RU

Последние новости

11:11Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 0:1  0 10:46"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига 150 миллион евро таклиф қилди  3 10:18Эрик тен Хаг АПЛнинг 1-тури олдидан: "Биз тайёр эмасмиз, аммо..."  7 09:47Миср терма жамоаси ҳимоячиси наркотик таъсирида полициячини автомобилда уриб, ўлдирди  5 09:19Футзал. Бугун терма жамоамиз амалдаги жаҳон чемпионларига қарши баҳс олиб боради  2 08:51"Аякс" ва "Панатинаикос" пеналтилар сериясида берилган зарбалар сони бўйича еврокубоклар рекордини ўрнатди  2 08:20Тошкент дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни Ўзбекистон кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛEРEЯ  2 07:52Суперлига. Бугун мусобақа етакчилари меҳмонда ҳаракат қилишади  8 01:00ЛаЛига старт олди! Мавсумнинг илк ўйинида ғолиб аниқланмади  13 00:46Ўзбекистон футзал термаси Анголани мағлуб қилди  3 00:25Денис Коростиченко: "Футболчилар фақатгина ўзини намойиш этиш учун эмас, балки жамоа учун ва "Олимпик" номи учун курашишмоқда"  2 00:10Иван Бошкович: "90 дақиқа ўйинни назорат қилишнинг иложи йўқ. Мақсадимиз ҳар бир рақибни мағлубиятга учратиш"  10 23:57Максим Шацких: "Ҳар икки кунда футбол ўйнаяпмиз"   15 23:10Айбек Нурбаев: "Ўз хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик"   2 23:05Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятда дарвозабонни айбламаган бўлардим"  2

Международный

Германия

Чемпионат Европы. Группа C .

17/06/2016, 00:00

0
:
0
Завершен

Польша

Стадион: 73648 зрителей

Главный судья: Бьерн Куиперс

45'
90'
4'  Сами Хедира
34'  Месут Озил
66'  Марио Гетце (Андре Шюррле)
67'  Жером Боатенг
72'  Юлиан Дракслер (Марио Гомес)
45'  Кшиштоф Мончиньски
56'  Камиль Гросицкий
76'  Кшиштоф Мончиньски (Томаш Йодловец)
80'  Якуб Блащиковски (Бартош Капустка)
87'  Камиль Гросицкий (Славомир Пешко)
90'  Славомир Пешко
  • УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Германия - Польша 0:0
  • 90+3'
    Захирадан майдонга тушган Пешко қўполлиги учун огоҳлантирилди
  • 90'
    Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди
  • 87'
    Польшада ўзгариш. Гросицки ўрнига Славомир Пешко майдонга тушди
  • 85'
    Хёведес ўз жамоасининг ҳужумини якунлаши керак эди, аммо у тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва хавф ўз-ўзидан йўққа чиқди
  • 84'
    Боатенг ўз жарима майдончаси олдида тўпни қўлиб билан ўйнади. Гросицки дарвозани нишонга олишга уринди, аммо зарба бироз ноаниқ
  • 80'
    Блашиковски ўрнига Капустка майдонга тушди
  • 76'
    Мончиньски ўрнига майдонга Томаш Йодлавец тушди
  • 71'
    Юлиан Дракслер ўрнига Марио Гомес майдонга тушди
  • 70'
    Шюррле жарима майдончасига киришдан олдин тўпни Озилга берди, Месут тўпни Андрега қайтарди. Ҳужумчи "прострел" амалга оширишда хатога йўл қўйди, дарвозабон тўпни эгаллаб олди
  • 68'
    Польша қарши ҳужум бошлади, Милик қанотдан етказиб берилган тўпни дарвозага йўллай олмади. Ажойиб имконият қўлдан бой берилди
  • 67'
    Жером Боатенг рақиб қарши ҳужумини марказда тўхтатиб қолди ва сариқ карточка билан ҳимоясига қайтиб кетди
  • 66'
    Марио Гётце ўрнига Андреа Шюррле майдонга тушди
  • 65'
    Кроос жамоадошлари каби тўп билан турли ҳаракатлар қилмади ва дарвозани узоқ масофадан нишонга олди, аммо бироз ноаниқ
  • 63'
    Озил рақиб ҳимоячи марказини ёриб ўтишга ҳаракат қилди, аммо польшаликлар уни йиқитишди. Ҳакам эса қўполликни кўрмай қолди
  • 58'
    Левандоски жарима зарбасини тепмади ва тўпни Миликга ташлаб берди, Аркадиуш эса ерлатиб Нойер дарвозасига зарба берди. Афсуски, ноаниқ
  • 57'
    Мюллер ўз жарима майдончаси олдида қоида бузди. Польшада ҳисобни очиш учун ажойиб имконият. Тўп қаршисида Левандовски
  • 55'
    Камиль Госицки қарши ҳужумга ўтаётган Дракслерга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка билан жазоланди
  • 53'
    Польшаликлар ҳимоядан чиқишга қийналишяпти. Немислар яна босим уюштиришмоқда
  • 53'
    Польшаликлар ҳимоядан чиқишга қийналишяпти. Немислар яна босим уюштиришмоқда
  • 50'
    Ҳозирча Бундестимнинг ўйини ўхшамаяпти, оширмаларда хатолар жуда кўп
  • 47'
    Навбатдаги ҳужум Гётце ижросида бўлди, Марио дарвозабонни нишонга олди. Тони Крооснинг бурчак зарбаси эса хавфли чиқмади
  • 46'
    Иккинчи бўлим польшаликларнинг ҳужуми билан бошланди! Милик деярли бўш қолган дарвозага тўпни тўғирлаб қўя олмади. Ажойиб имконият қўлдан кетди
  • ТАНАФФУС
  • 45'
    Мончиньски қўполлик учун огоҳлантирилди
  • 45'
    Хедира рақиб ҳимоячилари қайтарган тўпга эга чиқди ва дарвоза томон зарба берди. Йўналиш жуда ноаниқ
  • 43'
    Кроос бурчакдан тўпни ўйинга киритди, польшалик футболчи эса хавфни бартараф этди. Биринчи бўлим якунланишишга 2 дақиқа бор
  • 38'
    Ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ, ўйинни зерикарли деб бўлмайди, аммо иккала жамоа ҳужумдан кўра яхши ҳимояланишяпти
  • 34'
    Месут Озил Криховякни қарши ҳужумга ўтиб кетишига йўл қўймади ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди
  • 29'
    Сами Хедира майдон марказида тўпни олиб қўйди ва Мончиньски унинг оёғини босиб олди. Ҳаммаси жойида, ўйин давом этмоқда
  • 26'
    Польшаликлар рақибларини шошириб қўйишяпти. Германия терма жамоаси темпни "ўлдирмаса" гол ҳам қўйиб юбориши мумкин
  • 24'
    Боатенг ҳимоядан тўпни чап қанотда очилиб бораётган Гекторга узатди, Йонас эса тўпни тўхтатмай жарима майдончасига йўллади, тўп йўл-йўлакай польшалик футболчига тегди. Мухлислар тўп қўлга теккандек бақириб юборишди, аммо ҳакам жим...
  • 21'
    Роберт рақиб жарима майдончаси олдида Нойер дарвозаси томон зарба берди, аммо ҳимоячилар тўп йўлини тўсиб, хавфни бартараф этишди
  • 19'
    Матс Хуммелс майдон марказида Левандовскига нисбатан қўпол ўйнади, аммо ҳакам ҳимоячини фақат оғзаки огоҳлантирди
  • 16'
    Томас Мюллер майдонни тарк этаётган тўпни сақлаб қолди ва марказроқда очилиб келаётган Кроосга оширма берди, Тони эса бир амаллаб дарвозани нишонга олишга ҳаракат қилди, аммо зарба ноаниқ
  • 15'
    Левандовски ўнг қанотдан ҳужумга ўтдива тўпни ерлатиб жарима майдончасига ташлади, Боатенг эса бу вазиятни осонлик билан бартараф этди
  • 13'
    Ҳозирча немислар тўпга "хўжайинлик" қилишни эплай олишмаяпти, бунга сабаб ноаниқ паслар
  • 9'
    Польшаликлар ҳимояда палапартишликни юзага келтиришди. Яхшиҳамки рақиблар бундан унумли фойдалана олишмади
  • 8'
    Томас Мюллер ўз оширмаси билан чап қанотдаги Гекторни олдинга бошламоқчи бўлди, аммо пас жуда кучли чиқди ва тўп майдонни тарк этди. Польша дарвозабонида эркин зарба...
  • 7'
    Польшаликлар марказ чизиғидан ўтиши билан жиддий босимга дуч келишяпти ва тўпни "оёқдан" бой беришмоқда
  • 6'
    ГЕКТОР! Германия терма жамоасининг комбинацияси ўнгдан чап қанотга ўтди ва Йонас тўпни қабул қилиб, дарвозани пойлади, аммо йўналиш ноаниқ
  • 3'
    Сами Хедира Миликни йиқитди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Кутилмаган старт
  • 1'
    Хедиранинг қўполли учрашувдаги биринчи қоидабузарлик бўлди. У рақибига қарши тирсаги билан ўйнади
  • ЎЙИН БОШЛАНДИ!
  • Бугун Хуммелс асосий таркибда. Мустафи эса йўқ. Икки жамоа сардорлари учрашувни ким бошлаб бериши ҳақида келишиб олишди. Бу вазият албатта ҳакам ва унинг тангаси ёрдамида содир бўлди
  • ГЕРМАНИЯ мадҳияси...
  • ПОЛЬША мадҳияси...
  • Жамоалар майдонга чиқишди. Германия терма жамоаси мухлислари ажойиб перформанс яратган экан, байроқ ранглари билан
  • Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари ва сайтимиз ўқувчилари! Бир неча дақиқадан сўнг Германия ҳамда Польша ўртасидаги фантастик баҳс бошланади. Пастроқда жамоаларнинг асосий таркиби билан танишиб олшингиз мумкин
  • Германия: Нойер, Гектор, Ховедес, Хуммелс, Хедира, Озил, Дракслер, Мюллер, Боатенг, Кроос, Гётце.
  • Польша: Фабиански, Паздан, Еджейчик, Мончиньски, Милик, Левандовски, Криховяк, Гросицки, Глик, Блашиковски, Пишек.
Яндекс.Метрика