RU

Последние новости

19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  1 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  1 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  2 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  4 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  8 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  13 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  24 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  11 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0

"Зомин" ўз гуруҳи чемпионига айланди Новости

"Зомин" ўз гуруҳи чемпионига айланди

Яқин ўтмишнинг энг тезкор футболчиларидан бири Жаҳонгир Жиямуродовга ортиқча таъриф беришга ҳожат бўлмаса керак.

Ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлислар қалбидан жой олган. Жаҳонгир Жиямуродов футболчилик фаолияти давомида "Машъал", "Насаф", "Олмалиқ" ва "Нефтчи" клубларида тўп сурган. Таъкидлаш жоизки, у “Насаф” таркибида янада “порлади”, ҳақиқий етук футболчи сифатида шаклланди. Машғулотдаги тинимсиз меҳнатлари эвазига мунтазам равишда “аждарлар”нинг асосий таркибидан муқим ўрин олиб келди. 

2011 йилда эса "Насаф" билан ОФК Кубогида ғолибликни қўлга киритган. Қашқадарё ва Жиззах вилоятлари унинг ҳаётида муҳим ўрин тутади. Бундай дейишимизга асосларимиз етарли. Аслида, Жаҳонгир Жиямуродов Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида туғилиб, миллионлар ўйинининг ўзига хос сир-асрорларини ўрганган бўлса-да, Қашқадарё футболида камол топди. Мураббийлик соҳасида эса Жиззах заминида илк қадамини ташлади. У ҳали ҳам яшил майдонда жавлон уриб тўп тепиши мумкин эди. Аммо, фаолияти давомида олган жароҳатлар катта футбол билан барвақт хайрлашишга мажбур этди. 

Жорий йилнинг бошида Жиямуродовга Ўзбекистон ПРО - лигаси иштирокчиси "Зомин" клубидан таклиф тушади ва у бош мураббий сифатида иш бошлайди. Тўғри, унинг мураббийлик бобидаги илк расмий ўйини омадсиз кечди. Жумладан, "Оқ-тепа"га қарши кечган баҳсда 1:2 ҳисобида имконият бой берилди. Мазкур мағлубиятдан етарли чиқарган Ж.Жиямуродов бошчилигидаги "Зомин" жамоаси аъзолари Ўзбекистон Про-лигасининг "Б" гуруҳида жорий йилги мавсум учрашувларини кўтаринки кайфиятда ўтказиб, биринчилик якунланишига икки тур қолганида муддатидан олдин 45 очко жамғарган ҳолда, гуруҳ чемпионига айланди. 

Ёш мутахассис бошчилигида “Зомин” жамоаси ўз тарихида илк бор халқаро ўртоқлик учрашувларда иштирок этди. Бир йил оралиғида қилинган меҳнат зое кетмади. Унинг таъкидлашича, “Зомин” барча диққатини ўтиш турнирига қаратади ва унда фақат ижобий натижа учун курашади. Нима бўлганда ҳам  ҳаммасини вақт кўрсатади. Яна бир гап. Тўғри, “Зомин” ўз минтақасида тенгсиз топилди. Аммо ушбу клуб ўз уй ўйинларини Зомин шаҳрида эмас, балки бутун мавсум “Янгиер” стадионида ўтказганини аксарият мухлислар билмаса керак. Айни пайтда “Зомин” стадионида қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳанузгача олиб борилмоқда. 

Жамоанинг ўз ишқибозлари қаршида тўп суриши ҳамон сўроқ остида қоляпти... Афсуски, “Зомин” ўзининг ўзга шаҳардаги бир йиллик саргузашти мобайнида етарлича муаммоларга дуч келди. Гоҳида транспорт, баъзида ётоқхона, бошқа ташкилий масалалар ва ҳоказо...

Сўнгги сўз ўрнида: Ж.Жиямуродовнинг мураббийлик бобидаги илк мавсуми омадли интиҳо топди. Фурсатдан фойдаланиб, “Зомин”  жамоаси аъзоларини, мураббийлар штабини, жамоанинг ашаддий ихлосмандларини қўлга киритилган улкан ғалаба билан самимий қутлаб қоламиз. Ўйлаймизки, келаси мавсумда ҳам Ж.Жиямуродов қўл остидаги жамоа аъзолари ўзларининг чиройли, мазмунли ва ҳужумкор ўйинлари билан ишқибозлар олқишига сазовор бўлишади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика