида фаолият олиб борган. 2015 йил Австралияда ўтказилган Осиё Кубоги иштирокчиси. Шунингдек, Ўзбекистон олимпия терма жамоасида ҳам тўп тепган.



Диёр Туропов 1994 йилнинг 9 июлида туғилган. Жиззах футболи тарбияланувчиси. У 2013 йилдан бери олий лигада «Олмалиқ» шарафини ҳимоя қилиб келган. Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар, шунингдек Олимпия терма жамоамизда бир қатор учрашувларда иштирок этган. Ўнг ва чап қанот ярим ҳимоясида, шунингдек ҳужумчи ортида ҳам бирдек ўйнай олади.



Янги мавсумда Муҳаммадиев 14-рақамда, Туропов эса 77-рақамли либосда «Локомотив» сафида майдонга тушишади. Биз ҳар иккала футболчига омад тилаган ҳолда «Локомотив»га хуш келибсиз деб қоламиз. Қуйида янги футболчиларнинг Олий лигадаги статискасини келтириб ўтамиз.

Шуҳрат Муҳаммадиев
Туғилган санаси:
24.06.1989

Футболчилик фаолияти:
2007 йил. «Насаф»: 2 ўйин, 16 дақиқа
2009 йил. «Машъал»: 13 ўйин, 678 дақиқа
2010 йил. «Машъал»: 11 ўйин, 367 дақиқа
2011 йил. «Машъал»: 18 ўйин, 1368 дақиқа, 3 гол
2012 йил. «Машъал»: 13 ўйин, 853 дақиқа
2013 йил. «Насаф»: 16 ўйин, 1294 дақиқа, 2 гол
2014 йил. «Насаф»: 24 ўйин, 1993 дақиқа, 1 гол
2015 йил. «Насаф»: 23 ўйин, 1970 дақиқа
2016 йил. «Насаф»: 24 ўйин, 1917 дақиқа



Диёр Туропов
Туғилган санаси
: 09.07.1994

Футболчилик фаолияти:
2013 йил. «Олмалиқ»: 17 ўйин, 943 дақиқа, 1 гол
2014 йил. «Олмалиқ»: 19 ўйин, 1254 дақиқа, 4 гол
2015 йил. «Олмалиқ»: 15 ўйин, 1029 дақиқа, 1 гол
2016 йил. «Олмалиқ»: 25 ўйин, 1656 дақиқа, 4 гол


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика