RU

Последние новости

15:04Нафақат чемпионлик учун кураш: "Арсенал" майдондан ташқарида ҳам "Манчестер Сити"га чақириқ ташлади  0 14:38Суперлига-2026. Мавсум давомида кузатиб бориш керак бўлган ёш иқтидор эгалари  0 14:12"Сўғдиёна" сўнгги бор қачон мавсумни ғалаба билан бошлаган?  0 13:49АПЛ клуби бош мураббийи билан шартномани 2032 йилнинг ёзигача узайтирди  0 13:26Суперлига. "Қўқон-1912" 7 йиллик нохуш анъанага барҳам берадими?  2 13:06Англия грандлари "Ноттингем Форест" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  2 12:38"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" футболчисига қизиқмоқда  1 12:10Роналду Англияга қайтиши мумкин?!  5 11:42Жанубий Америка Рекопасида сенсация! "Фламенго" совринни Аргентина клубига бой берди  3 11:21Суперлига старти — сюрпризлар саҳнасими?  7 10:47Мамардашвили "Ливерпуль"даги ҳолатидан норози ва ёзда ижарага кетиши мумкин — ТEАМtalk   3 10:18"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 09:50Финалиссима-2026. Чипталар 2 соатда сотилди  12 09:21"Реал" етакчиси ЖЧ сабабли оёғини операция қилдирмайди  5 08:52РПЛ ва Биринчи лигадаги тўққизта ҳакам тергов остида — РБК хабари  3

Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди Новости

Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди

Ҳужумчи Англиянинг асосий мақсади ғолиблик эканини айтди.

Ҳарри Кейн Англия терма жамоаси ЖЧ-2026да ғалаба қозонишни мақсад қилганини маълум қилди. Англия жамоаси Латвияни саралаш ўйинида мағлуб этгач (5:0), турнирга расман йўлланма олди.

"Бизнинг мақсадимиз ҳар доим шундай. Саралаш босқичини аъло даражада бошладик. Одамлар бизнинг саралашдан ўтишимизни кутишганди, аммо буни амалга ошириш учун майдонга тушиб, ишни бажариш керак эди.

Сербияга қарши ўйинни (5:0) жуда юқори даражада ўтказдик ва кейинги барча ўйинлар учун айнан шундай меъёрни ўрнатишимиз лозим. Албатта, жаҳон чемпионати йўлида бизни янада мураккаб учрашувлар кутаётганига умид қиламан.

Биз узоқ йўлнинг бошидамиз, бу йўлда ютуқ ва мағлубиятлар кўп бўлади. Янги мураббий [Томас Тухель] билан жамоа руҳини шакллантиряпмиз, чунки турнирга чиққач, олти-етти ҳафта бирга бўламиз, шу боис бир-биримиз билан чиқишиб кетишимиз муҳим.

Яхши тайёргарлик кўриш учун барча имкониятлардан фойдаланамиз, лекин ҳаммаси у ерга борганимиздаги қатъиятимиз ва мақсадга интилишимизга боғлиқ бўлади.

Тухель йирик турнирларда ажойиб натижаларга эришган. Масаланинг моҳияти мана шунда. Кўплаб кучли жамоалар бор ва биз улардан биримиз, аммо охир-оқибат ҳамма нарса керакли пайтда қайси жамоа ўзини йиғиб олишига боғлиқ.

Турнир лаҳзалардан иборат бўлади. Биз муҳим дақиқаларда ғалаба қозониш ва муваффақиятга интилиш туфайли иккита финалга чиқдик, аммо сўнгги лаҳзада муваффақиятга эриша олмадик. Аммо бу бизга у ерда бўлишимиз ва яна бир қадам олдинга силжишимиз мумкинлигига ишонч бағишлайди," - деди Англия терма жамоаси ва "Бавария" ҳужумчиси Ҳарри Кейн.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика