Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалаба қозонди
06 мар 20:52
Новости
Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалаба қозонди
Суперлига
2-тур
"Бунёдкор" – "Динамо" 1:2
Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев
Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Аъзамов, Азиз Исоқов
Заҳира ҳаками: Насибабону Тошмуҳаммедова
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
VAR: Аскер Нажафалиев
AVAR: Жасур Мухторов
Комиссар: Ойбек Давлетмуродов
Голлар: 0:1 – 7, Азизбек Амонов (Жаҳонгир Абдусаломов), 0:2 – 15, Фирдавс Абдураҳмонов (Азизбек Амонов), 1:2 – 83, Самандар Мавлонқулов (Ицуки Урата)
"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Нажмиддин Нормуродов, 8.Дмитрий Плетнёв, 9.Матия Кривокапич (47.Садриддин Ҳасанов, 62), 15.Марко Бугарин, 18.Наримонжон Аҳмаджонов (21.Носиржон Абдусаломов, 46), 23.Асадбек Раҳимжонов (17.Музаффар Олимжонов, 90), 25.Ицуки Урата, 66.Азизбек Тўлқунбеков (28.Самандар Мавлонқулов, 46), 77.Билолхон Тошмирзаев (11.Сардор Абдунабиев, 75)
Захира: 16.Федерико Ботти, 13.Муҳаммад Ҳакимов, 88.Миркамол Аннаматов, 90.Эгамберди Шарипов.
"Динамо": 1.Эдем Неманов, 4.Нурилло Тўхтасинов (11.Хислат Халилов, 81), 5.Маҳамаду Дембеле, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Санжар Қодирқулов, 8.Азизбек Амонов (10.Анвар Ҳожимирзаев, 46), 15.Расул Йўлдошев (16.Драмане Салоу, 69), 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.Жаҳонгир Абдусаломов, 37.Фирдавс Абдураҳмонов (91.Бектемир Абдуманнонов, 81), 44.Кингсли Сарфо (97.Тил Мавретич, 46)
Захира: 13.Равшанбек Ягудин, 19.Мауро Бразил, 22.Улуғбек Абдуллаев, 99.Улуғбек Ҳошимов.
Огоҳлантириш: Расул Йўлдошев (40), Нажмиддин Нормуродов (88)
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Ўйин якунланди.
90+2. "Бунёдкор" ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. Жарима майдонида бош билан йўлланган зарба ноаниқ.
90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.
90. "Бунёдкор"да ўзгариш.
88. Нормуродов қўполлик учун огоҳлантирилди.
83. ГОЛ! Мавлонқулов Урата узатган тўпни тўхтатмасдан рақиб дарвозасига жойлади!
81. "Динамо"да икки ўзгариш.
79. Абдураҳмоновга тиббий ёрдам кўрсатилди.
75. "Бунёдкор"да ўзгариш.
69. "Динамо"да ўзгариш.
66. "Динамо" учинчи голни урди, бироқ рақиб дарвозабонига нисбатан қўполлик ишлатилгани боис инобатга олинмади.
65. Абдусаломов яккама-якка вазиятда "Динамо" дарвозабонини ожиз қолдира олмади.
64. Абдураҳмонов тепган тўпни Абдужалилов эгаллади.
62. "Бунёдкор"да ўзгариш.
61. Ҳожимирзаевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
54. Кривокапич томонидан йўлланган зарбага аниқлик етишмади.
52. "Бунёдкор"нинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужуми самарасиз якунланди.
46. Иккинчи бўлим бошланди. Икки жамоа таркибида иккитадан ўзгариш амалга оширилди.
Тайм якунланди.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.
45. Қодирқулов рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга кўрсатма берди.
43. Кривокапич офсайдда.
40. Йўлдошев қўполлик учун огоҳлантирилди.
35. Йўлдошев тепган тўпни Абдужалилов эгаллади.
33. "Бунёдкор"нинг чап қанотдан бошлаган ҳужуми жарима майдони марказига кўчди. Тўпни эгаллашда қойилмақом ҳаракат қилган Немановга нисбатан фол ишлатилди.
30. "Динамо" футболчилари рақиб жарима майдонига киришда бир-бирига халақит бериб қолди.
29. Бурчак узатмасидан сўнг Раҳимжоновнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
26. Амонов рақиб жарима майдонига кириб борди, аммо унинг зарба беришига ҳимоячи тўсқинлик қилди.
24. Плетнёвнинг жаримадан узатмасини рақиб ҳимоячилари қайтарди.
21. "Бунёдкор" дарвозабони тўп оширишда хатога йўл қўйди, Амонов яна бир бор жазолашига бир баҳя қолди.
15. ГОЛ! Амоновнинг суперузатмасини қабул қилган Фирдавс Абдураҳмонов рақиб жарима майдонига кириб бориб, зарбаси билан ҳисобдаги фарқни оширди! Ҳужумчи биринчи ўйинда ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйганди.
14. Ўнг қанотдан узтилган тўпга Кривокапич бош билан ноаниқ зарба йўллади.
13. Амоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
8. ГОЛ! 8-дақиқада 8-рақамли Азизбек Амонов ҳисобни очди! Абдусаломовдан тўпни қабул қилиб олган ҳужумкор ярим ҳимоячи чап оёқда мўлжал олишда адашмади.
4. Қодирқулов ва Абдусаломов тепган тўпларни Абдужалилов эгаллади.
3. "Динамо"нинг чап қанотдан бошлаган ҳужуми самарасиз якунланди.
1. "Динамо" ўйинни бошлади.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Бунёдкор" тўқ кўк, "Динамо" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.
Похожие новости
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Комментарии